Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 46 / Ҳисоб ва ҳисобот

Чегирмалар: акс эттириш қоидалари

 

Дори-дармонлар билан улгуржи савдо қилувчи корхона пул чегирмаси берилган товарни сотиб олди. Етказиб бериш шартномасида товар ҳақини муай­ян муддатда тўлаш шарти билан бериладиган пул чегирмаси назарда тутилган. Чегирма етказиб берувчи ёзиб берган ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган (шартли равишда товар қиймати – 10 млн сўм, чегирма – 0,5 млн сўм, тўлаш учун – 9,5 млн сўм). Сўнгра корхона товарларни пул чегирмаси билан ўз харидорларига реализация қилди (илгари сотиб олинган товар бўлиши шарт эмас).

Корхона молиявий (2-сон шакл) ва ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида:

1) товарларни сотиб олишда етказиб берувчидан олинган (чегирма акс эттирилган ҳисобварақ-фактура мавжуд);

2) товарларни реализация қилишда харидорларга тақдим этилган пул чегирмалари суммаларини қандай акс эттириши керак?

Н.Наимов, бухгалтер.

 

Корхона олган чегирма

Пул (молиявий) чегирмаси билан сотиб олинган товарлар чегирмаларни ҳисобга олмаган ҳолда қиймати бўйича кирим қилинади. Чегирмалар суммалари улар юзага келган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

 

Бухгалтерия ҳисобида пул чегирмаси қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Товар чегирма билан келиб тушди

 

2900-«Товарлар» (чегирма ҳисобга олинмаган қийматда)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (етказиб берувчига тўланадиган сумма);

9390-«Бошқа операцион даромадлар» (чегирма суммасига)

 

Корхона олган молиявий чегирма даромадни ҳисобга олиш счётида акс эттирилганлиги сабабли, тегишинча, у Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон шакл) ­090-«Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари» сатрида акс эттирилади.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда етказиб берувчилардан чегирма тарзида олинган бошқа даромадлар ялпи тушумдан чегирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-банди).

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) харидор олган пул чегирмалари аввал ЯСТ ҳисоб-китобига ­2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 180-«Товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар» сатрида бошқа даромад сифатида акс эттирилади. Сўнгра чегирмалар ЯСТ ҳисоб-китобига 4-«Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш» иловасининг 0206-«Маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадлар» сатрига ўтказилади. Яъни ялпи тушум етказиб берувчи тақдим этган пул чегирмаси суммасига камайтирилади.

 

Харидорларга тақдим этиладиган чегирмалар

Харидорга тақдим этилган молиявий чегирма тушумни камайтиради ва у юзага келган даврда акс эттирилади (Йўриқноманинг 379-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). У асосий фаолиятдан даромадлар счётлари гуруҳига контр-пассив счёт бўлган 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётида акс эттирилади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда харидорларга бериладиган чегирмалар алоҳида сатрда акс эттирилмайди, бироқ «Маҳсулотларни (товарларни, ишларни, хизматларни) сотишдан соф тушум» сатрида (Ҳисоботнинг 010-сатри) берилган чегирма айирилган тушум акс эттирилади.

 

Харидорларга тақдим этилган чегирмани акс эттиришга доир бухгалтерия проводкалари қуйидагича:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сотилган товарнинг ҳақиқатдаги таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2900-«Товарлар»

 

Товарни сотишдан даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Чегирма акс эттирилди

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9050-счётнинг ёпилиши акс эттирилди

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

 

Ялпи тушум, яъни товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни, акциз солиғини ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум – реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган (олиниши лозим бўлган) маблағлар суммаси (Солиқ кодексининг ­22-моддаси). Тақдим этилган чегирма учун сотувчи пул маблағларини олмаслиги сабабли у товарларни реализация қилишдан тушган тушумга киритилмайди.

ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушум» сатрида чегирма суммаси чегирилган ҳолда товарларни реализация қилишдан тушум суммаси акс эттирилади. У Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатридаги суммага мос келади.

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1754 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика