Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 46 / Бизнес учун шароит

Инновация маркази резидентлари учун имтиёзлар

 

Давлат АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратмоқда. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг ташкил этилиши ҳам (30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон, бундан кейин – ИМ) бунга хизмат қилади.

 

ИМ резидентлари сифатида рўйхатга олинган ва Ягона реестрга киритилган юридик шахслар ИМ резидентларига айланадилар. Улар 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга:

√ барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;

√ белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган. Рўйхат ИМ резидентларининг таклифлари асосида шакллантирилади.

ИМ ва унинг резидентлари фаолияти, шунингдек уларга тақдим этилган имтиёзларни қўллаш тартиби Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарорига 2-илова) билан тартибга солинади.

Ушбу мақолада ким, қайси даврдан ва қандай тартибда ИМ резиденти бўлиши ҳамда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин эканлигини кўриб чиқамиз.

 

КИМ ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИ РЕЗИДЕНТИ ҲИСОБЛАНАДИ

ИМ резиденти мақоми фақат юридик шахсга берилиши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор ИМ резиденти бўла олмайди.

ИМ реестрига киритилган ташкилотга у ИМ резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Янги ташкил этилган ва фаолият юритаётган ташкилотлар резидент мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин. Бунда ташкилот қуйидаги (ИФУТ кодлари бўйича 62.0, 63.1 ва 58.21, 58.29 гуруҳларига кирувчи) фаолият турларидан бирини амалга ошириши керак:

√ компьютер дастурлаш, маслаҳат бериш ва бошқа қўшимча хизматлар;

√ маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш бўйича хизматлар, web-порталлар яратиш;

√ компьютер ўйинлари чиқариш;

√ бошқа дастурий таъминот чиқариш.

ИМ резидентлари бошқа фаолият турларини амалга оширишга ҳақли эмас. Кўрсатилганидан бошқа фаолият (масалан, савдо) билан шуғулланувчи ташкилот ИМ резидентига айлангач, у билан шуғулланишда давом эта олмайди. ИМ резиденти мақомига эга бўлиш учун ушбу фаолиятини тўхтатишига тўғри келади.

ИМ резиденти томонидан ИМ резиденти фаолиятига қўйиладиган шартлар ва талабларга риоя қилинмаганда Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра ташкилот ушбу мақомдан маҳрум қилиниши мумкин.

АКТ соҳасидаги корхоналар, республика ҳудудида жойлашган жойларидан қатъи назар, ИМ резидентига айланишлари мумкин.

 

ИМТИЁЗЛАР ҚАЙСИ ПАЙТДАН БОШЛАБ ҚЎЛЛАНИЛАДИ

ИМ резидентларига тақдим этилган имтиёзлар:

√ солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича – юридик шахс Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;

√ божхона тўловлари бўйича – юридик шахс Реестрга киритилган санадан бошлаб қўлланилади.

Реестр ўзи нима? Бу – бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида, Инновация марказида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг тўлиқ рўйхатини ичига оладиган очиқ ва ҳамма фойдалана оладиган ахборот ресурси. Марказ Дирекцияси ИМ резидентларини Реестрга киритади. У юридик шахснинг номи, ИФУТ коди, почта ва электрон манзилини кўрсатган ҳолда Реестрга юридик шахс рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишли ёзувни киритади.

Масалан, ташкилот ИМ Реестрига 2017 йил 22 сентябрда киритилган бўлса, у 2017 йил 1 октябридан бошлаб солиқ имтиёзларини, 22 сентябридан бошлаб эса божхона имтиёзларини қўллашга ҳақли бўлади.

 

ИМТИЁЗЛАР ҚЎЛЛАНИШИ ҲАҚИДА ХАБАРДОР ҚИЛИШ ЗАРУРМИ

ИМ резиденти имтиёзларни қўллаш учун солиқ органларини хабардор қилиши керак эмас. ПФ-5099-сон Фармон ва бошқа НҲҲ талабларида бу назарда тутилмаган. ИМ резиденти имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни фақат солиқ органининг сўровига кўра тақдим этиши керак бўлади (Солиқ кодексининг 32-моддаси).

Ташкилот ИМ Реестрига киритилганда бериладиган Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

У Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси, юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ИМ Дирекциясининг ўзи расмий хабарнома йўллайди.

 

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ИМ РЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ҚАНДАЙ ДАРОМАДЛАРИГА ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

ИМ резидентлари 631-сон Низомда ва ИМ Мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан белгиланган фаолият турларинигина амалга оширишга ҳақли эканликлари сабабли солиқ имтиёзларини фақат рухсат этилган фаолият турларига нисбатан қўллаш мумкин.

Рухсат этилган фаолият турларидан олинган даромадлардан ташқари, ИМ резидентлари молиявий операциялар ва кўчмас мулкдан даромад олишга ҳақлилар. Бунда имтиёзлар ушбу даромадларга тааллуқли бўлмайди. Уларга умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар солинади.

Молиявий операциялар ва кўчмас мулкдан олинган даромадларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

√ баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқи;

√ дивидендлар ва фоизлар;

√ кўчмас мулкни ижарага беришдан даромадлар;

√ молиявий операциялар ва кўчмас мулк билан боғлиқ бошқа даромадлар.

ИМ резидентлари ўз фаолиятлари давомида яна бошқа даромадлар, масалан, текинга олинган мулкий ҳуқуқлардан, мол-мулкнинг чиқиб кетишидан, мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилишидан ва шу каби даромадларни ҳам олишлари мумкин.

Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган ҳар қандай бошқа даромадларни олиш чоғида уларга солиқ солиш керак бўлади.

 

ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИ РЕЗИДЕНТИ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

Даромадларнинг турлари

 

ИМ резиденти мақомини олгунга қадар

 

ИМ резиденти мақомини олгандан кейин

 

ИМ резидентлари учун белгиланган асосий фаолият туридан тушум (даромадлар)

 

Белгиланган тартибда солиқлар солинади

 

Солиқлардан озод этилади

 

Бошқа фаолият турларидан тушум (даромадлар)

 

Белгиланган тартибда солиқлар солинади

 

Бошқа фаолият турларини амалга ошириш тақиқланади

 

Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар

 

Белгиланган тартибда солиқлар солинади

 

Белгиланган тартибда солиқлар солинади

 

 

 

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ

ИМ резиденти чорак бошидан эмас, дейлик, 1 ноябрдан бошлаб имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлган вазиятни кўриб чиқамиз.

Ҳисобот даври ой деб белгиланган айрим солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар тегишли ҳисобот ойларида қўлланади.

Бироқ солиқларнинг аксарият қисми учун ҳисобот даври – чорак. Улар бўйича бутун чоракдаги эмас, балки ташкилот имтиёзларни қўллашга ҳақли бўлган ойлардаги солиқ солинадиган база солиқ солишдан озод этилиши мумкин.

Чунончи, имтиёзлар олиш ҳуқуқи 1 ноябрдан бошлаб юзага келган бўлса, солиқ солинадиган база январь–октябрь кўрсаткичларидан (ортиб борувчи якун билан) шакллантирилади. Фақат ноябрь ва декабрдаги солиқ солинадиган базага нисбатан имтиёз қўлланиши мумкин.

Ҳисобот йили бошида мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаган ҳолда маълумотнома тақдим этилиши назарда тутилган. Шу сабабли ИМ резиденти аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этиши зарур.

Солиқларнинг мазкур турлари бўйича имтиёзлар юридик шахсда имтиёз олиш ҳуқуқи юзага келган ойдан бошлаб қўлланади. Кўчмас мулкнинг бир қисми ижарага берилса, ер солиғи ва мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун солиқ солиш объектларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш зарур (Солиқ кодексининг 42-моддаси). Алоҳида-алоҳида ҳисоб мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули орқали юритилиши мумкин. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш усули юридик шахснинг ҳисоб сиёсати билан белгиланади.

 

ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда

Қонун ҳужжатларида ЯСТ энг кам миқдордан эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланиши назарда тутилган (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Ушбу қоида ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этиш кўринишида имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

ИМ резидентларининг молиявий операциялар ва кўчмас мулкдан даромадларига умумбелгиланган тартибда солиқ солиниши кераклиги (631-сон Низомнинг 23-банди) сабабли қуйидаги хулосага келиш мумкин:

√ ИМ резидентлари ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилмаган;

√ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда уни бюджетга тўлаш мажбурияти улар зиммасига юклатилган.

 

МИСОЛ. ЯСТ тўловчи корхона (ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайди) Инновация маркази Реестрига 2017 йил 22 сентябрда киритилган. 1 октябрдан бошлаб ПФ-5099-сон Фармонда назарда тутилган имтиёзларни қўллашга ҳақли.

2017 йил IV чорагида корхонанинг асосий фаолиятдан олган тушуми 20 000 000 сўмни, кўчмас мулкни ижарага беришдан даромадлари 4 000 000 сўмни ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда IV чорак учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш зарур. Корхона Тошкент шаҳрида жойлашган, эгаллаб турган майдонининг умумий ҳажми – 800 кв.м.

Ҳисоблаш тартиби.

1. IV чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз (ортиб бормайдиган якун билан). Белгиланган 5%лик ставкада у 1 200 000 сўмни (24 000 000 х 5%) ташкил этади.

2. ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаймиз. Эгаллаб турган 800 кв.м ер участкаси майдонидан ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқилса, у (пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олмасдан) қуйидаги миқдорга тенг бўлади:

Мястм = (3 х 0,08 га х 22 813 125 сўм) / 4 = 1 368 787,5 сўм.

3. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам эканлиги боис корхона IV чорак учун 168 787,5 сўм (1 368 787,5 – 1 200 000) ЯСТни қўшимча ҳисоблаши керак. Бу сумма кейинчалик имтиёз қўлланганини инобатга олган ҳолда Ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммасига қўшилади. 

4. Ташкилот ПФ-5099-сон Фармонга мувофиқ ИМ резидентига айлангач, 2017 йил 1 октябридан бошлаб солиқ имтиёзларини қўллашга ҳақли. IV чорак учун асосий фаолият туридан тушум (20 000 000 сўм) ЯСТдан озод этилади. Ижарадан даромадларга (4 000 000 сўм) солиқ солинади. 5%лик ставкада ҳисоблаб чиқарилган ижарадан даромадлардан ЯСТ суммаси – 200 000 сўм.

5. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда IV чорак якунларига кўра 368 787,5 сўм (200 000 + 168 787,5) миқдоридаги ЯСТ бюджетга тўланиши лозим.

 

ХОДИМЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқаришда

ПФ-5099-сон Фармонга мувофиқ, ИМ резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар олган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қатъий белгиланган ставкада – 7,5% ЖШДС, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари эса – 4,5%лик ставкада солинади. Ушбу даромадлар солиқ солиш мақсадида аниқланадиган мазкур ходимларнинг жами йиллик даромади ҳажмига киритилмайди.

Ходимларда бошқа турдаги – мулкий, моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳам бўлиши мумкин (Солиқ кодексининг 176, 177, ­178-моддалари). Шу сабабли ташкилот ИМ Реестрига киритилган пайтдан бошлаб ходимларнинг даромадлари ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиши керак бўлади.

Ходимларнинг даромадларига солиқ солинишини жадвал ёрдамида кўриб чиқамиз:

Солиқлар, мажбурий тўловлар

 

ИМ резидентлари Реестрига киритилгунга қадар

 

ИМ резидентлари Реестрига киритилгандан кейин

 

Меҳнат шартномалари бўйича ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари

 

ЖШДС

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Қатъий белгиланган ставкада – 7,5% солинади (ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни чегирмасдан)

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

Белгиланган тартибда ҳисобланади

 

Белгиланган тартибда ҳисобланади (ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни чегирмасдан)

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

Белгиланган тартибда солинади

 

4,5%лик ставкада солинади

 

Ходимларнинг мулкий даромадлари, моддий наф тарзидаги даромадлари, бошқа даромадлари

 

ЖШДС

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Белгиланган тартибда солинади

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

Ҳисобланмайди

 

Ҳисобланмайди

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

Солинмайди

 

Солинмайди

 

 

Ходимларнинг даромадларига 7,5%лик қатъий белгиланган ставкада солиқ солинганда ЭКИҲнинг 1 баравари чегирилмасдан, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаднинг бутун суммасига ЖШДС солинишига эътибор беринг.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳам худди шундай тартибда ҳисобланади. Улар ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни чегирмасдан, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаднинг бутун суммасидан ҳисобланади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари бўйича имтиёзли ставкалар ИМ резидентида имтиёз олиш ҳуқуқи юзага келган ойдан бошлаб қўлланади. Ташкилот ИМ Реестрига киритилгунига қадар ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига белгиланган тартибда ЖШДС, ШЖБПҲ ва суғурта бадаллари солинади.

 

МИСОЛ. Ташкилот ИМ резиденти сифатида 1 октябрдан бошлаб ­ПФ-5099-сон Фармонда назарда тутилган имтиёзларни қўллайди.

Октябрь учун ходимга меҳнат шартномаси бўйича қуйидагилар ҳисобланган:

иш ҳақи – 2 000 000 сўм;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа – 500 000 сўм.

1. ЖШДСни ҳисоблашда:

иш ҳақи (2 000 000 сўм) ходимнинг жами даромадига кирмайди ва унга қатъий белгиланган ставкада – 7,5% ЖШДС солинади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаднинг бутун суммасига солиқ солинади. Бу ҳолда ЖШДС 150 000 сўмни (2 000 000 х 7,5%) ташкил этади;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа (500 000 сўм) бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси). У ходимнинг жами йиллик даромадига (йил бошидан) киритилади ва унга белгиланган шкалада солиқ солинади.

2. ШЖБПҲга бадаллар иш ҳақининг бутун суммасидан (2 000 000 сўм) ҳисобланади ва 20 000 сўмни (2 000 000 х 1%) ташкил этади.

3. Суғурта бадаллари фақат иш ҳақидан (2 000 000 сўм) 4,5%лик ставкада ҳисобланади ва 90 000 сўмга (2 000 000 х 4,5%) тенг бўлади.

 

ИМ резиденти у ёки бу ишларни бажариш учун жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни (ФҲШ) тузишга ҳақли. Бу ҳолда жисмоний шахсларнинг даромадларига умумбелгиланган тартибда, пасайтирилган ставкани қўлламасдан ЖШДС ва суғурта бадаллари солинади.

Солиқлар, мажбурий тўловлар

 

ИМ резидентлари Реестрига киритилгунга қадар

 

ИМ резидентлари Реестрига киритилгандан кейин

 

ФҲШ бўйича ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари

 

ЖШДС

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Белгиланган тартибда солинади

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

Белгиланган тартибда ҳисобланади

 

Белгиланган тартибда ҳисобланади

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Белгиланган тартибда солинади

 

 

ЯИТни ҳисоблаб чиқаришда

ПФ-5099-сон Фармонда ЯИТни тўлашдан тўлиқ озод қилиш назарда тутилган. Шу сабабли меҳнат шартномалари ва ФҲШ бўйича ишловчи ИМ резидентининг барча ходимлари олган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига ЯИТ солинмайди.

ИМ резидентлари ЯИТдан тўлиқ озод этилганликлари сабабли ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлашлари ва Пенсия жамғармасига ўтказишлари керак эмас (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Ташкилот ИМ Реестрига киритилгунига ва имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи юзага келгунига қадар бўлган даврдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда ЯИТ солинади.

 

ЧЕТ ЭЛЛИК ХОДИМЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ

ИМ резиденти билан меҳнат шартномалари тузган чет эллик фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига имтиёзли қатъий белгиланган ставкада – 7,5% ЖШДС солинади.

ИМ резиденти билан тузилган ФҲШ бўйича чет эллик фуқароларнинг даромадларига уларнинг солиқ мақомига қараб солиқ солинади:

резидентларга (республикада доимий яшаб турган ёки ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат турган фуқаролар) – умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади;

норезидентларга – Солиқ кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ставкаларда ЖШДС солинади.

Чет эллик ходим Ўзбекистон Республикаси солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлган давлатнинг резиденти бўлса, ушбу ходимнинг даромадларига ЖШДС солинмайди. Бу қоида фақат чет эллик ходимлар – норезидентларга татбиқ этилади.

Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эллик ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ШЖБПҲга ажратмалар фақат ихтиёрий асосда, ходим билан келишилган миқдорда амалга оширилади.

Фақат Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эллик фуқароларнинг иш ҳақига суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 305-моддаси). ИМ резидентларида унга қуйидаги ставкаларда суғурта бадаллари солинади:

√ меҳнат шартномаларига кўра ишловчи чет эллик шахсларга – 4,5%;

√ ФҲШ бўйича ишловчи чет эллик шахсларга – белгиланган ставкаларда (2017 йилда – 8%).

ИМ резиденти билан тузилган шартнома туридан қатъи назар, чет эллик ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига ЯИТ солинмайди.

 

Солиқлар, мажбурий тўловлар

 

ИМ резидентлари Реестрига киритилгунга қадар

 

ИМ резидентлари Реестрига киритилгандан кейин

 

Меҳнат шартномалари бўйича чет эллик ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари

 

ЖШДС

 

Ўзбекистон резидентлари

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Қатъий белгиланган ставкада – 7,5% солинади

 

Ўзбекистон норезидентлари

 

Солиқ кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ставкаларда солинади ёки халқаро шартнома мавжуд бўлганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

Қатъий белгиланган ставкада – 7,5% солинади ёки халқаро шартнома мавжуд бўлганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

доимий яшайдиган

 

Белгиланган тартибда солинади

 

4,5%лик ставкада солинади

 

доимий яшамайдиган

 

Солинмайди

 

Солинмайди

 

ЯИТ

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда солинади

 

ЯИТни тўлашдан озод этилади

 

ФҲШ бўйича чет эллик ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари

 

ЖШДС

 

Ўзбекистон резидентлари

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Ўзбекистон норезидентлари

 

Солиқ кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ставкаларда солинади ёки халқаро шартнома мавжуд бўлганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

Солиқ кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ставкаларда солинади ёки халқаро шартнома мавжуд бўлганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

доимий яшайдиган

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Белгиланган тартибда солинади

 

доимий яшамайдиган

 

Солинмайди

 

Солинмайди

 

ЯИТ

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда солинади

 

ЯИТни тўлашдан озод этилади

 

Барча чет эллик ходимларнинг мулкий даромадлари, моддий наф тарзидаги даромадлари, бошқа даромадлари

 

ЖШДС

 

Ўзбекистон резидентлари

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Белгиланган тартибда солинади

 

Ўзбекистон норезидентлари

 

Солиқ кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ставкаларда солинади ёки халқаро шартнома мавжуд бўлганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

Солиқ кодексининг 182-моддасида назарда тутилган ставкаларда солинади ёки халқаро шартнома мавжуд бўлганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

Фуқароларнинг суғурта бадаллари

 

Солинмайди

 

Солинмайди

 

ЯИТ

 

Солинмайди

 

Солинмайди

 

 

 

МАХСУС ВАЛЮТА РЕЖИМИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ

ИМ резидентларига экспорт контрактисиз Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

ИМ резидентлари ишлар ва хизматлар экспортидан олинадиган валюта маблағларини халқаро тўлов карталарига ўтказиш йўли билан ходимларга иш ҳақи ва (ёки) муассисларга дивидендлар тўлаш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.

Бунда хорижий валютадаги иш ҳақи ва дивидендлар Ўзбекистон норезидентлари ва резидентларига тўланиши мумкин.

 

ИМ РЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ИМ резиденти:

√ 631-сон Низомда кўрсатилган фаолият турларинигина амалга ошириши;

√ Дирекциянинг сўровига кўра ўз фаолияти тўғрисида ахборот (белгиланган шаклда), жумладан статистик ва солиқ ҳисоботи нусхаларини тақдим этиши;

√ ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиши ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини Дирекцияга юбориши шарт. Бу хулосада олинган тушум ва юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти 631-сон Низомда кўрсатилган фаолият турларига тўғри келиши тўғрисида маълумотлар ҳам бўлиши керак;

√ ҳар ойда Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобрақамига, Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорида белгиланган ставкалар бўйича (соф тушумнинг 1%идан кўп бўлмаган миқдорда) ажратма ўтказиши шарт.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1470 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика