Қарзларга солиқ солиниши юзасидан ўқувчиларимизда мунтазам саволлар юзага келаётганлиги муносабати билан «Norma Online» эксперти Лилия Хисматова тайёрлаган йиғма жадвални эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Қарзлар билан боғлиқ исталган хўжалик операциясига солиқ солиш бўйича тушунтиришни унинг ёрдамида тез топа оласиз.
КОРХОНАНГИЗ ҚАРЗ БЕРУВЧИ БЎЛСА
Қарз олувчи
|
Қарз шартномасида фоизлар ставкаси
|
Қайси турдаги харажат/даромад юзага келади
|
Бухгалтерия ҳисобида даромад қачон ҳисобланади
|
Бухгалтерия ҳисобида акс этувчи сумма
|
Солиқ солиш
|
Солиқ ҳисоботларида акс эттириш
|
Бюджетга солиқни ким тўлайди
|
Юридик шахс
|
Фоизсиз
|
Юзага келмайди
|
Ҳисобланмайди
|
Акс эттирилмайди
|
Юзага келмайди
|
Акс эттирилмайди
|
Тўланмайди
|
Жисмоний шахс
|
|||||||
Юридик шахс
|
Исталган ставка
|
Фоизли даромад
|
Ҳисоблаш усули билан1. Чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади2
|
Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар
|
Ҳисобланган фоизлар суммасидан фойда солиғи тўланади. Солиқни тўлов манбаи – қарз олувчи ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 156-моддаси)
|
Олинадиган (олинган) фоизлар Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатрида (101 + 102) акс эттирилади
|
Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида (Солиқ кодексининг 165-моддаси)
|
Жисмоний шахс
|
Тегишли чорак учун ҳисобланган фоизли даромад солиқ солинадиган фойдани аниқлаш пайтида жами даромад таркибига (бошқа даромадлар қатори) киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари)
|
Олинадиган (олинган) фоизлар Фойда солиғи ҳисоб-китобида 100-сатрда акс эттирилмайди
|
Қарз берувчи фойда солиғини тўлаш пайтида
|
КОРХОНАНГИЗ ҚАРЗ ОЛУВЧИ БЎЛСА
Қарз берувчи3
|
Қарз шартномасида фоизлар ставкаси
|
Қайси турдаги харажат/даромад юзага келади
|
Бухгалтерия ҳисобида даромад қачон ҳисобланади
|
Бухгалтерия ҳисобида акс этувчи сумма
|
Солиқ солиш
|
Солиқ ҳисоботларида акс эттириш
|
Бюджетга солиқни ким тўлайди
|
Юридик шахс
|
Фоизсиз
|
Даромад – текин олинган мулкий ҳуқуқлар
|
Ҳисобланмайди
|
Акс эттирилмайди
|
Даромад ҳисобот даврида қарздан фойдаланиш даври учун қарз олинган санада белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда даромад жами даромад таркибига (бошқа даромадлар қатори) киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари) |
Текин олинган мулкий даромадлар тарзидаги даромадлар Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 030-сатрида акс эттирилади
|
Қарз олувчи фойда солиғини тўлаш пайтида
|
Жисмоний шахс
|
|||||||
Юридик шахс
|
Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам
|
Фоизли харажат
|
Ҳисоблаш усули билан. Чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади
|
Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар
|
Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган ҳисобланган фоизлар суммасидан фойда солиғи ушлаб қолинади
|
Солиқ агенти тўлов манбаида ушлаб қоладиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида 070-сатрда акс эттирилади. Ҳисоб-китоб ҳар чоракда, даромад илк бор тўланган чоракдан бошлаб топширилади. Йил якунларига кўра 30 январгача тўлов манбаида солиқларни ушлаб қолувчи солиқ агенти тўғрисидаги Маълумотларни тақдим этиш зарур |
Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида
|
Даромад – текин олинган мулкий ҳуқуқлар
|
Ҳисобланмайди
|
Акс эттирилмайди
|
Даромад қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси билан ҳисобот даврида қарздан фойдаланиш даври учун қарз шартномасида акс эттирилган ставка ўртасидаги фарқдан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда даромад жами даромад таркибига (бошқа даромадлар қатори) киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари) |
Текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадлар Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 030-сатрида акс эттирилади
|
Қарз олувчи фойда солиғини тўлаш пайтида
|
||
Жисмоний шахс
|
Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам
|
Фоизли харажат
|
Ҳисоблаш усули билан. Чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади
|
Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар
|
Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган ҳисобланган фоизлар суммасидан ЖШДС ушлаб қолинади
|
Қарз берувчидан ушлаб қолинадиган ЖШДС суммаси4 ЖШДС ҳисоб-китобида қуйидагиларда акс эттирилади: ● 4.2-сатрда. Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда; ● 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»да; ● 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»нинг 033-сатрида
|
Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида
|
Даромад – текин олинган мулкий ҳуқуқлар
|
Ҳисобланмайди
|
Акс эттирилмайди
|
Даромад қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси билан ҳисобот даврида қарздан фойдаланиш даври учун қарз шартномаси бўйича ставка ўртасидаги фарқдан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда даромад жами даромад таркибига (бошқа даромадлар қатори) киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари) |
Текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадлар Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 030-сатрида акс эттирилади
|
Қарз олувчи фойда солиғини тўлаш пайтида
|
||
Юридик шахс
|
Қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг (ундан кўп)
|
Фоизли харажат
|
Ҳисоблаш усули билан. Чоракда камида 1 марта ҳисоблаш тавсия этилади
|
Шартномада назарда тутилган ставкада ҳисоблаб чиқарилган фоизлар
|
Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган фоизлар суммасидан фойда солиғи ушлаб қолинади
|
Солиқ агенти тўлов манбаида ушлаб қоладиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида 070-сатрда акс эттирилади. Ҳисоб-китоб ҳар чоракда, даромад илк бор тўланган чоракдан бошлаб топширилади. Йил якунларига кўра 30 январгача тўлов манбаида солиқларни ушлаб қолувчи солиқ агенти тўғрисидаги Маълумотларни тақдим этиш зарур |
Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида
|
Жисмоний шахс
|
Қарз берувчига тўланадиган, шартномада назарда тутилган фоизлар суммасидан ЖШДС ушлаб қолинади
|
Қарз берувчидан ушлаб қолинадиган ЖШДС суммаси4 ЖШДС ҳисоб-китобида қуйидагиларда акс эттирилади: ● 4.2-сатрда. Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда; ● 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»да; ● 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»нинг 033-сатрида |
Қарз олувчи қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида
|
Изоҳлар:
жадвалда кўрсатилган барча маълумотлар молиявий ва товар қарзларига нисбатан тўғри келади;
амалдаги қонун ҳужжатлари билан қарз шартномасида МБнинг қайта молиялаштириш ставкасини белгилаш кўрсатилмаган, ставка исталган миқдорда бўлиши мумкин.
1Ҳисоблаб ёзиш тамойилига мувофиқ активлар, пассивлар, ўз сармояси, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва воқеалар бухгалтерия ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади. Ҳисоблаб ёзиш тамойили асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган операциялар тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилиш чоғида жуда зарур ҳисобланади (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМСнинг 16-банди).
Ҳисоблаб ёзиш тамойили молиявий ҳисоботни тайёрлаш чоғида у тузиладиган даврга тааллуқли барча харажатлар ва даромадлар ҳисобга олиниши кераклигини тақозо этади. Одатда, бухгалтерия ҳисобида фоизларни ҳисоблаш даврийлиги – тегишли ой учун ҳар ойнинг сўнгги санаси (муаллиф изоҳи).
2Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (Солиқ кодексининг 39-моддаси). Фойда солиғи бўйича ҳисобот даври чорак эканлиги ҳисобга олинса, фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш учун зарур фоизлар суммаси ҳам ҳар чоракда ҳисоб-китоб қилиниши керак.
3Қарз берувчи кредит ташкилоти, Ўзбекистон норезиденти ҳисобланган, шунингдек қарзлар (ссудалар) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ тақдим этилган ҳоллардан ташқари.
4Агар маълумотнома билан ҳисобот бериш зарур бўлган бошқа даромадлар бўлмаса, фоизлар олган шахслар юзасидан йил якунлари бўйича асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топшириш керак эмас (Солиқ кодексининг 187-моддаси).