Имтиёзлар – солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тарзида айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар. Улар Солиқ кодекси, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Президентининг қарорлари билан белгиланади. Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи сингари солиқлар бўйича имтиёзларни бериш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Одатда, имтиёзлар фаолиятнинг муайян соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожланишини рағбатлантириш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш учун тақдим этилади. Бунда имтиёзларнинг жорий этилиши ижтимоий адолат принципларига мувофиқ келиши лозим, яъни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича якка тартибда имтиёзлар берилишига йўл қўйилмайди.
Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Бундай маблағлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, қўлланилган имтиёзлар суммаси пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади. Имтиёзлар муносабати билан бўшаган суммадан имтиёзларнинг амал қилиш муддати ичида муайян мақсадларда фойдаланиш лозим. Агар ушбу маблағлардан белгиланган муддат ичида фойдаланилмаган бўлса, муддат яна бир йилга узайтирилади. Улар кўрсатилган даврда ҳам ўзлаштирилмаган бўлса, фойдаланилмаган маблағлар республика бюджетига ўтказилади (Солиқ кодексининг 30-моддаси).
Ҳисобда мақсадли ва мақсадсиз имтиёзлар Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.
ЖШДС, ЯИТ, СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ВА ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Жисмоний шахс қуйидагиларни тўловчи бўлиши мумкин:
Солиқ кодексининг 172–178-моддаларида кўрсатилган даромадларни олса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) (Солиқ кодексининг 167-моддаси);
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг 305, 307-моддалари);
мулкида Ўзбекистон ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар бўлса, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи (Солиқ кодексининг 272, 273-моддалари);
мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер солиғи солиш объекти ҳисобланган ер участкалари мавжуд бўлганда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (Солиқ кодексининг 287-моддаси);
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим (Солиқ кодексининг 321-моддаси);
белгиланган нормалардан ошадиган миқдорда ёки тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни импорт қилиш чоғида божхона тўловлари.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 179–181-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар қуйидаги кўринишда тақдим этилади:
айрим жисмоний шахсларни, шунингдек айрим турдаги даромадларини солиқ тўлашдан тўлиқ озод қилиш;
қисман озод қилиш – ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида;
айрим турдаги даромадларга солиқнинг энг кам ставкаларини қўллаш.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 275-моддасида, ер солиғи бўйича эса – Солиқ кодексининг 290-моддасида белгиланган. Бунда улар мулкдорнинг танлашига биноан фақат 1 объектга тааллуқли бўлади ҳамда мол-мулк ёки ер участкаси имтиёз соҳибининг мулки ҳисобланган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилмаган ва ижарага берилмаган ҳоллардагина тақдим этилади (Солиқ кодексининг 275-моддаси 3-қисми, Солиқ кодексининг 290-моддаси 2-қисми).
Мақолада Солиқ кодексида ва айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС, ер солиғи, мол-мулк солиғи, ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳамда бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. Жисмоний шахслар учун амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТда келтирилган.
Имтиёзлар бериладиган шахслар
|
Солиқ турлари
|
Имтиёз тури
|
Асос
|
«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар.
Имтиёз «Ўзбекистон Каҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланганларга – орден дафтарчаси асосида берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 1-банди
|
Мол-мулк солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 275-моддаси 1-қисми 1-банди
|
|
Ер солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 290-моддаси 1-қисми 2-банди
|
|
Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар.
Имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади.
Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхати Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) 1, 2-иловаларда келтирилган |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 2-банди
|
Мол-мулк солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 275-моддаси 1-қисми 2-банди
|
|
Ер солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 290-моддаси 1-қисми 3-банди
|
|
Болаликдан ногирон бўлиб қолганлар.
Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 5-банди
|
I ва II гуруҳ ногиронлари.
Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 5-банди
|
Ер солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 290-моддаси 1-қисми 4-банди
|
|
Мол-мулк солиғи
|
Қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами – умумий майдоннинг 60 кв.м доирасида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 275-моддаси 1-қисми 6-банди
|
|
Ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар.
Имтиёзни бериш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асос бўлади |
Мол-мулк солиғи
|
Қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами – умумий майдоннинг 60 кв.м доирасида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 275-моддаси 1-қисми 3-банди; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 19-илова |
Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).
Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади.
Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки ИИВнинг, шунингдек ЎзР Мудофаа вазирлиги, МХХ ёхуд ИИВнинг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, ЎзРнинг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 7-банди
|
Мол-мулк солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 275-моддаси 1-қисми 7-банди
|
|
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар).
Имтиёз ТМЭКнинг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади |
Ер солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 290-моддаси 1-қисми 7-банди
|
Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар.
Имтиёз ҳар бир бола учун ФҲДЁ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 10-банди
|
Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар.
Имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 11-банди
|
Болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири.
Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади |
ЖШДС
|
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 12-банди
|
Пенсионерлар.
Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади |
Мол-мулк солиғи
|
Солиқ солинмайдиган майдон ўлчами – умумий майдоннинг 60 кв.м доирасида тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 275-моддаси 1-қисми 5-банди; ПҚ-2699-сон қарорга 19-илова |
Ёлғиз пенсионерлар.
Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади.
Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади |
Ер солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 290-моддаси 1-қисми 5-банди
|
Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар.
Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга тўлмаган 5 та ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.
Имтиёз бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади |
Ер солиғи
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 290-моддаси 1-қисми 6-банди
|
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар ЎзРнинг фуқароси бўлмаса
|
ЖШДС
|
ЎзРдаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 1-банди
|
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса ёки ЎзРда доимий яшамаса
|
ЖШДС
|
ЎзРдаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 2-банди
|
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса ёки ЎзРда доимий яшамаса
|
ЖШДС
|
Ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 3-банди
|
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса ёки ЎзРда доимий яшамаса
|
ЖШДС
|
Ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 4-банди
|
Халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг мансабдор шахслари
|
ЖШДС
|
Агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса, уларнинг ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 5-банди
|
Мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, МХХнинг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар
|
ЖШДС
|
Хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 6-банди
|
Конституциявий суднинг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари.
Судьялар учун белгиланган имтиёзлар Судьялар олий кенгаши аъзоларига ҳам татбиқ этилади (21.02.2017 йилдаги ПФ-4966-сон Фармоннинг 7-банди) |
ЖШДС
|
Уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 7-банди; 2.08.2012 йилдаги ПФ-4459-сон Фармоннинг 1-банди |
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган шахслар
|
ЖШДС
|
Ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 8-банди
|
Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар
|
Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 324-моддаси 1-банди
|
Яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар
|
Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 324-моддаси 2-банди
|
Товарларни олиб кираётган жисмоний шахслар.
Бир кишига импорт товарларни божсиз олиб кириш нормаси қуйидаги миқдорларда белгиланган: 10 АҚШ доллари – қўшни давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон) ҳудудидан олиб кириладиган истеъмол товарлари учун; 1 000 АҚШ доллари – қўшни бўлмаган давлатлар ҳудудидан олиб кириладиган товарлар учун; 1 000 АҚШ доллари – қўшни бўлмаган давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига халқаро почта ёки курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахслар манзилига келиб тушадиган товарлар учун (АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чекланган нормаларнинг 2-банди).
ЎзРга кириб келаётган жисмоний шахсларга белгиланган нормалар доирасида товарларни акциз солиғини тўламасдан олиб киришга рухсат берилади (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чекланган нормалар) |
Импорт қилинаётган товарлар бўйича ҚҚС
|
Товарларни тасдиқланган нормалар доирасида олиб кираётганда божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 211-моддаси 1-банди
|
Импорт қилинган товарларга акциз солиғи
|
Солиқ кодексининг 230-моддаси 2-қисми 4-банди
|
||
Божхона божлари
|
БКнинг 157-моддаси
|
||
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши Дастури доирасида уй-жойларни, шунингдек 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури доирасида квартираларни харид қиладиган жисмоний шахслар.
Имтиёз Дастурлар доирасида харид қилинган уй-жойлар ва квартиралар бўйича ипотека кредитини тўлаб бўлмагунга қадар берилади |
Мол-мулк солиғи
|
Кўрсатилган уй-жойлар (квартиралар) бўйича тўлашдан озод қилинган
|
4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорнинг 4-банди; 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди |
Фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи жисмоний шахс, шу жумладан ЎзР норезиденти (бундан эмитент мустасно) олган даромадлар бўйича
|
ЖШДС
|
Тўлашдан озод қилинган
|
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси
|
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида тўланадиган ойлик гонорар тарзидаги даромадлар бўйича
|
ЖШДС
|
Тўлашдан озод қилинган
|
29.12.2016 йилдаги ПФ-4907-сон Фармоннинг 2-банди
|
Уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар
|
ЖШДС
|
1.01.2023 йилгача тўлашдан озод қилинган
|
29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856-сон қарорнинг 7-банди
|
Жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар қисмида
|
ЖШДС
|
Энг кам ставка (7,5%) бўйича тўлайдилар
|
Солиқ кодексининг 181-моддаси
|
Жисмоний шахслар, яқин қариндошлардан олинганларидан ташқари, жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар қисмида
|
ЖШДС
|
Энг кам ставка (7,5%) бўйича тўлайдилар
|
Солиқ кодексининг 181-моддаси
|
Жисмоний шахслар уларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар қисмида
|
ЖШДС
|
Энг кам ставка (7,5%) бўйича тўлайдилар
|
Солиқ кодексининг 181-моддаси
|
Жисмоний шахслар баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасида олинган даромадлар қисмида
|
ЖШДС
|
Энг кам ставка (7,5%) бўйича тўлайдилар
|
Солиқ кодексининг 181-моддаси
|
Касаначилар
|
ЖШДС
|
1.07.2017 йилдан бошлаб энг кам ставка (7,5%) бўйича тўлайдилар
|
24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996-сон қарорнинг 3-банди
|
Жисмоний шахслар Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қисмида
|
ЖШДС
|
1.01.2028 йилгача энг кам ставка (7,5%) бўйича тўлайдилар
|
30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 8-банди
|
Таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган битирувчилар
|
ЖШДС
|
Солиқ суммаси: 1-нчи иш йили учун – 50%га, 2-нчи ва 3-нчи йиллар учун – 25%га камайтирилган
|
5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди
|
2017 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларига солиқ солишнинг белгиланган шкаласидан келиб чиқиб умумий тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисми; 27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 13-банди, 5-моддаси).
1 апрелгача меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20%дан ошмаслиги кераклиги белгиланган норма амал қилар эди.
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖШДС СОЛИНМАЙДИГАН ДАРОМАДЛАРИ
Имтиёз объекти
|
Асос
|
Моддий ёрдам суммалари: фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари – тўлалигича; вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда; Солиқ кодексининг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди
|
Йўлланмалар қийматини юридик шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари, туристик йўлланмалар бундан мустасно: ● Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматини ногиронларга, шу жумладан мазкур корхонада ишламайдиган ногиронларга; ● Ўзбекистон ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг 16 ёшга тўлмаган (18 ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 2-банди
|
Ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек юридик шахснинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун қилинган харажатлари.
Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида, унинг оила аъзоларига, ота-оналарига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, ушбу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-банди
|
Ўзбекистон фуқароларининг республикадан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан бюджет ташкилотларидан чет эл валютасида олинган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 4-банди
|
Вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 5-банди
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди
|
ЎзРнинг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-банди
|
Халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 8-банди
|
Донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек қон йиққанлик учун тиббиёт муассасалари ходимлари оладиган суммалар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 10-банди
|
Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан: ● қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини); ● яшаш учун мўлжалланмаган жойларни; ● кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлар мустасно |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди
|
Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно.
Мазкур даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-банди
|
Халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қиймати
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 13-банди
|
Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги: ● ходимлар натура шаклида олган совғалар; ● илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди
|
Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар, бундан фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари мустасно
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 15-банди
|
Давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар, лотерея бўйича ютуқлар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 16-банди
|
Жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 17-банди
|
Халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахс грант берувчидан ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича органнинг хулосаси бўлган тақдирда, юридик шахсдан – грант олувчидан олган грант суммаси
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 18-банди
|
Дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар.
Имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солиниши керак
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди
|
Олинган алиментлар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 21-банди
|
Фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммалари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 22-банди
|
Қонун ҳужжатларида давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 23-банди
|
Уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойлик компенсация пул тўловлари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 24-банди
|
Давлат пенсиялари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 25-банди
|
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоиз даромадлари, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 27-банди
|
Фуқароларнинг солиқ солинадиган ва Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 28-банди
|
Юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектига – юридик шахсга унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган даромадлари суммалари.
Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда, ушбу имтиёз қўлланилмайди ва солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 29-банди
|
Қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари: ● ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда; ● қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.
Ушбу бандда кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, мазкур бандда назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди
|
Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг: ● Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари; ● Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари |
Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди
|
Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар мазкур улушлар, пайлар ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 32-банди
|
Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 33-банди
|
Акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари
|
Солиқ кодексининг 179-моддаси 34-банди
|
Ноль харид қиймати бўйича сотиб олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки) ёки паст ликвидли объект
|
ВМнинг 26.08.2003 йилдаги 368-сон қарорининг 3-банди
|
Минтақавий сиёсат жамғармаси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти учун жалб этилган ўқитувчилар, шунингдек Жамғарма ва Институтнинг штатдаги ходимлари маърузалар ўқиганлик, мақолалар, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаганлик учун оладиган даромадлар
|
7.07.2006 йилдаги ПҚ-404-сон қарорнинг 2-банди; 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон қарорга 31-илованинг 3-банди |
2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури доирасида: ● квартира харид қилиш учун олинган ипотека кредитлари бўйича асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтириладиган жисмоний шахслар (қарз олувчилар) ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, болалари)нинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари; ● квартира харид қилиш учун хўжалик юритувчи субъект – иш берувчидан олинган маблағлар.
17.07.2017 йилдан бошлаб имтиёз «Янги Олмазор» турар жой мажмуасидаги квартираларни харид қилишда қўлланади (ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарорининг 9-банди) |
22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 18-банди
|
Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахсларга бериладиган бепул овқат қиймати
|
11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон қарорнинг 7-банди
|
ХОРИЖИЙ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ОЛИНГАН,
ЖШДСдан ОЗОД ҚИЛИНГАН ДАРОМАДЛАРИ
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури
|
Асос
|
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий норезидент мутахассислар томонидан технопарк фаолияти доирасида олинган даромадлар
|
1.01.2023 йилгача
|
7.02.2017 йилдаги ПҚ-2759-сон қарорнинг 11-банди
|
Доимий ишлаш учун ЎзРга юборилган «Кореан Эйр» авиакомпанияси ходимларининг даромадлари
|
Навоий шаҳридаги аэропорт базасида халқаро интермодал логистика марказини барпо этиш лойиҳаси доирасида 1.01.2019 йилгача озод этилган
|
31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон қарорнинг 3-банди
|
«Ўқув-экспериментал Юқори технологиялар маркази» давлат корхонасидаги чет эллик ходимларнинг Марказ фаолияти доирасида олган даромадлари
|
1.01.2020 йилгача озод қилинган
|
26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорнинг 11-банди; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 6-банди |
ТДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг чет эллик ходимлари Марказдаги фаолият доирасида олган даромадлар
|
1.01.2022 йилгача озод қилинган
|
19.09.2016 йилдаги ПҚ-2602-сон қарорнинг 12-банди
|
Қуйидагилар: ● хусусий тиббиёт муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган хорижий шифокорлар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган техник мутахассислар тузилган меҳнат шартномалари доирасида оладиган даромадлар; ● хусусий тиббиёт муассасаларининг хорижлик ходимлари бошқарув персонали сифатидаги фаолиятидан оладиган даромадлари |
Тузилган меҳнат шартномалари даврида озод қилинган
|
1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 10-банди
|
Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказлари ўқув жараёнига жалб қилинадиган хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари доирасида олинадиган даромадлар
|
Тузилган меҳнат шартномалари даврида озод қилинган
|
20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 4-банди
|
«Wind Rose» МЧЖ , «Enter Engineering Pte. Ltd.» ва «Нeerim Architects & Planners Co., Ltd.» компаниялари ҳамда уларнинг ёрдамчи пудрат ташкилотларининг хорижий ходимлари Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида олган даромадлар
|
Лойиҳани амалга ошириш даврида озод қилинган
|
11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон қарорининг 6-банди
|
Ўзбекистон Республикасида «Паст ҳароратли сақлаш камераларини жорий этиш йўли билан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи Корея Республикаси фуқароларининг даромадлари
|
Лойиҳани амалга ошириш даврида озод қилинган
|
22.05.2017 йилдаги ПҚ-2987-сон қарорнинг 4-банди
|
Енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича «UzPCA» МЧЖдаги хизмат доирасида олинган «Peugeot Citroen Automobiles S.A» МЧЖдаги хорижий ходимларнинг даромадлари
|
Қурилиш даврида ва объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида
|
13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон қарорининг 12-банди
|
Соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари маҳаллий мутахассисларининг малакасини ошириш жараёнига жалб этиладиган хорижий олимлар, врачлар ва мутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари доирасида олинадиган даромадлар
|
1.01.2022 йилгача озод қилинган
|
20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорнинг 11-банди
|
«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖнинг хорижий ходимлари мазкур корхонадаги хизмат доирасида оладиган даромадлари
|
31.12.2017 йилгача солиқ тўлашдан озод қилинган
|
21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорнинг 8-банди
|
«Женерал Моторс Пауэртрейн Ўзбекистон» АЖнинг хорижий ходимлари мазкур корхонадаги меҳнат фаолиятидан оладиган даромадлари
|
Қурилиш даврида, шунингдек куч агрегатлари туркум ишлаб чиқарила бошланган санадан бошлаб 10 йил мобайнида
|
16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорнинг 3-банди
|
Хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларида уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромади
|
1.01.2020 йилгача озод қилинган
|
21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон қарорнинг 5-банди
|
ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Ягона ижтимоий тўлов бўйича имтиёзлар тўлашдан озод қилиш, ставкани пасайтириш ва солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишида белгиланган.
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
|
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури
|
Изоҳлар
|
Юридик шахслар – ЎзР резидентлари, хорижий юридик шахсларнинг доимий муассасаси, ваколатхоналари ва филиаллари орқали фаолиятни амалга оширувчи ЎзР норезидентлари
|
Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун Солиқ кодекси 171-моддаси 2-қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 308-моддаси 1-қисми 1-банди
|
Қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: ● давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари; ● ЎзР Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; ● Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари |
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 308-моддаси 1-қисми 7-банди
|
|
Мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари, Давлат божхона қўмитаси
|
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда ДБҚнинг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 308-моддаси 2-қисми
|
Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари, шунингдек прокуратура органлари
|
Конституциявий суднинг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 308-моддаси 2-қисми; 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 4-моддаси 35-банди, 5-моддаси |
Акциядорлик жамиятлари
|
Акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари
|
Тўлашдан озод қилинган
|
Солиқ кодексининг 308-моддаси 2-қисми; 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонуннинг 32-моддаси 2-банди; 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон Фармоннинг 10-банди |
Товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар.
30.09.2013 йилдан бошлаб имтиёз Миллий реестрга киритилган юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларга татбиқ этилади (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 6-банди)
|
Касаначиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
1.01.2021 йилгача тўлашдан озод қилинган
|
5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармоннинг 3-банди; 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармонга илованинг 2-банди; 24.05.2017 йилдаги ПФ-5054-сон Фармоннинг 1-банди |
Навоий шаҳридаги аэропорт
|
ЎзРдаги доимий ишга йўлланган «Кореан Эйр» авиакомпаниясидаги ходимларнинг Навоий шаҳридаги аэропорт тўлайдиган иш ҳақи
|
1.01.2019 йилгача тўлашдан озод қилинган
|
31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон қарорнинг 4-банди
|
Пилла етиштирувчи ташкилотлар
|
Пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари
|
1.01.2023 йилгача тўлашдан озод қилинган
|
29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856-сон қарорнинг 7-банди
|
Хусусий тиббиёт муассасалари
|
Хусусий тиббиёт муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган хорижий шифокорлар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган техник мутахассислар тузилган меҳнат шартномалари доирасида оладиган даромадлар
|
Тўлашдан озод қилинган
|
1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 10-банди
|
Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказлари
|
Олий таълим муассасалари, тармоқ марказлари ўқув жараёнига жалб қилинадиган хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассислар тузилган меҳнат шартномаси доирасида оладиган даромадлари
|
Тўлашдан озод қилинган
|
20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 4-банди
|
2017–2018 йилда Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш бўйича лойиҳа иштирокчилари
|
Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахсларга бериладиган бепул овқат қиймати
|
Тўлашдан озод қилинган
|
11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон қарорнинг 7-банди
|
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази
|
Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
1.01.2028 йилгача тўлашдан озод қилинган
|
30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди
|
Жиззах вилояти фермер хўжаликлари
|
Пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш учун мавсумий ишларга жалб этиладиган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
1.01.2021 йилгача озод қилинган
|
ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 3-банди
|
Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар.
Имтиёзга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун корхоналар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ДСИга ногиронлар учун аттестацияланган иш ўринлари сони кўрсатилган санитария-техник паспорт ва ногиронларни ишга жойлаштириш бўйича ТМЭКнинг хулосасини (тавсиясини) тақдим этишлари керак |
Ногиронларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
4,7% ставка бўйича ЯИТ тўлайдилар
|
ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарорининг 7-банди
|
«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси.
Бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтиришга, улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади |
Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
7% ставка бўйича ЯИТ тўлайдилар
|
ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарорининг 1-банди
|
Жиззах вилояти фермер хўжаликлари
|
Улар томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсия этадиган ходимларнинг энг кам сони нормативларига риоя этилган тақдирда
|
1.01.2021 йилгача 5% ставка бўйича ЯИТ тўлайдилар
|
ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 3-банди
|
Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишлаётган корхоналар (бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари ва устав жамғармасида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар бундан мустасно), таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмагунча
|
Биринчи марта ишга жойлаштирилган битирувчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
ЯИТ ставкаси пасайтирилган: битирувчилар ишга жойлашганликларидан кейинги 1-йил ичида – 50%га, 2-нчи ва 3-нчи йил давомида – 25%га |
24.05 2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармоннинг 6-банди
|
СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Фуқароларнинг суғурта бадаллари жисмоний шахслар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган қуйидаги тўловларга нисбатан ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 308-моддаси):
● меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун Солиқ кодекси 171-моддаси 2-қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар;
● қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари.
2017 йил 1 июлдан бошлаб Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича жисмоний шахслар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича суғурта бадалларининг имтиёзли ставкаси назарда тутилган. 1.01.2028 йилгача ушбу даромадлардан 4,5% ставка бўйича суғурта бадали ушлаб қолинади (30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 8-банди).
ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Қатъий белгиланган солиқ якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар томонидан тўланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва турлари
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати
|
Изоҳлар
|
Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин 12 ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда.
Давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият 3 ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади |
Давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади
|
Солиқ кодексининг 375-моддаси 6-қисми
|
Якка тартибдаги тадбиркорлар – иш берувчилар ёлланган ишчилар – касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган солиқ қисмида
|
Ходим коллежни битиргандан бошлаб 12 ой мобайнида тўлашдан озод этилади
|
15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармоннинг 5-банди
|
Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ-2844-сон қарори 1-бандига мувофиқ микрокредитларни олишда белгиланган Рўйхатдаги фаолият турларини амалга оширувчи янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари.
Давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан 12 ой ичида тугатилган ёки 3 ёхуд ундан кўп ой муддатга фаолиятни тўхтатган тақдирда ҳақиқатда фаолият кўрсатган давр учун солиқ тўланади |
6 ойга тўлашдан озод қилинган. Имтиёз 1.01.2021 йилгача амал қилади
|
17.03.2017 йилдаги ПҚ-2844-сон қарорнинг 2-банди
|
Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида, шунингдек Жиззах вилоятининг бошқа туманлари қишлоқ аҳоли пунктларида маиший (сартарошхона, пойабзал, кийим-кечак, электр маиший приборлар таъмирлаш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар
|
1.01.2021 йилгача тўлашдан озод қилинган
|
ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 5-банди
|
2017 йилнинг II чорагида қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда кир ювиш хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга берилган имтиёзнинг амал қилиши тугади. Имтиёз Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори 5-банди билан 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб 5 йил муддатга жорий этилган эди.
Материал «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение») ва
«Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТ асосида тайёрланди.