Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 24 / Божхона

Видеоқароқчилар

 

Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунида муаллифлар манфаатлари ўз ифодасини топган. Қонунга мувофиқ, муаллиф ўз ҳуқуқи бузилганда унинг тикланишини, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. Асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларининг рухсатсиз такрорланиши ёки тарқатилиши контрафакт нусха ҳисобланади. 

 

Республикамиз божхоначилари қўлбола усулда кўпайтирилган контрафакт дискларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудудда айланишига қарши кенг кўламли чора-тадбирларни олиб боришмоқда.

Бугунги кунда қонунчиликка риоя қилган ҳолда барча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлатимиз томонидан етарлича шарт-шароитлар яратилган. ­Аммо бу имкониятларни суиистеъмол қилиб, ўз манфаатларини қонун талабларидан устун қўяётганлар ҳам йўқ эмас.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда муаллифлик ҳуқуқларини қўпол равишда бузишга уринган «қароқчи тадбиркорлар» фаолияти фош қилинди.

Республикамизга қўшни давлатдан «Фарғона» чегара божхона пости орқали кириб келган юртдошимиз Д.Р. бошқарувидаги «Дамас» автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, автомашинанинг яширин жойларига хорижда ишлаб чиқарилган 5 400 дона СD дисклар жойлаштирилганлиги аниқланди. Қонунбузар келгусида турли фильм ва концертларни ноқонуний усулда кўпайтириш учун мўлжалланган ушбу дискларга тегишли биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ҳамкорликдаги тадбирлар давомида худди шундай контрафакт дисклар савдосига «ғов бўлишди» – маълум бўлишича, Жиззах туманилик А.Қ.нинг хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, тегишли давлат идораларидан лицензия олинмасдан турли фильм, концерт ва бошқа мавзудаги материаллар уй шароитида кўпайтирилган ва бозорларга чиқариб келинган экан. Тезкор тадбир давомида видеоқароқчидан 3 135 дона ҳар хил форматдаги турли телесериал, бадиий ва жангари фильмлар, клип, концерт ҳамда қўшиқлар ёзилган DVD ва CD дисклар, компьютер жамланмалари ва ҳар хил рангли бўёқлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш билан шуғулланиш Интеллектуал мулк агентлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг лицензиялари асосида фақатгина юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини сотиш савдо қоидаларининг бузилиши деб эътироф этилади.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика