Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 19 / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Генерал-майор

 

Хотира ва қадрлаш кунини байрам қилиш кунларида бутун мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат жабҳаси фахрийлари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Қуролли кучлар давлат музейида ўтказилди.

 

Генерал-майор Абдуллажон Ортиқбоевич Ортиқбоев йиғилган коллеж ўқувчилари ва Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсантларига ўзининг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилиб берди. У 1943 йили ўн саккиз ёшида фронтга йўл олган. Украина фронтида жанг қилган. Фронт учун офицер кадрлар зарур бўлгани боис ёш аскарни фронт ортига, Тошкентдаги ҳарбий билим юртига ўқишга юборишди. Жадаллаштирилган курсларни тугаллаб, ҳаракатдаги армияга қайтади. Урушдан кейин ҳарбий кучлар сафида қолди. Чегара қўшинларида хизмат қилиб, мамлакатнинг Афғонистон, Эрон, Хитой билан чегараларини қўриқлади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида у Ўзбекистон чегара қўшинларини тузиш ишларининг бошида турди.

Генерал-майор Ортиқбоевнинг таъкидлашича, фронтдаги жангчилар билан бир қаторда фронт ортидаги миллионлаб кишилар, баъзан оч-наҳор ва совуқдан музлаган ҳолда меҳнат қилиб, фронтни нон ва қурол-яроғ билан таъминлаганлар. Ғалабани бутун халқ таъминлади. Бу қаҳрамон халқдир. Жанг майдонида ҳалок бўлганларнинг руҳи шод бўлсин. Бундан кейин мутлақо уруш бўлмасин.

Табаррук 92 ёшига қарамай, уруш фахрийси Республика Қуролли Кучлари ашула ва рақс ансамблининг санъаткорлари тайёрлаган концертда мамнуният билан иштирок этди.

 

 

Прочитано: 1891 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика