Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 16 / Солиқ солиш

Қўшимча фойдадан солиқ

 

Комитент А ва воситачи Б воситачилик шартномасини туздилар. Унинг шартларига кўра, агар воситачи товарни спецификацияда кўрсатилганидан арзонроқ нархда сотиб олса, олинган қўшимча фойда комитент ва воситачи ўртасида тақсимланади. Комитент спецификацияда товарни 500 сўм нархида олмоқчи эканлигини кўрсатди, дейлик. Воситачи товарнинг 1 000 бирлигини 450 сўмдан сотиб олди. Қўшимча фойда 50 000 сўмни ташкил этди ҳамда комитент ва воситачига 25 000 сўмдан тақсимланди. Бунда шартномага кўра воситачилик ҳақи суммаси сотиб олинаётган товар қийматининг 1%ини ташкил этади.

Комитент ва воситачи учун қўшимча фойда суммаларига қандай тартибда солиқ солинади?

О.Мамарасулов,

фирма юристи.

 

Воситачилик ҳақи суммаси, шу жумладан шартномага кўра воситачига тўланиши лозим бўлган нархдаги фарқнинг бир қисми воситачи учун воситачилик хизматларини кўрсатишдан олинган даромад ҳисобланади.

Комитент тўлаган воситачилик ҳақи суммасини сотиб олинаётган хом ашёнинг харид қийматига киритади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди). Бунда воситачи комитент учун сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича унга сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирган ҳолда у томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар хронологиясига мувофиқ ҳисобварақ-фактура тақдим этади (сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани ўз номидан комитент номига қайта тақдим этади) (Тартиб, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова).

Яъни комитент воситачилик шартномасига кўра сотиб оладиган товарлар қиймати товарни етказиб берувчида сотиб олиш қийматида (кўрилаётган вазиятда – 450 000 сўм) акс эттирилган бўлиши керак. Бунда комитент 29 500 сўмга тенг (450 000 х 1% + 25 000) воситачилик ҳақи қийматини ҳам қўшимча харажатлар сифатида харид қийматига киритади. Ўз навбатида воситачи ҳақни (29 500 сўм) қўлланиладиган солиқ солиш тизимига мувофиқ солиқлар бўйича солиқ солинадиган базага киритиши керак бўлади.

Воситачи товарни шартномада қайд этилганидан арзонроқ нархда сотиб олиши муносабати билан комитентнинг тежами ҳисобда акс эттирилмайди ва солиқларни ҳисоблашда инобатга олинмайди.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1795 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика