Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 13 / Кадрлар бўлими

Паспорт нусхасини кўрсатиб...

 

Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра, ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни (аслини!):

паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа хужжатни;

меҳнат дафтарчасини;

ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобида турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

олий ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни тақдим этиши шарт.

Фуқаро ишга кираётган идоранинг кадрлар бўлими бошлиғи ушбу ҳужжатларнинг аслини кўргандан кейингина, ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ тайёрлаб, имзо учун раҳбарга олиб кириши керак. Ҳужжатларнинг нусхаси асосида ходимни ишга қабул қилиш умуман мумкин эмас.

Жиноят кодексининг 228-моддасида сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаганлик ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Паспортнинг ксеронусхасини қалбакилаштириш ва мазкур ксеронусхани (паспортнинг асли ўрнига) ишга кириш учун тақдим этиш Жиноят кодексининг 228-моддаси биринчи ва учинчи қисмлари бўйича қонунбузарлик ҳисобланадими?

Б.Хажиханов.

 

– Фикримизча, ЖКнинг 228-моддаси бўйича жавобгарлик юзага келиши учун ҳуқуқни берувчи ёки мажбуриятдан озод этувчи расмий ҳужжат сохталаштирилган бўлиши зарур. Яъни бу ерда бир нечта шарт юзага келади.

Биринчидан, ишлаб чиқариш, қалбакилаштириш предмети ахборотни ташишнинг моддий манбаси, масалан, ҳужжат бўлиши даркор.

Иккинчидан, ҳужжатда мавжуд бўлган маълумотлар қонунчилик билан назорат қилинадиган жамоат муносабатлари учун аҳамиятга эга бўлиши ҳамда ушбу муносабатларда қўлланиш учун рухсат берилган бўлиши (расмий ҳужжат ҳисобланиши) даркор. Шахсий қоғозлар (хатлар, кундаликлар, қайдномалар), ҳуқуқ билан назорат қилинадиган муносабатлар ҳужжатларига алоқадор бўлмаган ҳужжатлар (мисол учун, дўстлик тўғрисидаги сертификат), турли ҳазил ҳужжатлар (эзгу ишлар вазири гувоҳномаси сингари) расмий ҳужжатлар ҳисобланмайди.

Учинчидан, сохта ҳужжат бошқа шахсларда кимгадир маълум ҳуқуқ берилганлиги ёки қандайдир мажбурият юкланганлиги ҳақидаги фикрни уйғотишга йўналтирилган бўлиши керак.

Паспорт нусхаси расмийлик мезони бўйича ушбу шартларга тўғри келмайди. Яъни қонун муайян ҳолатларда ишга қабул қилиш борасидаги ҳуқуқий муносабатларда паспорт нусхасидан фойдаланишга йўл қўймайди. Бундан ташқари, унга шахсни тасдиқловчи расмий ҳужжат тариқасида қаралмайди, балки оригинал ҳужжатнинг мазмуни хусусидаги ёрдамчи ахборот ташувчи ҳисобланади.

 

Бу муҳим! Ҳужжатлар нусхасини кўрсатиш ҳуқуқ билан назорат қилинадиган жамоат муносабатларига таъсир этиши қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса (масалан, давлат органлари томонидан рухсат бериш учун асос бўлган), шундагина нусханинг ўзи расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади.

 

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ишга қабул қилаётганда паспортнинг ишониб бўлмайдиган нусхасини тақдим этиш ЖКнинг 228-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўла олмайди.

 

Самир Латипов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2004 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-03-29 17:49:42, Гость_2017:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика