Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 51 / Амалий бухгалтерия

Курсдаги фарқ: ҳисобга олиш қоидалари

 

Валюта курсидаги ижобий ва салбий курс фарқининг бухгалтерия ҳисобини Солиқ кодекси, 22-сон БҲМС ҳамда Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади.

Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашни жамғариш усулидан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин? Кўрсатилган Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу усулдан фойдаланиш учун корхона қандай хатти-ҳаракат қилиши шарт? Агар корхона ушбу усулдан фойдаланса ва 6230-ҳисобварақдаги ижобий курс фарқини жамғарса, солиқ органлари эътироз билдирмайдиларми? Солиқ органлари ушбу усулни тан олмасликлари ёки корхона шу йўл билан даромадини яширишга уриняпти деган хулосага келишлари мумкинми?

А.Эргашев,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ҳосил бўлган курс фарқини корхона ўз хоҳиш-истагига кўра бевосита киритиш йўли билан ёки жамғариш йўли билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқаришга ҳақли (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­22-сон БҲМСнинг 17-банди). Курс фарқини киритишнинг қўлланаётган усуллари албатта хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак. Хўжалик юритувчи субъектлар календарь йил давомида ҳисоб сиёсатини ўзгартирмасликлари керак, 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 56-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва Марказий банк курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳолайдилар. Баланснинг валюта моддаларини ойлик қайта баҳолашдан ҳосил бўлган курс фарқи ҳосил бўлган пайтда жамғариш усулидан фойдаланганда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига киритилмайди ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади:

ижобий курс фарқи – 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» (уларнинг жорий қисми) ҳисобварағи ва (ёки) 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» (уларнинг узоқ муддатли қисми) ҳисобварағи кредити бўйича;

салбий курс фарқи – 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» (уларнинг жорий қисми) ҳисобварағи ва (ёки) 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» (уларнинг узоқ муддатли қисми) ҳисобварағи дебети бўйича.

Жамғариш усулидан фойдаланиш натижасида жамғарилган курс фарқи қуйидаги тартибда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади:

чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича – уларнинг сўндирилишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб;

қолган ҳолларда – баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари содир этилишига қараб.

Жамғарилган курс фарқининг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

ижобий курс фарқи – 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағи дебети ва 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича;

салбий курс фарқи – 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағи дебети ва 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағи кредити бўйича.

 

Курс фарқини жамғариш усулида ҳисобдан чиқаришга шартли мисол.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма

 

Операциялар санасидаги курс

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

АҚШ долларида

 

сўмда

 

дебет

 

кредит

 

Импорт товарларнинг келиб тушиши акс эттирилди

 

1 000

 

3 000 000

 

3 000

 

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Кредиторлик қарзини қайта баҳолаш (ой охирида) акс эттирилди

 

 

50 000

 

3 050

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Кредиторлик қарзи тўланди

 

1 000

 

3 080 000

 

3 080

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари»

 

Кредиторлик қарзини сўндириш санасида унинг қайта баҳоланиши акс эттирилди

 

 

30 000

 

3 080

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Жамғарилган курс фарқи кредиторлик қарзи сўндирилишига қараб молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилди

 

 

80 000

 

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

 

Курс фарқини солиқ жиҳатидан тартибга солишга келсак, ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг ­140-моддаси).

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган курс фарқини жамғариш усулидан фойдаланиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келади ва даромадни яшириш усули деб баҳоланиши мумкин эмас.

Шу тариқа, агар курс фарқини жамғариш усулини тўғри қўлласангиз ва ижобий курс фарқидан даромадингизни тўғри акс эттирсангиз, бухгалтерия ва солиқ қонунчилиги доирасида амал қилаётган бўласиз.

 

Баҳром ОРТИҚОВ,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика