Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 51 / Амалий бухгалтерия

Қайта ҳисоблаш, қайд этиш ва ҳисобга олиш

 

Календарь йил якунига етмоқда, демак, йиллик молиявий ҳисобот топшириш пайти келди. Уни тузиш олдидан корхона мол-мулки, ҳисоб-китоблари, мажбуриятларини инвентарлаш лозим. «Norma Ekspert» мутахассислари инвентарлаш натижаларини қандай, қайси ҳужжатларда расмийлаштириш ҳамда ҳақиқатдаги ва ҳисобдаги маълумотлар ўртасидаги тафовутни бухгалтерия ҳисобида қай йўсинда акс эттиришни тушунтирадилар.

 

Инвентарлаш натижалари ­19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Аниқланган ва ҳисобланган бойликлар ҳақидаги маълумотлар инвентарлаш рўйхатлари ва далолатномаларига киритилади. Масалан, асосий воситалар бўйича маълумотлар 19-сон БҲМСга 6-иловага кўра объектнинг асосий вазифасига мувофиқ номлари бўйича инвентарлаш рўйхатида, товар-моддий бойликлар бўйича – 8–11-иловаларга мувофиқ рўйхатлар ва далолатномаларда қайд этилади. Бунда фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган бойликлар алоҳида рўйхатга киритилиб, унда уларни сотиб олиш, фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар (шикастланиш, тўлиқ эскириш ва ҳоказолар) кўрсатилади.

Рўйхатлар камида 2 нусхада тузилади ва инвентарлаш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Моддий жавобгар шахслар рўйхатда қайд этилган барча бойликлар уларнинг ҳозирлигида текширилгани, улар томонидан ­масъу­лиятли сақлашга қабул қилингани ва комиссияга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлиги ҳақида тилхат берадилар.

Инвентарлаш якунлангандан кейин рўйхатлар бойликларнинг амалдаги қолдиқларини ҳисоб маълумотларига кўра уларнинг қолдиқлари билан солиштириш учун бухгалтерияга берилади.

Корхона бухгалтерияси инвентарлаш рўйхатларидаги барча ёзувларнинг тўғрилигини синчиклаб текширади. Нархлар, таксировка, ҳисоблашдаги ва ҳ.к. хатолар комиссиянинг барча аъзолари имзоси остида тузатилади.

Инвентарлаш натижаларига кўра бухгалтерия солиштириш қайдномаларини тузади. Уларда инвентарлаш рўйхатларидаги маълумотлар бухгалтерия ҳисобидаги тегишли маълумотлар билан солиштирилади. Шу ернинг ўзида инвентарлаш натижалари – ортиқча ва камомадлар чиқарилади. Барча маълумотлар натура ва пул ўлчовида, ҳисобда қабул қилинган классификацияда кўрсатилади. Солиштириш қайдномаларига фақат ҳисобдаги маълумотлардан фарқлари аниқланган бойликлар бўйича маълумотлар қайд этилади. Фарқлар ҳам инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномаларига киритилади (19-сон БҲМСга 5, 17 ва 18-иловалар).

Инвентарлаш комиссияси бойликлар камомади ва ортиқчаси сабабларини белгилайди, айбдор ва масъул шахсларни аниқлайди, улар комиссияга фарқ сабаблари ҳақида ёзма тушунтириш берадилар. Комиссия хулосалари, таклифлари ва қарорлари корхона раҳбари тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади.

Йиллик инвентарлаш натижалари йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилади.

Инвентарлаш вақтида аниқланган ТМБ ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовут Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.

 

Ортиқча чиқиш айнан шунга ўхшаш бойликларнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади ва инвентарлаш ўтказилган санада корхона балансига кирим қилинади. Ортиқча чиқиш суммаси корхонанинг бошқа операцион даромадлари таркибида акс эттирилади.

 

Ҳисобга олинмаган товар-моддий бойликларни акс эттириш

 

 

дебет

 

кредит

 

Ҳисобга олинмаган мол-мулк акс эттирилди

 

0100-«Асосий воситалар» гуруҳи ҳисобварақлари;

1000-«Материаллар» гуруҳи ҳисобварақлари;

2900-«Товарлар» гуруҳи ҳисобварақлари;

2800-«Тайёр маҳсулот» гуруҳи ҳисобварақлари ва б.

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

 

Инвентарлаш натижасида аниқланган ТМБ ва бошқа мол-мулк ортиқчасининг қиймати тарзидаги бошқа даромадларга:

♦ фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси, 132-моддаси 5-банди);

♦ асосий фаолият тури ставкасида ягона солиқ тўлови (Солиқ кодексининг 132-моддаси 5-банди, 353, 355-моддалари) солинади.

 

МИСОЛ. Инвентарлаш чоғида омборда ҳисобга олинмаган (кирим қилинмаган) дастгоҳ аниқланди. Унинг бозор қиймати 17 500 минг сўмни ташкил этади. Аниқланган ускуна корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган асосий воситаларни тан олиш мезонларига мувофиқ келади.

Ускуна инвентарлаш ўтказилган санадаги жорий қиймати бўйича ҳақиқатдаги техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади, бу инвентарлаш комиссиясининг тегишли далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Ҳисобга олинмаган асосий воситалар объектлари бўйича амортизация улар асосий воситалар таркибига қўшилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб уларнинг амортизация қилинадиган қиймати тўлиқ қоплангунча ёхуд балансдан ҳисобдан чиқарилгунча ҳисобланади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Инвентарлаш натижасида аниқланган дастгоҳ ҳисобга қабул қилинди

 

17 500

 

0130

 

9390

 

Амортизация ҳисобланди (ҳар ойда)

 

 

2010

 

0230

 

 

 

Инвентарлаш чоғида аниқланган ТМБ камомади қуйидаги ёзувлар билан ҳисобда акс эттирилади:

 

Товар-моддий бойликларнинг камомадини акс эттириш

 

 

дебет

 

кредит

 

Айбдор шахслар аниқлангунга қадар

 

ТМБ камомади (баланс қиймати бўйича) акс эттирилди

 

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1000-«Материаллар» гуруҳи ҳисобварақлари;

2900-«Товарлар» гуруҳи ҳисобварақлари;

2800-«Тайёр маҳсулот» гуруҳи ҳисобварақлари ва б.

Айбдор шахс аниқлангандан кейин

 

Айбдор шахснинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзи акс эттирилди (қоплам суммаси етишмаётган бойликларнинг ҳақиқатдаги қийматидан кўп)

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»;

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзи акс эттирилди (қоплам суммаси етишмаётган бойликларнинг ҳақиқатдаги қийматидан кам)

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»;

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

Айбдор шахслар аниқланмаганда табиий камайиш нормалари доирасида ТМБ камомадидан зарарларнинг ҳисобдан чиқарилиши

 

Айбдор шахслар аниқланмаганда табиий камайиш нормалари доирасида ТМБ камомадидан зарарлар ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

Инвентарлаш чоғида аниқланган асосий воситалар камомади чиқиб кетиш ҳисобварақлари воситасида ҳисобда акс эттирилади:

 

Инвентарлаш натижаларини акс эттириш

 

 

дебет

 

кредит

 

Камомадда асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш

 

Етишмаётган АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

АВ бўйича ҳисобланган амортизация ҳисобдан чиқарилди

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Етишмаётган АВни қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Етишмаётган АВнинг чиқиб кетишидан зарарлар акс эттирилди

 

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Ходимнинг моддий зарарни қоплаши

 

Моддий зарар қопланди – етишмаётган АВ объектининг бозор қиймати унинг камомадидан кўрилган зарардан юқори

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» – ундирилиши лозим бўлган, етишмаётган асосий воситанинг бозор қийматига

 

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» – етишмаётган активнинг чиқиб кетишидан зарар суммасига;

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» – ундирилиши лозим бўлган, етишмаётган активнинг бозор қиймати билан унинг чиқиб кетишидан зарар суммаси ўртасидаги фарққа

Моддий зарар қопланди – етишмаётган активнинг бозор қиймати АВ чиқиб кетишидан кўрилган зарардан кам

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» – ундирилиши лозим бўлган, етишмаётган активнинг бозор қийматига;

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар» – ундирилиши лозим бўлган, етишмаётган активнинг бозор қиймати билан унинг чиқиб кетишидан зарар суммаси ўртасидаги фарққа

5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» – етишмаётган активнинг чиқиб кетишидан зарар суммасига

 

 

Агар бойликлар камомадида айбдор шахс аниқланган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган етказилган зарар суммаси иш берувчининг фармойишига кўра ундирилади. Фармойиш зарар аниқланган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмасдан чиқарилиши мумкин. Бунда унинг миқдори инвентарлаш даврида мазкур жойда амал қилаётган бозор баҳоларида ҳисобланади.

Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.

Айбдорлар белгиланганда бойликларнинг бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишлар айбдор шахслар ҳисобидан қопланади. Бунда ундирилиши лозим бўлган сумма бузилган ёки ўғирланган бойликларнинг бозор қиймати бўйича белгиланади.

Агар етишмаётган ТМБнинг бозор қиймати (ундирув қиймати) уларнинг ҳақиқатдаги (баланс) қийматидан юқори бўлса, олинган даромад суммаси бошқа даромадларга қўшилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси) ва унга:

♦ фойда солиғи (Солиқ кодексининг 128, 129-моддалари);

♦ асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ (Солиқ кодексининг 353, ­355-моддалари) солинади.

Агар бойликларнинг бозор қиймати уларнинг камомадидан кўрилган зарардан кам бўлса, ундирилиши лозим бўлган, қоплам суммаси (бозор қиймати) билан камомаддан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқ фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 23, 24-бандлари). ЯСТни ҳисоблашда бундай зарарлар ҳисобга олинмайди.

 

МИСОЛ. Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентарлаш ўтказилганда омборда қиймати 500 минг сўмлик электр чойнак кам чиққани аниқланди. Камомадда айбдорлар аниқланмади.

Камомадда айбдорлар аниқланмаганлиги сабабли электр чойнак қиймати (500 минг сўм) умумбелгиланган солиқларни тўловчиларда фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган корхона харажатларига киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 23-банди). ЯСТ тўловчиларда ушбу харажатлар солиқни ҳисоблашда инобатга олинмайди.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чойнакнинг кам чиққани аниқланди

 

500

 

5910

 

1080

 

Чойнакнинг кам чиқишидан зарар акс эттирилди

 

500

 

9430

 

5910

 

 

Инвентарлаш натижасида аниқланган товар-моддий захиралар камомади суммаси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда табиий камайиш нормалари доирасида, шунингдек камомадда айбдорлар аниқланмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириш имкони бўлмаганда, уни ҳисобдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган ҳисобот давридаги бошқа операцион харажатларга (9430-ҳисобварақ) киритилади.

Ваколатли орган ёки солиқ тўловчи аниқлаган табиий камайиш нормасидан ошадиган товар-моддий захиралар камомадидан зарар суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 23-банди), балки белгиланган нормалар доирасида фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (Солиқ кодексининг 141-моддаси, 142-моддаси 8-банди). Олинган зарар суммаси ягона солиқ тўловини ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Илгари етишмаётган товар-моддий захиралар бўйича ҳисобга олишга киритилган қўшилган қиймат солиғи тузатиш заруратини юзага келтирган ҳолат рўй берган солиқ даврида ҳисобдан чиқарилади (тузатилади) (Солиқ кодексининг 220-моддаси). Агар ТМБ йўқотишлари ваколатли орган ёки солиқ тўловчи белгилаган камайиш нормаларидан ошмаса, ҚҚС тузатилмайди.

Етишмаётган товар-моддий захиралар бўйича акциз солиғи уларнинг таннархига киритилади, чунки бюджетга тўланадиган акциз солиғини аниқлашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 237-моддаси; АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Табиий камайиш нормалари фақат камомад ҳақиқатда аниқланганда қўлланади. Бу навлар (турлар) алмашиши бўйича бойликлар камомади ҳисобга олингандан кейингина амалга оширилади. Навлар алмашиши бўйича ҳисобга олиш амалга оширилгандан кейин фақат ҳақиқатдаги камомад ортиқчаси билан қопланмаган бойликларга нисбатан камайиш нормалари қўлланади. Навлар алмашиши бўйича ҳисобга олишга:

♦ биргина текширилаётган давр учун;

♦ биргина моддий жавобгар шахсда;

♦ биргина номдаги моддий бойликларга нисбатан ва айнан бир хил миқдорларда истисно тарзида йўл қўйилади.

Навлар алмашиши аниқланган тақдирда моддий жавобгар шахс инвентарлаш комиссиясига навлар алмашиши сабабларини батафсил баён қилган ҳолда ёзма тушунтириш тақдим этади.

Агар уни ҳисобга олишда етишмаётган бойликлар қиймати ортиқча бўлиб чиққан бойликлар қийматидан ошса, фарқ айбдор шахсларга юкланади.

Агар навлар алмашиши айбдорлари аниқланмаган бўлса, навлар алмашиши бўйича фарққа табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотиш деб қаралади ва ишлаб чиқариш чиқимларига ҳисобдан чиқарилади.

Моддий жавобгар шахслар айби бўлмаган ҳолда навлар алмашишида ҳосил бўлган ҳисобга олишдан кейин ҳам камомад қопланмаса, унга нисбатан табиий камайиш нормалари қўлланади. Бунда инвентарлаш комиссияси баённомасида навлар алмашиши бўйича фарқ айбдор шахсларга юкланмаганлиги сабаблари хусусида муфассал тушунтиришлар берилади.

Прочитано: 1939 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика