Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 51 / Солиқ солиш

Ижарага беришда ҚҚСни ҳисобга киритиш

 

ЯСТ тўловчи корхона (ижарага берувчи) ҚҚС тўловчи корхонага (ижарага олувчига) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ижара шартномасига биноан тегишли ҳошияларда электр энергияси, коммунал ва коммуникация хизматлари бўйича ҚҚС суммасини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Ижарага олувчи ҚҚС Ҳисоб-китобига 7-илова – Харид реестрини тўлдиришда нимани кўрсатиши керак: ижарага берувчининг номи ва СТИРними ёки электр энергияси, коммунал ва коммуникация хизматларини етказиб берувчи корхоналарнинг номи ва СТИРними?

А.Эргашев,

бухгалтер.

 

– Ижарага олувчи ҚҚС Ҳисоб-китобига 7-илова «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри»ни (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тўлдираётганда ижарага берувчининг реквизитларини кўрсатиши шарт.

Харид реестрини тўлдиришдан мақсад солиқ тўловчида ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасини аниқлашдир.

Агар устунлар бўйича қаралса, Реестрда ҚҚСни ҳисобга киритишга асос бўладиган ҳужжатларнинг реквизитларини кўрсатиш зарур.

Ижарага олувчига коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун ижарага берувчидан олинган ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматларнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қоплаш суммаси алоҳида қаторда кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактура асос бўлиб ҳисобланади (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибнинг 49, 50-бандлари).

Реестрни тўлдираётганда ижарага берувчининг номи ёнида «қоплам» деб ёзиб қўйишни тавсия этамиз. Шунда кўрсатилган етказиб бериш қиймати ва ҚҚС ижарага берувчига қопланиши, шунингдек у кўрсатилган суммадаги хизматларнинг етказиб берувчиси ва ушбу ҚҚСни тўловчи ҳисобланмаслиги аён бўлади.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика