Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 51 / Танлов

Муносиблар тақдирланди

 

Тошкентда «Энг яхши аудитор–2016», «Энг яхши бухгалтер–2016» ва «Энг яхши ички аудитор–2016» республика танловларининг якунига бағишланган йиллик тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мана бир неча йилдирки, Ўзбекистоннинг профессионал жамоатчилиги томонидан соҳадаги энг пешқадамлар номлари «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилинганига нисбат берилиб, 9 декабрда эълон қилинади.

Тадбирда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг масъул ходимлари, профессионал ташкилотларнинг вакиллари, маҳаллий ва хорижий аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек юқори малакали аудитор ва бухгалтерлар қатнашди.

 

 

 

Республика танловларининг ғолибларини тақдирлаш маросимини очар экан, Ўзбекистон Бухгалтерлари федерацияси бошқаруви раиси, Республика танлов комиссияси Ташкилий қўмитасининг раиси Нозир Иброҳимов ўз нутқида йиллик республика танловларининг асосий мақсади бухгалтер ва аудиторлик касбларининг нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ҳамда янада ривожлантиришдан иборатлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ташкилий қўмита 109 нафар иштирокчини рўйхатдан ўтказди. Улар республикамизнинг турли минтақалари вакилларидир. Иштирокчилар орасида 74 нафари аудитор, 30 нафари бухгалтер ва 5 нафари ички аудитордир. Биринчи тур якунлари бўйича 95 иштирокчи «ғалвирдан» ўта олди. Бироқ фақатгина 67 нафар талабгор иккинчи турда қатнашишга жазм этди.

«Энг яхши бухгалтер–2016» номинациясида биринчи ўринни «Wenzhou Jinsheng Trade Co., Ltd» компанияси ваколатхонасининг бухгалтери – молиявий маслаҳатчиси Анвар Рўзмаматов олди:

– Танловда илк бор иштирок этишим. У малака ошириш учун яхшигина рағбат, касбий қобилиятни тасдиқлаш бўлди деб ҳисоблайман.

Дарвоқе, танлов якунлари бўйича ғолибнинг бошқа иштирокчилардан ўзиш фарқи ўн баллдан ошган эди. «PricewaterhouseCoopers» аудиторлик ташкилотининг аудитори Шоҳрух Бўтаев сўнгги тўрт йилда аудиторлик ҳамжамиятининг доимий ғолиби бўлиб келаётир:

Танлов ўз билимларимиз ва амалий кўникмаларимизни текширишга имкон беради. Мусобақа руҳи касбимизда янги марраларни эгаллашга зўр туртки бўлади. Аудиторлик ва бухгалтерлик жабҳасидаги қонунчилик тезкор суръатларда ривожланмоқда, аудиторлик амалиётига кўпгина янгиликлар кириб келаётир. Ўз касбининг устаси бўлиш учун доимий равишда малакани ошириб бориш, янги қабул қилинаётган ва олдин қабул қилинган норматив ҳужжатларни пухта ўрганиш зарур бўлади.

«Энг яхши аудитор–2016» номинациясидаги ғалабаси унинг юқори малакали мутахассис эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Иккинчи йилдирки, ўз касбида энг яхшиларни аниқлаш беллашувига ички аудиторлар ҳам қўшилишди. «Энг яхши ички аудитор–2016» номинациясида биринчи ўринни ҳақли равишда «PKF Mak Alyans» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг Сирдарё филиали директори Алишер Юсупов эгаллади:

– Мен илгари ҳам танловнинг бошқа номинацияларида иштирок этганман, бу сафар ички аудит бўйича ғолиб бўлдим. Ўз ғалабамни камтарона билим ва малакамнинг эътирофи сифатида баҳолайман. Келгуси йилда «энг яхши бухгалтер» номинацияси бўйича албатта беллашиб кўришга қарор қилдим.

У ўзининг кўпгина ҳамкасабалари қатори меҳнат фаолиятини оддий бухгалтерликдан бошлаган, солиқ идораларида ишлаган, 2012 йилдан 2015 йилга қадар турли йирик хўжалик субъектларида бош бухгалтер бўлган. Катта амалий иш тажрибасига эга мутахассис.

Барча ғолибларга дипломлар, шунингдек 2 млн, 1,5 млн, 1 млн сўм суммасидаги пул соврини сертификатлари (танловда олган ўрнидан келиб чиқиб) топширилди.

Молия вазирлиги кўмагида олти йилдан буён ўтказиб келинаётган танловларнинг ташкилотчилари бўлиб Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Солиқ Инфо» газеталари ҳисобланади.

 

Профессионал танловларнинг якунлари

 

I ўрин:

«Энг яхши бухгалтер–2016» Рўзмаматов Анвар Қадамбоевич («Wenzhou Jinsheng Trade Cо., Ltd» компаниясининг ваколатхонаси);

«Энг яхши аудитор–2016» Бўтаев Шоҳрух Шавкатович («PricewaterhouseCoopers» МЧЖ АТ);

«Энг яхши ички аудитор–2016» – Юсупов Алишер Эшқўзиевич («PKF Mak Alyans» МЧЖ АТ).

 

II ўрин:

«Энг яхши бухгалтер–2016» – Толмачева Александра Владимировна («Mediofarm Plast» ХК);

«Энг яхши аудитор–2016» Ҳасанов Аброр Нарзиқулович, Бердиев Феруз Володяевич FTF-Audit» МЧЖ АТ).

 

III ўрин:

«Энг яхши бухгалтер–2016» – Умаров Асомиддин Саидаҳматович Modellar Uyi Galereyasi» МЧЖ);

«Энг яхши аудитор–2016» Назаров Шер Маҳкамович Progress ­Audit» МЧЖ АТ);

«Энг яхши ички аудитор–2016» – Мамадалиев Суҳроб Рустамович («Ўзметкомбинат» АЖ).

 

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 1984 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика