Ташкилотимиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. 2015 йилда кабиналар олиб кирдик ва қарз шартномасига кўра бошқа ташкилотга бердик (қисман 2015 йилда, қисман 2016 йилда). Шартномада кабина қийматини таннархидан юқори қилиб кўрсатдик. Бу қарз 2016 йил сентябрида кабиналар кўринишида тўлиқ қайтарилди.
ТМБ баланс қийматидан юқори қийматда қарз ҳисобига берилганда ЯСТ тўлаш керакми?
Д.Денушева,
МЧЖ бош бухгалтери.
– Ҳа, керак. Сизнинг ҳолатда кабиналарнинг чиқиб кетишидан олинган даромад ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-қисми 1-банди, 133, 355-моддалари).
Саволингизга жавоб беришда кабиналар корхонангиз учун моддий захиралар ҳисобланади дея тахмин қилдик. Яъни сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг бутловчи қисми сифатида сотиб олинган.
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади (Солиқ кодексининг 133-моддаси).
Товарни қарзга бериш шартномаси бўйича корхонанинг материалларни бериши қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Қарз шартномасига кўра материаллар берилди (бериш қийматида)
|
5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Қарзга берилган материаллар қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1000-«Материаллар»
|
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилари учун)
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Бошқа активлар чиқиб кетишидан олинган даромад (материалларни бериш қиймати билан таннархи ўртасидаги фарқ) акс эттирилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан даромад»
|
Бошқа даромадлар таркибида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага ҳисобда 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан даромад» ҳисобварағига киритиладиган сумма, яъни активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа қўшилади. Бошқа даромадга асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).
Лилия ХИСМАТОВА,
«Norma Online» эксперти.