Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 44 / Божхона

Божхонада расмийлаштириш қимматга тушиши мумкин

 

Мен АҚШда яшайман, ўз машинамни Ўзбекистондаги ота-онамга жўнатмоқчиман. Машинани 8 йил аввал сотиб олганман, зарур барча ҳужжатлари бор. Божхонага қанча тўлашга тўғри келишини билмоқчи эдим.

Ш.Ҳамдамов.

 

– Саволингизга аниқ жавоб бериш имконияти йўқ. Тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун: автотранспорт воситасининг тўлиқ номи ва қиймати; келиб чиққан мамлакати; физик тавсифлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН коди керак бўлади.

ТИФ ТНда енгил автомобиллар 8702 ва 8703 товар позицияларида таснифланади. Бунда ­муайян автомобиль 10 белгили кодга эга бўлиб, у двигатель турига (дизелли ёки ички ёнув), унинг ҳажми ва ишлаб чиқарилган йилига (янги, ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йил ўтмаган; фойдаланишда бўлган) боғлиқдир. 8702 позициясига ҳайдовчини ҳисобга олганда 10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари киради. 8703 позициясига асосан одам ташишга мўлжалланган (8702 позициясида кўрсатилганлардан ташқари) енгил автомобиллар ва бошқа моторли транспорт воситалари, шу жумладан йўловчи юк автомобиль-фургонлари ва пойга автомобиллари киради.

 

Тўловлар ҳақида

Транспорт воситалари Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётганда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан тасдиқланган импорт божхона божи.

Импорт божи ставкаси ТИФ ТН кодининг ҳар бир 10 белгили позициясига қараб белгиланади. Ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 7 йил ва ундан ортиқ вақт фойдаланишда бўлган автомобиль 8703 21 909 1 ТИФ ТН кодига эга. Кодга мувофиқ импорт божи ставкаси божхона қийматининг 40%и + двигатель ҳажмининг 1 куб см учун 3 АҚШ долларини ташкил этади;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) 13-2-иловада келтирилган ставкаларда акциз солиғи.

7 йилдан ортиқ фойдаланишда бўлган автомобилга акциз солиғи 7,2 АҚШ доллари/куб см ни ташкил этади;

қўшилган қиймат солиғи. Товарларни импорт қилишда ҚҚС ставкаси солиқ солинадиган базанинг 20%ини ташкил этади. Импорт божи ва акциз солиғи суммасига оширилган товарнинг божхона қиймати ҚҚС ундириладиган база ҳисобланади (Солиқ кодексининг 206-моддаси; ­ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-банди);

божхона расмийлаштируви учун йиғим. Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими ставкаси олиб кирилаётган товарлар божхона қийматининг 0,2%ига тенг, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги ­204-сон қарори).

Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини (ЭҚР) қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар қўлланилади (Божхона кодексининг 300-моддаси). АҚШ Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига (АВ томонидан 8.04.1998 йилда ­426-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киради.

Савдо-иқтисодий муносабатларда ЭҚР назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати белгиланмаган товарларга нисбатан божхона божи ставкалари икки баравар оширилади.

Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади (БКнинг 363-моддаси).

 

Диққат! Таҳририят ҳисоб-китобларни амалга оширмайди. Бунинг учун мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия этамиз. Божхона брокерлари реестри ЎзР ДБҚнинг customs.uz сайтида эълон қилинган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1764 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика