Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 44 / Божхона

Мақсадли имтиёз

 

МЧЖ ХК ўз эҳтиёжлари учун технологик ускуна олиб кириб, Президентнинг алоҳида қарорига кўра лойиҳани амалга ошириш доирасида барча солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда ушбу корхона учун «Эркин муомалага чиқариш» (ИМ40/1) режимида божхонадан ўтказди.

Қонун ҳужжатларига кўра технологик ускуналар ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланадиган технологик ускуналар рўйхатига биноан қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилинади.

МЧЖ ХК 3 йил ўтгандан кейин технологик ускуна қолдиқларини ЎзР ҳудудида реализация қилаётганда, агар у ҚҚС ва божхона божларини тўлашдан ҳам озод қилувчи Президентнинг алоҳида қарорига мувофиқ олиб кирилган бўлса, ушбу имтиёзни қўллай оладими?

А.Илёсова, бухгалтер.

 

Йўқ, қўллай олмайди. Бу илгари ҳам назарда тутилмаган. 2016 йил 22 апрелгача амал қилган, 1998 йил таҳриридаги Божхона кодексининг 15-моддасида қайд этилишича, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, бу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан фақат шу мақсадда фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга йўл қўйилади. Бошқа мақсадда улардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга божхона тўловлари тўланган ҳамда ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар бажарилган тақдирда йўл қўйилади.

Амалдаги Божхона кодексида ушбу меъёр бошқача таҳрирда баён этилган, бироқ унинг моҳияти ўзгармаган. Хусусан, божхона тўловлари божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши (рўйхатдан ўтказилиши) билан бир вақтда тўланади, бундан ушбу Кодексда назарда тутилган айрим ҳоллар мустасно.

Шартли чиқариб юборилган товарлардан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилишидан кўзланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, товарлардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича чекловларга риоя этилмаган биринчи кун божхона тўловларини тўлаш муддати ҳисобланади (БКнинг 327-моддаси).

Тегишинча, технологик ускуна қолдиқлари реализация қилинаётганда божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1720 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика