Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Касса дафтаридаги хато: арифметик хатоми ёки...

 

Дорихонадаги кассир-операционистнинг касса дафтари тўғри юритилганлигини текширишда бош бухгалтер қуйидагиларни аниқлади:

ўтган иш кунидан қолдиқ суммаси «0»га тенг (қолдиқ йўқ);

иш куни (смена) охирида НКМ кўрсаткичлари – 896 700 сўм;

инкассациягача тушум – 980 000 сўм;

иш куни (смена) охирида қолдиқ суммаси – -83 300 сўм (айирув белгиси билан). Яъни инкассация қилишда тушганидан кўра 83 300 сўмга кўпроқ тушум топширилган. Кейинги куни тушганидан кўра худди шу суммага камроқ тушум топширилган. Шу тариқа, касса дафтарини тўлдиришда арифметик хатога йўл қўйилган.

Кассир-операционист касса дафтарини тўлдиришда арифметик хатога йўл қўйганини аниқлаган солиқ органлари айбдор шахсларга нисбатан муайян жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақли бўладими?

Н.Наимов,

бухгалтер.

 

– Кассир-операционист назорат-касса дафтарини тўлдиришда кассир йўл қўйган хато жорий иш куни охирида НКМ кўрсаткичлари (яъни кун давомида НКМ хотирасига киритилган нақд пул тушуми) жорий иш куни учун банкка топширилган нақд пул тушуми умумий суммасига (аввалги иш кунидан ўтган тушум суммасини ҳисобга олмаганда) мувофиқ келмаслигини англатади. Бундай хато арифметик хато деб эмас, савдо қоидаларини бузиш деб баҳоланиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова) 189-бандига мувофиқ товарларни чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш, шунингдек НКМни қўллашнинг белгиланган тартибига риоя этмаслик бошқа қоидабузарликлар қатори савдо қоидаларини бузиш деб тан олинади.

Касса интизомига риоя этиш учун жавобгарлик ташкилот раҳбари, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ҳамда кассирлар зиммасига юкланади. Касса интизомининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади (Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 6-боби, АВ томонидан 22.06.2015 йилда ­2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Солиқ кодексининг 119-моддасига мувофиқ, сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига мувофиқ касса операцияларини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу тариқа, солиқ органлари касса операцияларини юритиш тартиби бузилганлигини аниқлаганда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақли бўладилар.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика