Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Амалий бухгалтерия

Учинчи шахс фойдасига расмийлаштириладиган шартнома

 

ЯСТ тўловчи ташкилотимиз болалар уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқчи. Бу ёрдам корхонамиз томонидан тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномага кўра ускуна ўрнатиш ва йил охиригача интернет алоқаси хизматини улаш учун ҳақ тўлаш кўринишида берилади.

Болалар уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатган корхона учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– ЯСТ тўловчиларда хайрия ёрдами бўйича солиқ оқибатлари текинга бериш объекти ва олувчига боғлиқ.

Агар етказиб берувчилардан харид қилинган ва материаллар таркибига қабул қилинган моддий қимматликлар текинга берилса, қилинган харажатлар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ҳисобга олинмайди.

Агар қайта сотиш учун харид қилинган товарлар (бунда ўз товарларини берувчи савдо корхоналари назарда тутилмоқда) ёки ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар текинга берилса, уларни олиш баҳоси ёки таннархи солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига киритилади (Солиқ кодекси 355-моддаси 2-қисмининг 1-банди). Яъни мол-мулкни текинга бериш бўйича оборот реализация деб тан олинади. Бироқ ушбу меъёр экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига товарлар (маҳсулотлар) текинга берилишига татбиқ этилмайди. Болалар уйи аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаси ҳисобланиши инобатга олинса, унга товарлар, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар текинга берилганда ЯСТ бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.

Берувчи томоннинг балансида ҳисобга олинган асосий воситалар чиқиб кетаётганда 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим. Уларни бепул (текинга) беришдан кўрилган молиявий натижа (фойда ёки зарар) берилаётган асосий воситаларнинг бирламчи (тикланиш) қиймати билан жамланган эскириш ўртасидаги резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган АВни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммасининг мазкур объектнинг аввалги арзонлаштириш суммасидан ошиб кетишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади. Агар натижада сизда фойда юзага келса, у ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Ижтимоий соҳадаги давлат таълим-тарбия муассасаларига кирувчи болалар уйи учун Интернет хизматлари ҳақини тўлаш кўринишида ёрдам кўрсатиш ҳомийлик ёрдами ҳисобланади («Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси). Уни кўрсатишга буйруқ расмийлаштирилади, унда интернет-провайдер хизматларига ҳақ тўлаш мақсади, шунингдек ускунани бериш тартиби ва бошқалар тасдиқланади. Интернет тақдим этиш ва ускунани ўрнатиш хизматларига ҳақ тўлашда ЯСТ солиш объекти юзага келмайди.

Битимни расмийлаштириш тартибига ҳам риоя этиш лозим. Интернет хизматларини тақдим этиш лицензияланадиган фаолият ҳисобланади. Сиз билан интернет-провайдер ўртасида пулли хизматлар кўрсатиш учун тузилган икки томонлама шартнома болалар уйи фойдасига хизматлар кўрсатишингизни сизнинг интернет-провайдер хизматларини кўрсатиш бўйича лицензиясиз фаолиятингиз деб тан олиш хавфини юзага келтиради. Шу сабабли учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартномани расмийлаштириш зарур. Фуқаролик кодексининг 362-моддасига мувофиқ, тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган (учинчи шахсни аниқ кўрсатмаслик мумкин), қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади.

Умумий қоидага кўра шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита унинг тарафларида юзага келади. Шу билан бирга тарафлар унда кредитор олдидаги эмас, балки учинчи шахс олдидаги мажбуриятни бажаришни қарздор зиммасига юклашга ҳақлилар. Мазкур шахс мажбурият ўз фойдасига бажарилишини талаб қилишга ҳақлилиги тўғрисидаги кўрсатма бундай шартноманинг аломати бўлиши лозим. Қарздор ва кредитор ўртасида тузилган шартнома билан, шартномани тузишда қатнашмаганига қарамай, уларнинг учинчи шахс билан юридик (шартномавий) алоқаси белгиланади. Бундай шартнома хўжалик битими нотўғри талқин этилиши хавфини камайтиради.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2858 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика