Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Солиқ солиш

Ҳам тайёрлаймиз, ҳам сотамиз

 

Асосий фаолиятимиз нон-булка маҳсулотларини тайёрлашдан иборат. Фирма дўконларимиз бўлиб, уларда ўз маҳсулотимизни сотамиз, 5%лик ставкада ЯСТ тўлаймиз.

Фирма дўконларида, ўз маҳсулотимиздан ташқари, ичимликлар, сут маҳсулотлари сотсак бўладими? Ушбу сотишга қандай ставкада ЯСТ солинади (чакана савдо сифатида 4%ми ва асосий фаолият сифатида 5%ми)? Бундай ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керакми?

В.Карачик,

МЧЖ ХК бош бухгалтери.

 

– Ҳа, сиз фирма дўконларингизда, ўзингиз тайёрлаган нон-булка маҳсулотлари билан бир қаторда, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг товарларини ҳам сотишингиз мумкин.

Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни мустақил юридик шахс бўлмаган фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди.

Савдо фаолияти қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолиятдир. Савдо фаолиятига товарларнинг олди-сотдиси бўйича таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти ҳам киради.

Ўзингизнинг нон-булка маҳсулотларингиз ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг товарларини сотиб, сиз 2 хил фаолият: ишлаб чиқариш ва савдо билан шуғулланасиз. Солиқ кодексининг 353-моддасига кўра, агар сиз турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ЯСТ ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғуллансангиз, улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ тўлашингиз керак.

2016 йил учун ЯСТ ставкалари Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 10-1 ва 10-2-иловаларда белгиланган. Ишлаб чиқариш корхоналари учун у 5%ни, чакана савдо корхоналари учун савдо шохобчасининг жойлашган жойига қараб 4,2 ёки 1%ни ташкил қилади.

Энг кам миқдорни (қатъий белгиланган солиқ ёки ер солиғининг 3 баравар суммаси) ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш мақсадида бир неча фаолият турини амалга оширадиган корхонанинг асосий фаолияти ҳар бир ҳисобот даври (чораги) учун аниқланади. Бинобарин, энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўланадиган энг кам миқдорнинг ҳисоб-китоби учун асосий фаолият тури ортиб бормайдиган якун билан аниқланади.

Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури ишлаб чиқариш бўлса, энг кам ЯСТ корхона эгаллаб турган ер участкаси майдонига қараб ҳисоблаб чиқариладиган ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб ҳисобланади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом).

Агар чакана савдо устун турса, у ҳолда энг кам ЯСТ чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга белгиланган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2185 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика