Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Мутахассис жавоб беради

Базага тузатиш киритилганда

 

ЯСТ ва ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани қайси ҳолларда тузатиш, ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

Н.Ҳикматова,

бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг 205 ва ­357-моддаларида белгиланган қуйидаги ҳолларда солиқ тўловчининг ҚҚС ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базасига тузатиш киритилади:

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

2) битим шартлари ўзгарганда;

3) нархлар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

4) бажарилган ишлардан, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

Тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса, кафолат муддати доирасида амалга оширилади. У қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида улар юз берганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни ва ундан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар, шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахслар томонидан ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилишига доир талаблар Солиқ кодексининг 222-моддасида белгиланган.

Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи солиқ солинадиган базага уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритган тақдирда, мазкур товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи унда қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган, Солиқ кодекси 222-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий);

5) ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).

Юқорида кўрсатилган ҳолларда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартибини аниқ мисолларда кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ. Корхона (ЯСТ тўлайдиган ва ҚҚС тўламайдиган) 15 фоизни олдиндан тўлаш шарти билан 11 000 минг сўмга (таннархи – 6 500 минг сўм) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотди. Харидор 2 400 минг сўмлик маҳсулотнинг бир қисмини сифати қониқарсизлиги сабабли қайтарди (қайтариш таннархи – 1 420 минг сўм).

Корхона қуйидагиларни 2 400 минг сўмга тузатиши керак:

операция бўйича тан олинган даромад суммасини;

агар тарафларнинг келишувига кўра сифатсиз товар бошқасига алмаштирилиши керак бўлмаса, харидорнинг дебиторлик қарзини.

Харидор қайтарган маҳсулот қийматига товар етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради, унинг жадвал қисмида тузатиш қуйидагича акс эттирилади (тарафларнинг реквизитлари белгиланган тартибда кўрсатилади):

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Маҳсулот номи

 

дона

 

– 8

 

300 000

 

– 2 400 000

 

Акциз солиғисиз

 

Қўшилган қиймат солиғисиз

 

 

Жами тўлашга: минус икки миллион тўрт юз минг сўм

 

– 2 400 000

 

 

 

 

 

 

 

Илгари сотилган товарнинг бир қисми қайтарилгани сабабли қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг «Миқдори» устунидаги кўрсаткич қиймати «Етказиб бериш қиймати» устунида бўлганидек, шу жумладан «Жами тўлашга» сатридаги якуний қиймат минус белгиси билан кўрсатилади.

 

2-МИСОЛ. Корхона (ЯСТ ва ҚҚС тўловчиси) қиймати 24 000 минг сўмлик, шу жумладан 4 000 минг сўм ҚҚС қўшилган ўзи ишлаб чиқарган саноат совутиш камерасини сотди. Харидордан 100% олдиндан тўлов олинди.

Совутиш камерасининг таннархи – 16 500 минг сўм.

Унинг кафолат муддати – 1 йил.

Юклаб ортиш ўтган йил 25 ноябрда амалга оширилди. Жорий йил 20 апрелда харидор бартараф этиб бўлмайдиган брак сабабли совутиш камерасини қайтарди ва бошқасига алмаштирилишини рад этди. Пул маблағлари 30 апрелда қайтарилди.

Маҳсулот қайтарилганда қуйидагиларни тузатиш лозим:

сотишдан даромадни 20 000 минг сўмга;

ҚҚС суммасини 4 000 минг сўмга.

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича расмийлаштирилади:

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Совутиш камераси

 

дона

 

– 1

 

20 000 000

 

– 20 000 000

 

Акциз солиғисиз

 

20

 

– 4 000 000

 

– 24 000 000

 

Жами тўлашга: минус йигирма тўрт миллион сўм

 

– 20 000 000

 

 

 

 

– 4 000 000

 

– 24 000 000

 

 

1-мисолга ўхшаш тарзда илгари сотилган товар қайтарилганда қўшимча ҳисобварақ-фактурада «Миқдори» устунида кўрсаткич қиймати минус белгиси билан кўрсатилади. «Етказиб бериш қиймати», «ҚҚС суммаси» ва «ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати» устунларидаги қийматлар, шу жумладан «Жами тўлашга» сатри бўйича якуний қиймат ҳам минус белгиси билан кўрсатилади.

 

3-МИСОЛ. Корхона (ЯСТ ва ҚҚС тўловчи) 36 000 минг сўмлик, шу жумладан 6 000 минг сўм ҚҚС қўшилган 180 маҳсулот бирлигини сотди. Шартномага кўра у 20 фоизлик олдиндан тўлов шартида сотилди. Қолган сумма товар юклаб жўнатилгандан кейин 20 кун ичида ҳисоблаб ўтказилади. Молиявий вазият сабабли харидор қолган суммани шартномада назарда тутилган муддатда тўламади. Тарафлар қўшимча битим туздилар, унга кўра харидор 50 кундан кейин ҳақни тўлиқ тўлаши керак. Бунда битим қиймати, шу жумладан ҚҚСни ҳисобга олганда 1 800 минг сўмга ошади. Битим шартлари ўзгарди, шу сабабли етказиб берувчи корхона қуйидагиларни тузатиши (ошириши) керак:

маҳсулот сотилишидан даромадни 1 500 минг сўмга;

ҚҚС суммасини 300 минг сўмга (1 800 х 20 / 120).

Битим қийматини ошириш суммасига тузиладиган қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини қуйидагича расмийлаштириш лозим:

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Маҳсулот номи

 

дона

 

180

 

8 333,33

 

1 500 000

 

Акциз солиғисиз

 

20

 

300 000

 

1 800 000

 

Жами тўлашга: бир миллион саккиз юз минг сўм

 

1 500 000

 

 

 

 

300 000

 

1 800 000

 

 

Ушбу вазиятда сотилган маҳсулот миқдори ўзгармай қолди, фақат унинг нархи ўзгарди. Шу сабабли «Миқдори» устунида юклаб жўнатилган маҳсулот миқдори кўрсатилади, «Нархи» устунида эса битимнинг оширилган суммасидан келиб чиқиб аниқланган нархи кўрсатилади.

 

4-МИСОЛ. Корхона (ҚҚС тўламайди) 20 фоизни олдиндан тўлаш шарти билан маҳсулотнинг 1 бирлигини сотди. Унинг қолган қисмига юклаб жўнатилгандан кейин бир ой давомида ҳақ тўланади. Шартномада бир ҳафта давомида ҳақ тўланганда харидорга 5%лик чегирма берилиши мумкинлиги назарда тутилади. Сотилаётган маҳсулотнинг базавий қиймати 18 000 минг сўмни, таннархи – 8 600 минг сўмни ташкил этади.

Харидор 4 кундан кейин қолган қисмининг ҳақини тўлади, унга 900 минг сўмлик чегирма берилди. Маҳсулот юклаб жўнатилганда ҳисобварақ-фактура базавий суммага (18 000 минг сўм) ёзилади, харидор чегирмани қўллаган ҳолда ҳақ тўлаганда етказиб берувчи чегирма суммасига қўшимча (салбий) ҳисобварақ-фактура ёзиб беради:

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Маҳсулот номи

 

дона

 

1

 

– 900 000

 

– 900 000

 

Акциз солиғисиз

 

Қўшилган қиймат солиғисиз

 

 

Жами тўлашга: минус тўққиз юз минг сўм

 

– 900 000

 

 

 

 

 

 

 

3-мисолга ўхшаб ушбу вазиятда сотилган маҳсулот миқдори ўзгармай қолди, фақат маҳсулот нархи ўзгарди. Шу сабабли «Миқдори» устунида юклаб жўнатилган маҳсулот миқдори кўрсатилади, «Нархи» устунида эса чегирма сабабли камайтирилган битим суммасидан келиб чиқиб аниқланган нархи кўрсатилади.

 

Валерий ЛИ, ЎзР Молия вазирлигининг солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг бўлим бошлиғи.

Прочитано: 2478 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика