Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Ҳисобрақамга келиб тушганда

 

Кичик корхона ўзи ишлаб чиқарадиган мис маҳсулотини экспорт қилади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига асосан ўзи ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилишдан тушум 2016 йил 1 январгача мажбурий сотилмаган. Бироқ 2015 йил охирига келиб корхонада 2015 йилги экспортдан дебиторлик қарзи юзага келди. Мазкур дебиторлик қарзи бўйича валюта тушуми контракт шартларига кўра 1.02.2016 йилгача келиб тушиши керак эди.

Тартибга 1-иловага киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 2016 йил 1 январдан бошлаб экспортчи корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектлари мис ва ундан ясалган маҳсулотлар экспортидан олинган валюта тушумини мажбурий сотишлари керак. 2015 йилда амалга оширилган экспортга мис маҳсулотини етказиб берганлик учун 2016 йилда олинган валюта тушуми мажбурий сотилиши керакми?

Н.Ни.

 

– Мазкур масалани кўриб чиқаётганда Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова) бухгалтерия ҳисобида дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилган суммаларни эмас, балки ҳисобрақамга келиб тушган валюта маблағларини мажбурий сотишни амалга ошириш қоидаларини белгилашига эътибор бериш керак.

Мазкур тартибнинг 2-бандига кўра, хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисобрақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади. Ушбу таърифдан кўринадики, тушум келиб тушган дебиторлик қарзининг юзага келиш санаси мажбурий сотишни амалга ошириш тартибига таъсир кўрсатмайди.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Шу тариқа, Тартибга 1-иловага киритилган ва 2016 йил 1 январдан кучга кирган ўзгартишнинг амал қилиши кўрсатилган санадан бошлаб олинган валюта тушумига (ҳисобрақамга валюта маблағлари амалда келиб тушишига) татбиқ этилади.

Дебиторлик қарзининг юзага келиш санасидан қатъи назар, ўзи ишлаб чиқарадиган мис маҳсулотини экспорт қиладиган кичик тадбиркорлик субъекти томонидан олинган валюта тушуми 2016 йил 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда мажбурий сотилиши керак.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича бўлим бошлиғи.

Прочитано: 2328 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика