Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 12 / Солиқ солиш

Якка тадбиркор автомобилларни сақлайдими?

 

Якка тартибдаги тадбиркор автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эгами? У қандай солиқ ва йиғимларни тўлаши керак?

Х.Акмалхонов,

МЧЖ кассири.

 

Якка тартибдаги тадбиркор автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли эмас.

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сон Қарори билан тасдиқланган) назарда тутилишича, автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари автомобиллар тўхташ жойларида фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилади (5-банд).

Солиқ кодексининг 18-моддасига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.

ФКнинг 24-моддаси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (янги таҳрири) 6-моддасида ҳам у ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси асосида амалга оширадиган жисмоний шахс сифатида қаралади.

Шу тариқа, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун сиз юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишингиз зарур.

Энди солиқ солишга келсак. Солиқ кодексининг 371-моддасига мувофиқ, фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмаслар.

Низомнинг 23-бандига кўра, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқ белгилаб қўйилган солиқ ва йиғим тўлайдилар.

Низом 23-бандининг амал қилиши Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯСТ ёхуд умумий белгиланган солиқлар тўлайдиган, автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

Автомототранспортни вақтинча сақлаш бўйича хизматлардан ташқари фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар улар бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда тегишли солиқлар тўлаши ва Солиқ кодексида белгиланган тартибда бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт.

Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори (11-илова) билан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари тасдиқланган.

 

N

 

Фаолият тури

 

Тўловчилар

 

Мазкур фаолият турини тавсифловчи  физик кўрсаткичлар

 

Физик кўрсаткич бирлигига ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ставкаси (бирлик учун ЭКИҲга каррали миқдорларда)

 

Тошкент ш.

 

Нукус ш.  ва вилоят  бўйсунувидаги  шаҳарлар

 

бошқа аҳоли  пунктлари

 

1

 

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш

 

Юридик шахслар

 

Эгаллаган майдон
(1 кв.метр)

 

0,1

 

0,06

 

 0,04

 

 

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига белгиланган ЭКИҲ (2016 йил 1 январда – 130 240 сўм) миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25.12.2015 йилдаги 76/9-5-сон қарорига кўра Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим 6 ЭКИҲни ташкил этади.

Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси юридик шахс ходимларига иш ҳақини ҳисоблаб чиқараётганда солиқ қонунчилигида назарда тутилган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлаш заруратини истисно этмайди.

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика