Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 50 / Жавоб берамиз

Қарз тўлаш муддати

 

Мен пенсионерман, умумий майдони 72 кв.метр, яшаш жой қисми 64 кв.метр бўлган квартирада яшайман. 2008 йилда пенсионер эрим вафот этди. Биз ўша вақтда ер ва мол-мулк солиқларини тўламас эдик. Квартирага кадастр шу йилнинг сентябрида менинг номимга қайта расмийлаштирилди. Энди солиқчиларнинг айтишларича, эримнинг вафотидан кейин ўтган вақт учун менинг ўзим барча солиқларни тўлашим керак экан, чунки кадастр менинг номимга расмийлаштирилмаган экан. Демак, кадастр қайта расмийлаштирилгандан кейин мен солиқларни тўламаслигим керакми?

Мерос бўйича кўчмас мулк олган пенсионерларнинг солиқ тўлаш тартиби қандай?

М.Петрова,

пенсионер.

 

– Аввал сиз қандай солиқларнинг тўловчиси ҳисобланишингизни аниқлаймиз.

Мулкингизда квартира борлиги боис сиз мол-мулк солиғини тўлашингиз керак. Агар ер участкангиз (мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижарага олиш ҳуқуқларида) бўлмаса, сиз ер солиғини тўламайсиз.

2007 йил 1 январгача пенсионернинг мулкида бўлган мол-мулкка солиқ солинмаган. Дарвоқе, ушбу имтиёз майдонидан қатъи назар эгасининг танлашига кўра мол-мулкнинг фақат 1 та объектига татбиқ этилган.

2007 йил 1 январдан бошлаб пенсионерларнинг мол-мулк солиғи бўйича энг кам миқдор – умумий майдоннинг 60 кв.метри жорий этилди, унга солиқ солинмайди. Ушбу майдондан ошадиган қисмдан мол-мулк солиғи умумбелгиланган тартибда тўланади. Имтиёздан фойдаланиш учун пенсия гувоҳномаси нусхасини яшаш жойидаги ДСИга топшириш лозим. Бинобарин, квартира эгаси бўлган эрингиз 2007 йил 1 январдан бошлаб квартиранинг 60 кв.метрдан ошадиган қисмидан, яъни 12 кв.метрдан мол-мулк солиғи тўлаши керак эди.

Солиқ кодексининг 52-моддасида солиқ тўловчи вафот этган ҳолатда солиқларни тўлаш тартиби белгиланган. Унга кўра, бундай ҳолда солиқларни тўлаш мажбуриятини унинг меросхўри (меросхўрлари) мерос қилинган мол-мулкнинг қиймати доирасида ва ундаги улушга мутаносиб равишда, мерос қабул қилинган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмасдан бажаради. Бунда меросхўр (меросхўрлар) вафот этган жисмоний шахс тўлаши лозим бўлган пеня ва (ёки) жарималарни тўламаслиги керак.

Солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда у ҳисобга қўйилган ва (ёки) мол-мулк жойлашган жойдаги солиқ органи вафот этган шахснинг меросхўри (меросхўрлари) тўғрисидаги ахборотни олган пайтдан бошлаб 30 кун ичида солиқ қарзи борлигини маълум қилиши шарт эди. Мерос бўлиб ўтган мол-мулк учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ меросхўрларда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади (Солиқ кодексининг 277-моддаси).

Шу тариқа, эрингиз вафот этган пайтдан (2008 йилдан) бошлаб сиз, унинг меросхўри сифатида, кадастр ҳужжатлари фақат 2015 йил сентябрида қайта расмийлаштирилганлигига қарамай, мол-мулк солиғини тўлашингиз керак эди. Агар 2008 йилда пенсионер бўлган бўлсангиз, солиқни фақат 12 кв.метр учун, агар пенсияга чиқмаган бўлсангиз – квартиранинг бутун майдони учун солиқ тўлашингиз зарур эди.

Бироқ солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тушунчаси бор. У 5 йилни ташкил этади. Демак, солиқ даври (календарь йил) тугаганидан сўнг 5 йил ичида солиқ органлари солиқ тўловчига солиқларни ҳисоблаб ёзиш билан боғлиқ талабларни билдиришлари мумкин. Даъво муддатининг тугаши ушбу ҳуқуқнинг тугатилишига олиб келади, шунингдек шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолат деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 110-моддаси иккинчи қисми). Сизнинг ҳолатингизда солиқ органлари мол-мулк солиғини фақат 2010 йилдан бошлаб тўлашни талаб қилишга ҳақлилар.

Кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилганидан кейин сиз пенсионер сифатида фақат 12 кв.метр майдон учун мол-мулк солиғи тўловчиси бўлиб қоласиз.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2403 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика