Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 50 / Солиқ солиш

Ўриндош имтиёз сўрайди

 

Ташкилотимиз ходимига унинг иш ҳақидан сўндириш шарти билан Ўзбекистон олий ўқув юртида ўқиши учун ҳақ тўлашди. Илгари у бизда асосий иш жойи бўйича ишларди, энди эса ўриндош ҳисобланади.

Ўриндош ходим ўзининг институтдаги ўқиши ҳақини тўлашга йўналтириладиган маблағлар қисмида ЖШДС бўйича имтиёз олишга ҳақлими? У имтиёздан бир вақтнинг ўзида асосий ва ўриндошлик бўйича иш жойида фойдалана оладими? Ёки мазкур имтиёздан фақат асосий иш жойида фойдаланиши мумкинми?

Н.Ким,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг ­179-моддаси 31-бандига кўра, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга* (бундан кейин – 2107-сон Низом) кўра, жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов, хусусан, қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлар (ссудалар);

жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари.

Тўлов манбаида солиқ чегирмаси таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилади:

тўланган суммаларни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадларидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан берилган иш берувчининг маблағлари;

Ўзбекистон олий ўқув юртига ёки тижорат банкига олинган таълим кредитини қоплаш эвазига иш берувчи томонидан ўтказиб бериладиган жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари.

Жисмоний шахс солиқ чегирмасини олиш учун иш берувчига даромадларини ўқиш учун тўловга (кредитни қоплашга) ўтказиш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

√ талаба (талабалар) билан Ўзбекистон олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

√ таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) паспорти ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Ўриндошлик бўйича иш иш берувчи билан ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади, шу сабабли 2107-сон Низом меъёрларига риоя этилган чоғда ўриндошнинг имтиёздан фойдаланиши тўғридир.

Таълим ҳақини сиз имтиёзни қўллаган аниқ иш берувчи тўлаганлиги боис, сизнинг ҳолатингизда ундан бошқа иш берувчида фойдаланиб бўлмайди. Агар жисмоний шахснинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларини иш берувчи ўриндош олган таълим кредитини сўндириш учун тижорат банкига ўтказганда, ана шундай қилса бўлар эди. Мазкур вазиятда иккала иш берувчига банк билан тузилган таълим кредитини олиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш лозим бўларди.

Солиқ чегирмаси Солиқ кодексининг 191–193-моддаларида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясини солиқ органларига тақдим этиш йўли билан ҳам берилиши мумкин. Ушбу ҳолда у солиқ даврига жисмоний шахснинг эълон қилинган жами йиллик даромади доирасида олий ўқув юртида ўқишга амалда тўланган суммага тақдим этилади.

 

Наталья ГРИШУТИНА, «Norma Profi» эксперти. 

 


*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика