Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 44 / Бизнесни қандай бошлаш керак

Тадбиркор бўлолмайсизми? Ҳунарманд бўлинг!

Мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчиман. Ходимлар сони 3 кишидан ошмайди. Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикасида мебелсозлик билан шуғуллана оладими? Агар шуғуллана олмаса, ушбу фаолият учун юридик шахснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғри келади?

В.Қулмуродов,

бош бухгалтер в.б.

 

 

– «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг1 19-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Уларнинг Рўйхати ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарори билан тасдиқланган. Унинг III ва IV бўлимларига кўра якка тартибдаги тадбиркор бутун бир қатор буюмлар ва товарлар тайёрлаш билан шуғулланишга ҳақли. Бироқ унинг ёғочдан мебель тайёрлашига рухсат берилмайди (Рўйхатнинг 18-банди). Рўйхатнинг 21-бандида ЯТТга фақат мебелни йиғиш ва таъмирлаш билан шуғулланишга ижозат берилади.

Айни вақтда Рўйхатнинг II бўлими «Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти»га эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Бунда Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати2 назарда тутилаяпти. Унга кўра ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишларидан бири авторлик мебеллари тайёрлаш, буюм (товар)нинг асосий тури эса декоратив-амалий санъат буюмларига тааллуқли бўлган мебель (комплектлар ва алоҳида буюмлар) бўлиши мумкин. Яъни ҳунарманд ишлаб чиқарадиган мебель оддий эмас, балки авторлик буюми, яъни декоратив-амалий буюм бўлиши керак. У ёғочдан ёки қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган материаллардан тайёрланиши мумкин. Бунинг учун давлат рўйхатидан ўтказилаётганда бериладиган гувоҳномада ҳунармандчилик фаолияти йўналиши – авторлик мебелини тайёрлаш кўрсатилади (Низомнинг 6-банди).

– Декоратив-амалий санъатнинг ўзи нима? – деб сўрарсиз. Ушбу тасвирий санъат тури асарлари, фикримизча, бадиий ва амалий хоссаларни бирлаштиради. Зеро «амалий» сўзи буюмларнинг амалиётда ишлатилиши, декоратив (лотинча «dekorаre» – безамоқ) сўзи эса уларнинг бадиийлигини билдиради. Бинобарин, ҳунарманд авторлик мебелини тайёрлашда уни нақшлар билан безайди, ўймакорлик маҳоратини қўллайди ва ҳоказо.

 

Мебель ишлаб чиқариш учун ташкил этиладиган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлашда сизга уларнинг асосий фарқлари жадвали ёрдам беради.

 

Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият (МЧЖ, ҚМЖ)

 

Хусусий корхона (ХК)

 

Оилавий корхона (ОК)

 

Иштирокчиларнинг (муассисларнинг), мулкдорларнинг

сони

Бир ёки бир нечта шахс, бироқ 50 кишидан ошмаслиги лозим

(6.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонуннинг 7-моддаси олтинчи қисми, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун)

Фақат битта жисмоний шахс (11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сон Қонуннинг 3-моддаси биринчи қисми, бундан кейин – ХК тўғрисидаги Қонун)

 

Оила аъзоси бўлган 2 жисмоний шахсдан кам эмас, бироқ кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас (26.04.2012 йилдаги «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ-327-сон Қонуннинг 4-моддаси олтинчи қисми ва 5-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – ЎРҚ-327-сон Қонун)

 

Устав фондининг энг кам миқдори

 

ЭКИҲнинг 40 баравари (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 14-моддаси иккинчи қисми)

 

Мулкдорнинг ўзи белгилайди (ХК тўғрисидаги Қонуннинг 12-моддаси биринчи қисми)

 

Иштирокчиларининг хоҳишига кўра (ЎРҚ-327-сон Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисми бешинчи хатбошиси)

 

Дивиденд ва фойдага солиқ солиш

 

Дивидендлар тарзида тўланадиган даромадларга тўлов манбаида 10% ставкасида солиқ солинади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори 3-банди саккизинчи хатбошиси)

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мулкдор ихтиёрида қоладиган фойда суммасига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди; ХК тўғрисидаги Қонуннинг 24-моддаси)

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин ОК иштирокчиси тасарруфида қоладиган фойда суммасига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди; ЎРҚ-327-сон Қонуннинг 26-моддаси иккинчи қисми)

 

Иштирокчилар (муассислар), мулкдорларнинг жавобгарлиги

 

Ўз ҳиссасини тўлиқ қўшмаган иштирокчилари МЧЖ мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисми қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи қисми).

ҚМЖнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда субсидиар жавобгар бўладилар (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми).

Жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига МЧЖ (ҚМЖ)нинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддаси ўн биринчи қисми).

Жамиятнинг муассислари МЧЖ (ҚМЖ)ни таъсис этиш билан боғлиқ ва уни давлат рўйхатидан ўтказишга қадар юзага келган мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддаси иккинчи қисми).

Ундан манфаатдор бўлган шахс битим тузиш натижасида МЧЖ (ҚМЖ) олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 43-моддаси саккизинчи қисми).

Жамият иштирокчиси бошқа иштирокчилар ёки МЧЖ (ҚМЖ) ҳуқуқларини бузган тақдирда иштирокчи иштирокчилар жумласидан суд тартибида чиқарилиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисми)

ХК мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда ХКнинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли барча мол-мулк билан субсидиар жавобгар бўлади (ХК тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддаси тўртинчи қисми)

 

Оилавий корхона иштирокчиси корхона мол-мулки етарли бўлмаганда ОКнинг мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан субсидиар жавобгар бўлади (ЎРҚ-327-сон Қонуннинг 4-моддаси тўртинчи қисми).

 

 

125.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда.

2Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 29.07.2009 йилдаги 216-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) билан тасдиқланган.


Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2698 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика