Текинга олинган товарлар ҳисобдан чиқарилаётганда маблағлар 85-ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариладими?
Н.Иванова,
фирма бош бухгалтери.
– Текинга олинган мол-мулкнинг қиймати корхонанинг захира капитали таркибида акс эттирилади (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сон Қонуннинг 14-моддаси). Солиқ солиш нуқтаи назаридан у фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани белгилаш чоғида умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун корхонанинг жами даромадига киритиладиган бошқа даромадларга (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари) ва ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби чоғида ЯСТ тўловчилари учун ялпи тушум таркибига (Солиқ кодексининг 355-моддаси) киритилади.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
21-сон БҲМС* бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Товарларнинг текинга келиб тушиши акс эттирилган
|
2910-
|
8530-«Текинга олинган мулк»
|
Ҳадя (текин бериш) шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
8530-«Текинга олинган мулк» ҳисобварағи захира капиталнинг текинга олинган мол-мулк билан шакллантириладиган қисми тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ундан маблағлар бундай мол-мулк реализация қилинаётганда ҳисобдан чиқарилмайди. Улар фақат корхона тугатилгандагина ҳисобдан чиқарилади.
*«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).
Ирина БОРИСОВА, «Norma Profi» эксперти.