Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 44 / Амалий бухгалтерия

Товарингиз ва унга олдиндан тўланган ҳақни қайтариб олинг

ЯСТ тўловчи корхона 80 млн сўмлик асосий воситанинг олди-сотди шартномасини тузди. Харидор олдиндан 30 млн сўм ҳақ тўлади. Асосий восита унга 2015 йил апрелда юклаб жўнатилди. Кейинроқ у мол-мулкни харид қилишдан бош тортди. Шунда сотувчи асосий восита учун олдиндан тўланган ҳақни АВдан фойдаланганлик учун компенсация сифатида қолдиришга қарор қилиб, буни харидор билан келишиб олди.

Агар тарафларнинг келишувига кўра АВ учун олдиндан тўланган ҳақ ундан фойдаланганлик учун компенсация сифатида сотувчининг тасарруфида қолса, харидордан асосий восита қайтишини қандай қилиб тўғри акс эттириш керак? Баён қилинган вазият қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

К.Лагуткина,

ХК бош бухгалтери.

 

– Мазкур ҳолда мол-мулк у олинган (юклаб жўнатилган) пайтдан бошлаб харидорнинг фойдаланиши ва эгалигида бўлган. Харидор сизнинг шартларингизга рози бўлган ҳолда мажбуриятни янгилаш битимини тузиш керак. Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади (Фуқаролик кодексининг 347-моддаси). Сизнинг ҳолатингизда мажбуриятни янгилаш битими тузилгач, сотувчининг асосий воситани юклаб жўнатиш, харидорнинг унинг қийматини тўлаш мажбуриятини кўрсатилган мол-мулкни ижарага бериш мажбуриятига алмаштириш мумкин. Мажбуриятни янгилаш битимида асосий воситани қайтариш санасини кўрсатиш керак.

Мажбуриятни янгилаш битими расмийлаштирилганидан кейин ЯСТ тўловчилари ялпи тушумга тузатиш киритишлари лозим (Солиқ кодексининг 357-моддаси). Солиқ тўловчида у битим шартлари ўзгарган тақдирда амалга оширилади. Бундай тузатиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида киритилади. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан даромадга тузатиш киритиш битим шартлари ўзгарган солиқ даврида амалга оширилади. ЯСТ тўлаш учун солиқ даври деб календарь йил эътироф этилади (Солиқ кодексининг ­359-моддаси).

Солиқ кодексининг 222-моддасига кўра, етказиб берувчи солиқ солинадиган базага тузатиш киритган тақдирда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузади. Унда етказиб берувчи қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

Солиқ кодексининг ­222-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;

тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).

Солиқ кодексининг 357-моддасида белгиланган барча шартларга риоя этган ҳолда тузатиш киритилувчи ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилгандан кейин етказиб берувчи корхона ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритиши мумкин.

Асосий восита қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қайтарилади. 

 

Етказиб берувчининг бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади*:

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Бўнак олинди

 

5100-«Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини

ҳисобга олувчи счётлар»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

АВ юклаб жўнатилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Бўнак тўлови ҳисобга олинди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Мажбуриятни янгилаш битими, тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ва имзоланганидан кейин

 

Товар (умумий қиймати 80 000 минг сўм) қайтарилди

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Таннархни ҳисобга олиш счётлари сторноси акс эттирилди

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

Мол-мулк асосий воситалар счётларига ўтказилди

 

0100-«Асосий воситаларни

ҳисобга олувчи счётлар»

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Давр учун жамғарилган амортизация ҳисоблаб ёзилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

Ижарадан даромад (30 000 минг сўм) ҳисоблаб ёзилди

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

4010-счёт кредитидан бўнак ҳисобга киритилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

*Бухгалтерия проводкаларини шакллантириш чоғида асосий восита реализация қилиш мақсадида харид қилинган ва товарларни ҳисобга олиш счётларида ҳисобга олинган деб фараз қилинган.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси.

Прочитано: 1993 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика