Магистратурада 2-курсда таълим оламан. Ўқиш жойимда 0,5 ставкада ишлашим мумкинми?
– Ҳа, сиз олий ўқув юртида ўқиб, мазкур таълим муассасасида 0,5 ставкада ишлаш ҳуқуқига эгасиз.
Олий таълим тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 50-моддасига мувофиқ кундузги ўқиш шаклидаги талабаларга шу олий таълим муассасасида ҳам, бошқа ташкилотларда ҳам меҳнат шартномаси бўйича, фақат ўқишдан бўш вақтларда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга йўл қўйилади.
Меҳнат шартлари, шунингдек иш ҳақи миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишув бўйича меҳнат шартномасини имзолаш вақтида белгиланади (Меҳнат кодексининг 73-моддаси). Бунда сизнинг иш вақтингиз ўқиш жадвалини ҳисобга олган ҳолда, яъни ўқишдан ташқари вақтда бўлиши кераклигини қайд этамиз.
Жавобни эксперт-юристимиз
Тимур МУМИНОВ тайёрлади.