Пенсионерлар учун жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилганми?
– Пенсионерларнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдор доирасида – 60 кв.метр – мол-мулкига жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 275-моддаси). Ушбу имтиёз мулкдорнинг танлашига кўра кўчмас мулкнинг фақат бир объектига нисбатан қўлланади.