Архивларда менинг иш ҳақим тўғрисида маълумотлар сақланиб қолмаган. Ушбу ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқараётганда иш ҳақи қандай белгиланади?
Равиль К.
– 252-сон Низомга кўра (85-банд) иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу давр учун иш ҳақини аниқлаш учун минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонун ҳужжатларида тегишли даврлар учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қабул қилинади.
Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.
Пенсия тайинлаш учун берилган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар аниқланганда ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни бузадиган тузатишлар аниқланганда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлашгача уларни текшириши ёки қўшимча маълумотлар тақдим этиш ёки иш ҳақи тўғрисида берилган маълумотномаларга тушунтиришлар бериш тўғрисида ёзма сўров юбориши шарт.