Пенсионер қариндошим касаллиги сабабли психиатрия касалхонасига даволаниш учун тушиб қолди. Менга энди унга пенсия тўланмайди деб айтишди. Шу гап тўғрими?
З.Л.,
Тошкент шаҳри.
– Йўқ, бу гап ҳақиқатга тўғри келмайди. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 252-сон Низом) 168-бандига кўра пенсионер руҳий беморлар учун даволаш муассасаларида бўлган тақдирда пенсия қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўйича тўланади.
Руҳий беморлар интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.
Қариялар ва ногиронларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ, бироқ тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи ва уруш ногиронларига эса – камида 20 фоизи тўланади.