Менга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун 6 сотихли участка ажратилди, солиқ идораси ундан ер солиғини тўлашимни талаб қилмоқда. Бу талаб тўғрими?
Г.Мансуров,
Гулистон шаҳри.
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотлари солиқ солинадиган база ҳисобланади, унда сизга берилган ер участкаси тўғрисида ҳам маълумотлар бўлади.
Агар сизга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида янги ер участкаси берилган бўлса, у берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан 2 йил муддатда ер солиғи тўламайсиз (Солиқ кодексининг 290-моддаси 10-банди).
«Soliq Kalkulyatori» CМТ мутахассислари тайёрлади.