Амаким Тошкент шаҳридаги ўзига тегишли бўлган 42 млн сўмлик хонадонни менга нотариал тасдиқланган ҳолда ҳадя қилмоқчи. Ушбу ҳадядан мен даромад солиғи тўлашим керакми?
Д.Жуманазаров,
Тошкент шаҳри.
– Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар қиймати бошқа даромадлар таркибига киради.
Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар даромад солиғидан озод этилган (бундан фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига тўланадиган пул мукофотлари мустасно) (Солиқ кодексининг 179-моддаси, 15-банди).
Демак, сизга ҳадя қилинган мулк – 42 млн сўмлик хонадондан даромад солиғи тўланмайди.
«Soliq Kalkulyatori» CМТ мутахассислари тайёрлади.