Маълумки, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ўз хўжалик операцияларини жадаллик билан ривожлантириб бораётирлар. Бу борада улар учун ўртада тузилган хўжалик шартномаси асосий дастуриламал бўлиши, ўзаро муносабатларни тартибга солиб туриши керак бўлади. Лекин амалиётда шартномалар тузилиб, ишлар бошлаб юборилгандан кейин муайян муаммолар, ўзаро англашмовчиликлар, низо-мунозаралар келиб чиқадиган ҳоллар учраб туради. Тарафлардан бири ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаган, иккинчи тараф эса ўз манфатларини судда ҳимоя қилолмай қолган, текширув пайтида кўзда тутилмаган солиқ оқибатлари юзага келиши, бухгалтерия ҳисобида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳисоби тўғри юритилмаслиги ҳоллари шулар жумласидандир.
Хўжалик операцияларида тез-тез учрайдиган ана шундай муаммоларни бартараф этиш, қандай қилиб олдиндан уларга йўл қўймаслик мумкинлигини тушунтириш мақсадида «Soliq Kalkulyatori» CМТ экспертлари хизмат кўрсатиш, воситачилик, пудрат ва қарз шартномаларини пухта тузиш йўл-йўриқлари батафсил ёритиб берилган материални эътиборингизга ҳавола қилишади.
ХИЗМАТ КўРСАТИШ ШАРТНОМАСИ
Юридик жиҳатлар
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси – у тузилаётганда ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодекси 703-моддасининг биринчи қисми, кейинги ўринларда ФК).
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тижорат ташкилотлари билан оддий ёзма шаклда тузилади. Шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартнома билан назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шарт.
ФКнинг 38-бобида тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, консультацион, ахборот хизматлари, таълим бўйича, туризмга оид ва бошқа ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш масалалари тартибга солинади, қуйидаги шартномалар бундан мустасно:
пудрат (631–702-моддалар);
топшириш (817–825-моддалар);
воситачилик (832–848-моддалар);
мол-мулкни ишончли бошқариш (849–861-моддалар);
юк ташиш (709–725-моддалар);
транспорт экспедицияси (726–731-моддалар);
омонат сақлаш (875–913-моддалар);
банк ҳисобварағи (771–779-моддалар);
банк омонати (759–770-моддалар);
ҳисоб-китоблар бўйича хизмат кўрсатиш (790–816-моддалар).
Хизмат кўрсатиш шартномасини тузишда ва ижро этишда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш керак бўлади:
ФКнинг 37-боби;
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида«ги Қонун (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон).
Шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган хизмат кўрсатиш бўйича тегишли масалалар ва алоҳида хизмат турларини кўрсатиш тартиби бўйича қуйидаги қонун ҳужжатлари:
20.08.1999 йилдаги «Туризм тўғрисида«ги 830-I-сон Қонун;
20.08.1999 йилдаги «Телекоммуникациялар тўғрисида«ги 822-Iсон Қонун;
25.12.1998 йилдаги «Реклама тўғрисида«ги 723-I-сон Қонун;
19.08.1999 йилдаги «Баҳолаш фаолияти тўғрисида«ги 811-I-сон Қонун;
9.12.1992 йилдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида«ги 734-XII-сон Қонун (26.05.2000 йилдаги 78-II-Қонун таҳририда);
Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом (ВМнинг 3.07.2003 йилдаги 302-сон Қарори билан тасдиқланган);
«Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари» Аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) (АВ томонидан 10.03.2001 йилда 1017-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Бухгалтерия ҳисоби
Ижрочида
Хизматлар кўрсатиш акс эттирилганда
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Хизматлар учун бўнак олинди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
Хизматлар кўрсатишдан даромадлар акс эттирилди
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6411 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»
|
Бўнак ҳисоби акс эттирилди
|
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Кўрсатилган хизматларнинг (бажарилган ишларнинг) аниқ ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
|
2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
|
Буюртмачида
Ижрочи олдидаги қарздорлик 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағида акс эттирилади:
Хизматларни қабул қилиш акс эттирилганда
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Шартнома бўйича олдиндан тўлов амалга оширилди
|
4330 «Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларга қарздорлик акс эттирилди
|
1000 «Материаллар»; 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»; 2900 «Товарлар»; 9410 «Сотиш харажатлари»; 9420 «Маъмурий харажатлар» ва бошқалар |
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Капитализациядан ташқари қабул қилинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга киритилди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
4411 «ҚҚС бўйича бўнак тўловлари» 6411 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС» |
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 4411 «ҚҚС бўйича бўнак тўловлари» |
Капитал қўйилмалар акс эттирилди. ҚҚС суммаси капитал маблағлар баҳосига киритилди
|
0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Бўнак ҳисоби акс эттирилди
|
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
4330 «Бошқа берилган бўнаклар»
|
Солиқ оқибатлари
Шартнома томонлари
|
Солиқ оқибатлари
|
Асос: Солиқ кодекси
|
|
Ижрочи
|
ЯСТ
|
ЎзР Президентининг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1– иловада белгиланган ставкада кўрсатилган хизматлардан тушган даромадлар ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади
|
355-модда, 1-банд
|
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
Хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича бажариладиган ишлар реализация бўйича ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади. Солиқ солиш базаси реализация қилинадиган ишлар баҳоси асосида Солиқ кодекси 204-моддасидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади
|
199-модда, биринчи қисмнинг 1-банди
|
|
Буюртмачи
|
ЯСТ
|
Хизматлар тўлови бўйича харажатлар ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқаришда назарда тутилмайди
|
|
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
Олинган ишлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган капитализация қилинган суммадан ташқари ҚҚС суммаси ҳисобга олинади
|
218-модда
|
|
Капитал харажатлар бўйича ҳисобварақ-фактурада ажратилган ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди, бўнаклар баҳосига киради
|
219-модда
|
ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ
Юридик жиҳатлари
Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади (ФК, 832-модданинг биринчи қисми).
Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт.
Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади.
Воситачилик шартномаси муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент воситачига топширган комитентнинг манфаатларини кўзлаб ва унинг ҳисобидан битим тузиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслик ҳақида мажбурият олган ҳолда ёки бундай мажбуриятни олмаган ҳолда, воситачилик нарсаси бўлган товарларнинг ассортименти хусусида шартлар қўйилган ёки қўйилмаган ҳолда тузилиши мумкин.
Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади (ФК, 838-модда).
Воситачилик шартномасини тузиш ва уни ижро этишда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади:
ФКнинг 48-боби;
«Хўжалик юрутувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида«ги Қонун (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон).
Бундан ташқари, қуйидаги алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан воситачилик ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи махсус қоидалар жорий этилган:
Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган) 136–156-бандлари;
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низом (АВ томонидан 13.03.2002 йилда 1108-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1–3-параграфлари;
«Валютани тартибга солиш тўғрисида«ги Қонун (7.05.1993йилдаги 841-XII-сон) 18-моддасининг иккинчи қисми 11-хатбошиси;
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Бухгалтерия ҳисоби
Воситачида
Агар воситачилик шартномасида товарларни реализация қилиш бўйича хизмат назарда тутилган бўлса, воситачи корхона реализация учун олинган товарларни 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» ҳисобварағи балансида ҳисобга олади. Бундай товарлар комитент розилиги билан белгиланган нархлар бўйича ҳисобга олинади (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда, қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилиши бўйича). Реализациядан сўнг товарлар балансланган ҳисобварақлар ҳисобидан чиқарилади.
Реализациядан тушган пул маблағларини шартномада кўрсатилган тартиб бўйича белгиланган шахс олади. ФК 839-моддаси воситачининг шартнома бўйича комитент ҳисобидан тушган барча суммалардан унга тегишли бўлган суммаларни ушлаб қолиш ҳуқуқларини мустаҳкамлайди. Ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида ифодаланишининг икки варианти мавжуд:
а) ҳисоб-китобларда воситачининг иштирок этмаслиги;
б) ҳисоб-китобларда воситачининг иштирок этиши (тўлиқ ёки қисман).
а) Агар воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этса, сотилган товарлардан тушган тушум унинг ҳисоб-китоб счётига ёки кассага тушади ва у бу пулларни комитентга ўтказиб беради. Бухгалтерия ҳисобида бу операциялар қуйидаги тартибда ифодаланади:
Воситачи воситачилик бўйича операцияларни ифодалайди (ҳисоб-китобларда иштирок этади)
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Комиссияга маҳсулот келиб тушди
|
004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Харидорнинг комитентга ва товарлар учун қарздорлиги ифодаланди
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
Харидордан тушган пул маблағлари ифодаланди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»; 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Даромад ифодаланади (воситачилик мукофоти суммаси)
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачилик мукофоти суммасига ҚҚС ҳисобланиши (ҚҚС тўловчи корхоналарда)
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
6411 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»
|
Харидордан тушган суммадан воситачилик мукофоти ушлаб қолинди
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
Комитентга бўлган қарздорлик тўланади (воситачилик мукофоти суммаси ушланиб қолиниши билан)
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
Реализациядан сўнг комиссияга қабул қилинган товар ҳисобдан чиқарилди
|
|
004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
б) Агар воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этмаса, товарнинг сотилишидан тушган тушум комитентнинг ҳисоб-китоб счёти ёки кассасига келиб тушади.
Бухгалтерия ҳисобида воситачи бундай ҳисоб-китобларни қуйидагича ифодалайди:
Воситачи воситачилик бўйича операцияларни ифодалайди (ҳисоб-китобларда иштирок этмайди)
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Комиссияга маҳсулот келиб тушди
|
004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Даромад ифодаланди (воситачилик мукофоти суммаси)
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачилик мукофоти суммасига ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналарда)
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
6411 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»
|
Реализациядан сўнг комиссияга қабул қилинган товар ҳисобдан чиқарилди
|
|
004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
Товарларни реализация қилишда воситачи харидорга ўз номидан ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Агар комитент ҚҚС тўловчи бўлса, воситачи ҚҚС тўловчиси бўлмаган тақдирда ҳам товарлар реализацияси оборотидан ҚҚС суммасини ажратган ҳолда харидорга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.
Воситачилик шартномаси бўйича товарлар реализациясида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби МВ ва ДСҚнинг Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори (АВ томонидан 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Воситачи маҳсулотларни харидорга реализация қилганидан сўнг, у комитентга реализация қилинган товарлар миқдори ва баҳоси, воситачининг комитент томонидан тўланиб бериладиган харажатлари, комиссион мукофот суммаси тўғрисидаги ҳисобот ва шартномада назарда тутилган бошқа маълумотларни тақдим этади.
Агар шартнома бўйича комитент Ўзбекистон Республикаси норезиденти ҳисобланса, воситачилик (консигнация) шартномаси бўйича етказиб берилган товарларни импорт қилишда бож тўловлари тўланади. Бож тўловлари ҳисоби 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётида олиб борилади.
Консигнация шартномаси бўйича импорт қилинган товарларнинг келиб тушиши
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Консигнация шартномаси бўйича импорт қилинган товарларнинг келиб тушиши ифодаланди
|
004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
|
Бож тўловлари ҳисобланди, ҚҚС билан
|
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
Бож тўловлари бўйича қарздорликнинг қайтарилиши ифодаланди, жумладан ҚҚС ҳам
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
Консигнацион товарларнинг реализацияси ифодаланди
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар» – Консигнацион товарнинг реализация санасидаги Марказий банк курси бўйича товар инвойси ва БЮД даги нархида; 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» – ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчи корхоналар учун) |
Импортдаги ҚҚС баҳосидан солиқ солинадиган базанинг баҳоси кам бўлган ҳолатда ҚҚС бўйича қўшимча ҳисобланган сумма ифодаланди (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан)
|
9430 «Бошқа операцион харажатлар»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Даромад ифодаланди (комиссион мукофот суммаси)
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачилик мукофоти суммасига ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
4011 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) – ҚҚС»
|
Реализация қилинган консигнацион товар ҳисобдан чиқарилди
|
|
004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар»
|
Реализация пайтидаги реализация қилинган консигнацион товарлар улушига тўғри келадиган бож тўловлари ҳисобдан чиқарилди, ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда (ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхоналар учун)
|
9430 «Бошқа операцион харажатлар»
|
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»
|
Реализация қилинган товар улушига консигнацион товар импорти бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан)
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»
|
Харидорлардан тушган пул маблағлари ифодаланди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
ҚҚС бўйича қарздорлик қайтарилди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
Консигнатор қарздорлиги қайтарилди
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар«
|
5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
қайтарилган товарлар улушига тўғри келадиган консигнантга товарларни қайтаришдаги бож тўловларининг қисми ҳисобдан чиқарилди
|
9430 «Бошқа операцион харажатлар»
|
3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар»
|
Комитентда
Маҳсулотларнинг (товарларнинг) омбордан воситачига чиқиб кетиши қабул қилиш-етказиб бериш ҳужжати бўйича амалга оширилади. Комитентдан воситачига тушган нарсалар комитентнинг балансидан воситачи ҳисоботи олинишидан олдин ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.
2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар«нинг (26.08.1998 йилда АВ томонидан 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.3-бандига биноан товарларни реализация қилиш ва хизматлар (ишлар) кўрсатилишидан тушган даромадларни эътироф қилишда, комитент томонидан воситачига юборилган маҳсулот сўнгги харидорга сотилса даромад деб топилади.
Воситачилик шартномаси бўйича маҳсулотлар (товарлар) реализацияси бўйича операциялар воситачининг иштирокисиз ҳисоб-китобларда қуйидагича ифодаланади:
Комитент воситачининг ҳисоб-китобларда иштирокисиз комиссия бўйича операцияларни ифодалайди
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Маҳсулотларнинг воситачига етказиб берилиши ифодаланди
|
2830 «Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»; 2960 «Комиссияга берилган товарлар» |
2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»; 2910 «Омбордаги товарлар»
|
Воситачининг ҳисоботи асосида реализациядан тушган даромад ифодаланди
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар«
|
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар«; 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» |
Реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар) бўйича ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан)
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Маҳсулотлар харидоридан тушган пул маблағлари ифодаланди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар)нинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»; 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» |
2830 «Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»; 2960 «Комиссияга берилган товарлар» |
Воситачига мукофот ҳисобланди
|
9410 «Сотиш харажатлари»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар«
|
Комиссион мукофот суммаси бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан)
|
4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар«
|
Комиссион мукофот суммаси ҳисоблаб чиқарилди
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти«
|
Воситачининг ҳисоб-китобларда иштирок этиши қуйидагича ифодаланади:
Комитент воситачининг ҳисоб-китобларда иштироки билан комиссия бўйича операцияларни ифодалайди
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Маҳсулотларнинг воситачига етказиб берилиши ифодаланди
|
2830 «Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар«; 2960 «Комиссияга берилган товарлар» |
2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар«; 2910 «Омбордаги товарлар»
|
Воситачининг ҳисоботи асосида релизациядан тушган даромад ифодаланди
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар«; 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» |
Реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар) бўйича ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар)нинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи«; 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2830 «Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»; 2960 «Комиссияга берилган товарлар» |
Воситачига мукофот ҳисобланди
|
9410 «Сотиш харажатлари»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
Воситачилик мукофоти суммаси бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан)
|
4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
Воситачидан тушган пул маблағлари (воситачилик мукофотидан ташқари даромад) ва комиссион мукофот суммалари ҳисобга олинди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 6990 «Бошқа мажбуриятлар» |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Солиқ оқибатлари
Шартнома томонлари
|
Солиқ оқибатлари
|
Асос: Солиқ кодекси
|
|
Воситачи
|
ЯСТ
|
ЯСТ ҳисоби бўйича комиссион мукофот суммаси ялпи тушумга киради ва 33% миқдорда солиққа тортилади (Президентнинг 04.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова). Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун – реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига камайтирилади. Воситачи томонидан комиссион топшириқларни бажариш бўйича ишлатиб қўйган суммалар комитент томонидан қопланганидан кейин, бу воситачига даромад ҳисобланмайди |
355-модда,
|
ҚҚС
|
ҚҚС тўловчи воситачиларда комиссион мукофоти суммаси қўшилган қиймат солиғига тортилиш объекти ҳисобланади. Солиққа тортиш базаси кўрсатилган хизматлар учун ҚҚС ҳисобга олинган ҳолдаги мукофот (фоиз) кўринишида олинадиган суммалардан ташқари аниқланади. Агар воситачилик шартномаси бўйича комитент Ўзбекистон Республикаси норезиденти ҳисобланса, солиққа тортиш базаси қўшилган қиймат солиғисиз реализация қилинган товарларнинг нархини ҳисобга олмаган ҳолда аниқланади. Бунда солиққа тортиш базаси берилган товарни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобдан чиқаришга қаратилган нархидан кам бўлмаслиги керак. |
199-модда, биринчи қисмининг 1-банди,
|
|
Комитент
|
ЯСТ
|
Воситачилик шартномаси бўйича комитент томонидан маҳсулотларнинг (товарларнинг) реализациясидан тушган тушум ЯСТ солиш базаси ҳисобланади. ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини ҳисоблашда воситачининг хизматларни тўлаш бўйича харажатлари ҳисобга олинмайди |
355-моддаси
|
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
Агар комитент ҚҚС тўловчиси бўлса, воситачилик шартномаси бўйича маҳсулотлар (товарлар) реализацияси ҚҚСга тортилувчи оборот ҳисобланади. Солиқ солиш базаси реализация қилинаётган товарнинг ҚҚС сиз баҳоси асосида аниқланади. Ҳисобварақ-фактурада ажратилган комиссион мукофот суммасидаги ҚҚС ҳисобга киритилади |
199-модда биринчи қисмининг 204-модда 218-модда |
ПУДРАТ ШАРТНОМАСИ
Юридик жиҳатлар
Пудрат шартномаси – бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодекси 631-моддасининг биринчи қисми). Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномаси умумий қоидалар бўйича ёзма шаклда тузилади (ФК 108-моддасибиринчи қисмининг 1-банди).
Пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан бажарилади.
Агар Қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.
Қурилиш пудрати шартномаси – буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 666-моддаси).
қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Агар шартномада бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлмаса, қурилишни материаллар, шу жумладан деталлар ва конструкциялар, шунингдек ускуналар билан таъминлаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлади (ФКнинг 672-моддаси). Қурилишни таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган тараф ўзи топширган материаллар (деталлар, конструкциялар)дан, шунингдек ускуналардан бажарилаётган ишлар сифатини ёмонлаштирмаган ҳолда фойдаланиб бўлмаслиги вужудга келганлиги учун, агар фойдаланиб бўлмаслик иккинчи тараф жавоб берадиган вазиятлар туфайли вужудга келганлигини исбот қилмаса, жавобгар бўлади.
Буюртмачи берган материаллар ёки ускуналардан бажарилаётган ишлар сифатини ёмонлаштирмаган ҳолда фойдаланиш мумкин эмаслиги аниқланган ва буюртмачи уларни алмаштиришдан бош тортган тақдирда, пудратчи қурилиш пудрати шартномасидан воз кечишга ва буюртмачидан ишнинг бажарилган қисмига мутаносиб равишда шартнома нархини тўлашни талаб қилишга ҳақли (ФКнинг 672-моддаси).
Шунингдек шартномани тузишда ва бажаришда қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш керак бўлади:
ФКнинг 37-боби;
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида«ги Қонун (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон).
Алоҳида турдаги пудрат бўйича шартнома муносабатлари қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:
ФКнинг 37-боби (иккинчи параграф – «Маиший пудрат», учинчи параграф – «қурилиш пудрати», тўртинчи параграф – «Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати», бешинчи параграф – «Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати»);
Шаҳарсозлик кодекси;
Капитал қурилишда икки босқичли танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 24.01.2004 йилда 1303-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги намунавий низом (ВМнинг 15.07.1998 йилдаги 299-сон Қарори билан тасдиқланган);
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Бухгалтерия ҳисоби
Пудратчида
Пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишлар акс эттирилади
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Шартномага мувофиқ бўнак олинди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
Барча ишлар кўламини (ишлар босқичи) бажаришдан даромадлар акс эттирилди
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Босқичли бажарилган ишларда ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6411 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»
|
Бўнак ҳисоби акс эттирилди
|
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Ёрдамчи пудрат ташкилотининг бажарган ишлари акс эттирилди
|
2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
|
6990 «Бошқа мажбуриятлар»
|
Бажарилган ишларнинг аниқ ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
|
2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
|
Буюртмачида
Буюртмачи пудратчига қарздорлигини 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағида акс эттиради.
Буюртмачида пудрат ишлари операциялари акс эттирилади
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Шартнома бўйича олдиндан тўлов амалга оширилди
|
4330 «Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
Пудратчига қарздорлик акс эттирилди
|
2010 «Асосий ишлаб чиқариш»; 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари»; 2900 «Товарлар»; 9410 «Сотиш харажатлари»; 9420 «Маъмурий харажатлар» ва бошқалар» |
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Капитализациядан ташқари қабул қилинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга киритилди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
4411 «ҚҚС бўйича бўнак тўловлари» 6411 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС» |
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 4411 «ҚҚС бўйича бўнак тўловлари» |
Капитал қўйилмалар акс эттирилди
|
0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Бўнак ҳисоби акс эттирилди
|
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
4330 «Бошқа берилган бўнаклар»
|
Солиқ оқибатлари
Шартнома томонлари
|
Солиқ оқибатлари
|
Асос: Солиқ кодекси |
|
Пудратчи
|
ЯСТ
|
ЎзР Президентининг 04.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига
|
355-модда, 1-банд
|
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун) |
Пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишлар реализация бўйича ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади. Солиқ солиш базаси реализация қилинадиган ишлар баҳоси асосида Солиқ кодески 204-моддасидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишлар, хизматлар бўйича, шунингдек объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда шартномавий нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳақ тўлаш учун тақдим этилган, бажарилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган ишларнинг, хизматларнинг ҚҚС киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир. Агар шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати солиқ солинадиган базадир. Импорт қилинган товарлар реализация қилинганда, солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг ҚҚС киритилмаган қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. |
199-модда, биринчи қисмининг 1-банди
|
|
Буюртмачи
|
ЯСТ
|
Ишлар (хизматлар) тўлови бўйича харажатлар ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини ҳисоблаб чиқаришда назарда тутилмайди.
|
|
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)
|
Олинган ишлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган капитализация қилинган суммадан ташқари ҚҚС суммаси ҳисобга олинади
|
218-модда
|
|
Капитал харажатлар бўйича ҳисобварақ-фактурада ажратилган ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди, бўнаклар баҳосига киради
|
219-модда
|
қАРЗ ШАРТНОМАСИ
Юридик жиҳатлари
Қарз шартномаси – бу бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 732-моддасининг бринчи қисми).
Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт (ФКнинг 733-моддаси).
Қарз шартномаси бўйича қуйидагилар берилиши мумкин:
пул маблағлари;
хом ашё, материаллар асбоб-ускуналар учун эҳтиёт қисмлари;
товарлар ва бошқалар.
Шартномада қуйидагиларни кўрсатиш тавсия қилинади:
қарз шартномасининг пул маблағларидаги ҳажмини, агар қарз шартномаси натура шаклида бўлса, бу ҳолда унинг баҳоси пул эквивалентида;
пуллик қарз шартномасининг хусусиятларини аниқловчи талаблар, яъни шартнома бўйича фоизлар тўланиши кўзда тутилганми (фоизли ёки фоизсиз қарзлар);
қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда қарз берувчига қайтариши (ой, чорак, ярим йил, бир йил ва ҳ.к), хамда фоизли қарз бўлса фоизларни тўлаб бериши керак;
асосий қарз суммасини тўлаб бериш шакли (бирйўла ёки бўлиб-бўлиб);
қарз маблағларини ишлатиш хусусиятларининг шартлари (қарз аниқ мақсадли ёки ихтиёрий);
қарз мажбуриятларининг бажарилиши. ФКнинг 259-моддасида қарз мажбуриятларининг бажарилишини таъминловчи неустойка, гаров, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда амалдаги Қонунчилик билан назарда тутилган бошқа усуллар назарда тутилган.
Шунингдек шартномани тузишда ва бажаришда қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш керак бўлади:
ФКнинг 26, 27, 28 ва 41-боблари;
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон).
Бухгалтерия ҳисоби
Қарз берувчида
Қарз шартномаси натура шаклида бўлганда, қарз шартномаси бўйича товар-моддий бойликларни бериш 21-сон БҲМС га кўра дебет бўйича 5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар«счётида ва 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ёки 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» (товарлар қарзга берилганда 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар») счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Натура шаклидаги қарз шартномаси бўйича операцияларнинг ҳисоби
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Қарз шартномаси бўйича материалларни бериш
|
||
Материалларнинг ҳақиқий баҳоси ҳисобдан чиқарилди
|
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1000 «Материаллар»
|
Қарз сифатида берилган материаллар акс эттирилди
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»
|
Қарз шартномаси бўйича қайтарилган материаллар келиб тушди
|
||
Қарз олувчи томонидан қайтарилган материаллар кирим қилинди
|
1000 «Материаллар»
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
Келиб тушган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
Қарз шартномаси бўйича тайёр маҳсулотлар, товарларни бериш
|
||
Қарз шартномаси бўйича тайёр маҳсулотлар, товарлар берилди
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» |
ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»
|
Қарз шартномаси бўйича қайтарилган маҳсулотлар, товарлар келиб тушди
|
||
Қарз олувчи томонидан қайтарилган маҳсулотлар, товарлар кирим қилинди
|
2800 «Тайёр маҳсулотлар» 2900 «Товарлар«
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
Келиб тушган маҳсулотлар, товарлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
Қарз шартномаси пуллик бўлганда дебет бўйича 5830 счётида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади. Фоизли қарз бўлганда, олиниши керак бўлган фоизлар 4830 «Олинадиган фоизлар» счётида ва 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Фоизли пуллик қарз шартномаси бўйича операцияларнинг ҳисоби
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Шартномага кўра пул маблағлари ўтказилди
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
Қарз шартномаси бўйича олиниши керак бўлган фоизлар ҳисобланди
|
4830 «Олинадиган фоизлар»
|
9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар»
|
Тўлов манбаида ушланиб қолинган солиқ суммаси акс эттирилди
|
9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
|
Қарз олувчидан олинган фоизлар акс эттирилди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
4830 «Олинадиган фоизлар»
|
Қарзнинг қайтарилиши акс эттирилди
|
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
|
5830 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
Корхонанинг ишчиси учун пуллик қарз берилиши дебет бўйича 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади. Кейинчалик эса қарз суммаси ва у бўйича фоизлар ишчининг ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин:
Дебет бўйича 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»
Кредит бўйича 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4830 «Олинадиган фоизлар».
Қарз олувчида
Қарз шартномаси бўйича келиб тушадиган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар бухгалтерия ҳисобида дебет бўйича 1000 «Материаллар», 2800 «Тайёр маҳсулотлар», 2900 «Товарлар», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» ва 6820 «Қисқа муддатли қарзлар», 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Қарз шартномаси бўйича операцияларнинг ҳисоби
|
||
|
Дебет
|
Кредит
|
Қарз шартномаси бўйича материалларнинг келиб тушиши
|
||
Қарз шартномаси бўйича материаллар кирим қилинди
|
1000 «Материаллар«
|
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар« |
ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
Қарз шартномаси бўйича материалларнинг қайтарилиши
|
||
Қарз берувчига қайтарилган материалларнинг баҳоси ҳисобдан чиқарилди
|
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1000 «Материаллар«
|
ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»
|
Қарз шартномаси бўйича материалларнинг қайтарилиши акс эттирилди
|
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Қарз шартномаси бўйича маҳсулотлар, товарлар келиб тушди
|
||
Қарз шартномаси бўйича маҳсулотлар, товарлар кирим қилинди
|
2800 «Тайёр маҳсулотлар» 2900 «Товарлар» |
6820 «қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
ҚҚС ҳисобга олинди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
Қарз шартномаси бўйича маҳсулотлар, товарлар қайтарилди
|
||
Қарз шартномаси бўйича қайтарилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий баҳоси ҳисобдан чиқарилди
|
9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» |
2800 «Тайёр маҳсулотлар» 2900 «Товарлар» |
Қарз шартномаси бўйича товарларнинг Қайтарилиши акс эттирилди
|
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар«
|
ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчилари томонидан)
|
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» |
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)»
|
Қарз шартномасига тегишли фоиз тўловлари бўйича харажатлар дебет бўйича 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» ва 6920 «Ҳисобланган фоизлар» ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Солиқ оқибатлари
Шартнома томони
|
Солиқ оқибатлари
|
Асос: Солиқ кодекси
|
|
Қарз берувчи
|
ЯСТ
|
Қарз шартномасининг натура шакли Қарз шартномаси бўйича товарларнинг берилишига реализация деб қаралмайди ва ЯСТ ҳисобланмайди |
355-модда
|
Фоизли қарз шартномаси Қарз шартномаси бўйича фоизли даромад суммаси бошқа даромадларга тегишли бўлиб тўлов манбаида 10% ставка бўйича солиқ солинади. Тўлов манбаида солиқларни ушлаб қолиш ва ўтказиб бериш мажбурияти қарз олувчи – юридик шахсда бўлади. Қарз берувчи қарз суммасини қайтараётган пайтда тўлов манбаида 10% ставкада солиқни ушлаб қолган бўлса унда қарз берувчининг фоизли даромади ЯСТ солиқ солиш базасига киритилмайди Фоизли қарзни жисмоний шахсга беришда ҳам фоиз кўринишидаги даромадлар бошқа даромадларга тегишли бўлади. Лекин корхона – қарз берувчи фоизлардан солиқларни (10%) ўзи ушлаб қолиши ва тўлаб бериш керак. Бунга жисмоний шахслардан олинган даромад кўринишидаги фоизлар тўлов манбаи сифатида солиқлар ушланиб қолинмаслиги сабаб бўлади |
132 ва 156-моддалар
356-модда, 1-қисмининг 3-банди |
||
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун) |
Қарз шартномасининг натура шакли Қарз шартномаси бўйича товар-моддий бойликларни бериш ҚҚС солинадиган солиқ айланмаси бўлиб ҳисобланади. Солиқ солинадиган база СКнинг 204-моддасига асосан аниқланади |
199-модда, биринчи қисмининг 1-банди
|
|
Товар-моддий бойликлар қарз олувчи томонидан қайтарилганда ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши керак
|
219-моддадагиларни ҳисобга олган ҳолда 218-модда |
||
Пуллик қарз шартномаси Пуллик қарз шартномасини бериш ҳамда у бўйича фоизларни ҳисоблаш ва ундириш ҚҚС бўйича солиқ тўловларидан озод этилган |
209-модда, 1-банд
|
||
Қарз олувчи
|
ЯСТ
|
Қарз шартномасининг натура шакли Қарз шартномаси бўйича товарларнинг қайтарилишига реализация деб қаралмайди ва ЯСТ ҳисобланмайди |
355-модда
|
Фоизли қарз шартномаси ЯСТ ҳисобланганда қарз шартномаси бўйича фоизларни тўлаб бериш харажатлари ҳисобга олинмайди. Бироқ қарз олувчи фоизларни тўлаб беришда, тўлов манбаида 10% ставка бўйича солиқларни ушлаб қолиши ва тўлаб бериши керак |
356-модда, биринчи қисмнинг 3-банди
|
||
ҚҚС (ҚҚС тўловчи корхоналар учун) |
Қарз шартномасининг натура шакли Қарз шартномасининг натура шаклида, қарз берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. |
219-моддадагиларни ҳисобга олган ҳолда 218-модда
|
|
қарз шартномаси бўйича товар-моддий бойликларни қайтарилиши ҚҚС солинадиган солиқ айланмаси бўлиб ҳисобланади.
|
199-модда, биринчи қисмнинг 1-банди
|