Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 33-34 / Маҳаллийлаштириш дастури – амалда

Юксалиш одимлари

Миллий матбуот марказида мамлакатимиз Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси томонидан «Истиқлол йиллари: озиқ-овқат саноатининг юксалиш одимлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.  

 

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раисининг ўринбосари А.Қамбаров ва бошқалар Ўзбекистонда тараққиётнинг «ўзбек модели» самарасида юртимиз аграр мамлакатдан саноати ривожланган давлатга айлангани, аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб 90 фоизи юртимизда ишлаб чиқарилаётгани ва улар саксондан ортиқ давлатга экспорт қилинаётганини алоҳида таъкидлади.

Уюшмада жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 5 000 та иш ўрни яратилди. Юзга яқин янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тизимда ёғ-мой, қандолат ишлаб чиқаришга, мева-сабзавот етиштиришга, гўшт ва сутни қайта ишлашга, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида «Melaza Agro Tech», «Renesans Dizayn» каби корхоналарда ҳар хил карамеллар, конфетлар, шоколадлар, «Fatin Lazzat maya»да прессланган нон хамиртуруши, «Маrmаks»да балиқ консерваси ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

– Агар 1990-йилларгача аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи импорт ҳисобига қондирилган бўлса, ҳозир уларнинг 96 фоизи юртимизда тайёрланмоқда,– дейди уюшма бошқарма бошлиғи А.Далиев. – Ўтган йилларда аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,3, сут маҳсулотлари 1,6, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари истеъмоли деярли 4 баробарга ортди. Мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш корхоналарини модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш доимий эътиборда.

Ҳозир юртимизда ўн мингга яқин корхона озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Бунда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган шароитлар, берилган имтиёзлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Мисол учун, 2011 йилда кичик бизнеснинг ишлаб чиқаришдаги улуши 16,5 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди.

Ички ва ташқи инвестициялар эвазига янги корхоналар ташкил қилиниб, мавжуд қувватлар изчил модернизация қилинаётгани ютуқлар гарови бўлмоқда. 2008 йилда тизимда 150 лойиҳа амалга оширилган. Ҳозир инвестиция лойиҳалари 1 минг 400 тага етди. Кейинги беш йилда сут, гўшт ва мева-сабзавотни қайта ишлаш даражаси қарийб икки мартага ошиб, йигирма мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.

Ўтган йилларда «Angren shakar», «Marmaks», «Agromir Group», «Master Delikates», «Tegen Group», «Afrosiab-Meva» каби корхоналарда тайёрланган маҳсулотлар ўз харидорларини топди. Мамлакатимиздаги юқори ўсиш суръатлари хорижий ишбилармонларни ҳам жалб этмоқда. Дунёда машҳур «Nestlе», «Coca-Cola», «Carlsberg» каби компанияларнинг Ўзбекистонда ўз ишлаб чиқаришини ташкил этгани бунинг ёрқин исботидир. «Agromir Samarqand», «Master Global Plus» ва «Green World» қўшма корхоналарида Швециянинг «TETRA PAK» компаниясининг ассептик қадоқлаш линиялари ўрнатилгани юқори сифатли, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берувчи табиий мева-сабзавот шарбатлари ва нектарларни ишлаб чиқариш, уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш имконини кенгайтирди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, яқин беш йилда мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишлаш даражаси бир ярим мартага, консервалар ишлаб чиқариш икки мартага кўпаяди. Янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, мавжудларини модернизациялаш мақсадида 2020 йилга қадар умумий қиймати 910 миллион доллар бўлган минглаб лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Демак, ҳар йили қўшимча юз минг тонна саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, минглаб иш ўринлари яратилади. Бу лойиҳаларнинг аксарияти қишлоқ жойларида амалга оширилиб, хом ашёни чуқур қайта ишлашга эътибор қаратилади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика