Молиявий қарз қайтарилгандан кейин қарздан муддатлар бўйича фойдаланганлик учун МБнинг такрорий молиялаш ставкаси бўйича фоизлар ҳисоблаб ёзилди.
Бухгалтерия ҳисобида қарз бўйича фоизлар ҳисоблаб ёзилишини қандай акс эттириш керак?
Д.Комилов,
МЧЖ менежери.
– Фуқаролик кодексининг 732-моддасига кўра қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
Фоизлар тарзидаги даромадлар ташкилотнинг молиявий фаолиятидан даромадлар ҳисобланади ва 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага1 мувофиқ узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар тарзидаги даромадлар 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича 4830-«Олинадиган фоизлар» ҳисобварағи ёки пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Фоизлардан даромадлар солиқ солишда ўз хусусиятларига эга: уларга 10%лик ставкада (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорининг 3-банди).тўлов манбаида фойда солиғи солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси). Яъни сизнинг ҳисобрақамингизга ушбу суммадан фоизларга солиқ чегирилган ҳолда қарздан фойдаланганлик учун маблағлар келиб тушиши керак.
Юқорида баён этилганларнинг ҳаммасини қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш мумкин:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Ёзувни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
|
Қарз шартномаси бўйича фоизлар ҳисобланди
|
4830-«Олинадиган фоизлар»
|
9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»
|
Шартнома, бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
Тўлов манбаида ушланган солиқ суммаси акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
4830-«Олинадиган фоизлар»
|
Даромад суммаси ва тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси ҳақида маълумотнома, бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
Қарз олувчидан фоизлар олинди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4830-«Олинадиган фоизлар»
|
Банк ҳужжатидан кўчирма
|