«Таътилга чиқишдаги ҳисоб-китоблар» мақоласида («СБХ»нинг 2.06.2015 йилдаги 22 (1086)-сони) ўртача ойлик иш ҳақи ва ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоб-китобига мисоллар келтирилган эди.
«МИСОЛ. Корхона ходимига 2015 йил 1 июндан 18 иш кунига (15 кун асосий ва 3 кун қўшимча) навбатдаги йиллик таътил берилди. Унинг иш ҳақи тарификация бўйича ҳисоб-китоб кунида 1 200 минг сўмни ташкил қилади, ҳисоб-китоб даври – 12 ой. 2015 йил июнида таътилга чиқишдан аввалги 12 календарь ой учун иш ҳақи:
(минг сўмда)
Ойлар
|
Иш ҳақи
|
Шу жумладан тариф бўйича
|
Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар
|
»
|
2014 йил июнь
|
850
|
800
|
50
|
|
2014 йил июль
|
850
|
800
|
50
|
|
2014 йил август
|
850
|
800
|
50
|
|
2014 йил сентябрь
|
850
|
800
|
50
|
|
2014 йил октябрь
|
850
|
800
|
50
|
|
2014 йил ноябрь
|
850
|
800
|
50
|
|
2014 йил декабрь
|
850
|
800
|
50
|
|
2015 йил январь
|
1 250
|
1 200
|
50
|
|
2015 йил февраль
|
1 250
|
1 200
|
50
|
|
2015 йил март
|
1 250
|
1 200
|
50
|
|
2015 йил апрель
|
1 250
|
1 200
|
50
|
|
2015 йил май
|
1 200
|
1 200
|
–
|
|
Жами 12 ой учун
|
12 150
|
11 600
|
550
|
Сизнинг мисолингиз бўйича ходимда 12 ойлик ҳисоб-китоб даврида иш ҳақи сақланмайдиган таътилларсиз, касаллик варақалари топширмасдан ишлаган сифатида унга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган, бунда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммаси белгиланган маошга тенг бўлган. Бугун бизнинг мисолимизда таътилларни ҳисоб-китоб қилишда биз ходим 2015 йил май ойида иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиққанлиги ва тегишинча ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи тариф бўйича белгиланган маошдан кам бўлганлигига тўқнаш келдик.
Бизнинг ҳолатимиз «Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар» устунидаги сумма ҳисоб-китобига, яъни 1/12га ошишга таъсир қиладими? Агар саволни бошқача берадиган бўлсак, сизнинг мисолингизда ушбу устунда деярли ҳар ойда 50 минг сўм суммаси келиб чиқяпти.
Ушбу устунда манфий сумма юзага келган ҳолатлар ҳам бўладими?
МЧЖ бухгалтери.
– Аввало яна бир марта таътил пули ҳисоб-китоби учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланишини аниқлаштириб оламиз (шундай тартиб ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-илованинг 1-бандида белгиланган). Ҳисоб-китоб кунига ходимга белгиланган лавозим маоши олинади ва унга ҳисоб-китоб даврида маошдан ортиқча суммани ташкил қиладиган 1/12 қисм қўшилади. Бунда ортиқча сумма деганда (тилга олинган мақоладаги «Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар» устуни) ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисоблаб ёзиладиган, маошдан ортиқча тўловлар (маошнинг ўзи эмас), масалан, мукофотлар, овқатланиш ва йўл ҳақи учун қўшимча тўловлар ва бошқалар назарда тутилади.
Мазкур тўловлар мавжуд ёки мавжуд бўлмаслиги мумкин, бироқ улар манфий қийматга эга бўлмайди. Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўтган ойлар учун ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақи миқдори муҳим эмас – ҳисоб-китоб белгиланган лавозим маошидан (штат жадвали бўйича) келиб чиқиб амалга оширилади.
1-МИСОЛ. Ходимнинг лавозим маоши – 1 млн сўм. Май ойида ходим 11 кунлик иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Бу ойда унга 676 минг сўм (476 минг сўм – 10 кун ишланганлиги учун иш ҳақи, 200 минг сўм – мукофот) ҳисоблаб ёзилган. Ушбу сумма унинг штат жадвали бўйича оладиган маошидан кам, бироқ бу ҳол таътил ҳисоб-китобига дахл қилмайди. Кейинчалик таътилга чиқилганда, агар май ойи ҳисоб-китоб даврига тўғри келадиган бўлса, таътил учун ҳақ лавозим маошидан ва тариф тўловларининг 1/12 қисмидан келиб чиқиб ҳисобланади, уларга май ойи учун ҳисобланган мукофот ҳам киради.
2-МИСОЛ. Ходим 2015 йил 1 июлдан 15 иш кунига меҳнат таътилига чиқяпти. Ҳисоб-китоб кунидаги тарификация бўйича иш ҳақи 1 200 минг сўмни ташкил қилди. Ходимнинг таътилга кетишда ҳисобга киритиладиган 12 календарь ой учун иш ҳақи қуйидагига тенг:
(минг сўм)
Ойлар
|
Иш ҳақи
|
Шу жумладан тариф бўйича
|
Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар
|
2014 йил июль
|
1 000
|
1 000
|
–
|
2014 йил август
|
1 000
|
1 000
|
–
|
2014 йил сентябрь
|
1 100
|
1 000
|
100
|
2014 йил октябрь
|
1 000
|
1 000
|
–
|
2014 йил ноябрь
|
1 200
|
1 200
|
–
|
2014 йил декабрь
|
1 500
|
1 200
|
300
|
2015 йил январь
|
1 200
|
1 200
|
–
|
2015 йил февраль
|
1 250
|
1 050
|
200
|
2015 йил март
|
1 200
|
1 200
|
–
|
2015 йил апрель
|
1 400
|
1 200
|
200
|
2015 йил май
|
500
|
500
|
–
|
2015 йил июнь
|
1 200
|
1 200
|
–
|
Жами 12 ой учун
|
13 550
|
12 750
|
800
|
Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 266,667 минг сўмни (1 200 + 800 / 12), таътил ҳақи суммаси – 748,032 минг сўмни (1 266,667 / 25,4 х 15) ташкил қилади.
Людмила ВОЛОСНОВА,
«Norma Ekspert» мутахассиси.