Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 16 / Солиқ тўловчининг ён дафтарига

Қурувчи солиқларни тўғри ҳисобладими?

Қурилиш – миллий иқтисодиётимизнинг энг мураккаб ишлаб чиқариш тармоқларидан бири бўлибгина ҳисобланмайди. Бу тармоқ бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишнинг мураккаблиги билан ҳам ажралиб туради. Улар аввало соҳанинг ўзига хос жиҳатларига: қурилиш ишлари муддатининг бир ҳисобот давридан бошқасига ўтиши; қурилишга нисбатан турли мақомга эга бўлган жараён иштирокчиларининг салмоқли сони ва бошқаларга боғлиқ.

Қурилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва унга солиқ солиш хусусиятларини мазкур фаолиятни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базадаги ўзгартиришлар ҳам юзага келтиради. Бизнинг материалимиз қурилиш ташкилотларининг молия, юридик ва бухгалтерия хизматларига бунда кўмак беради. 

 

Қурилиш – миллий иқтисодиётимизнинг энг мураккаб ишлаб чиқариш тармоқларидан бири бўлибгина ҳисобланмайди. Бу тармоқ бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишнинг мураккаблиги билан ҳам ажралиб туради. Улар аввало соҳанинг ўзига хос жиҳатларига: қурилиш ишлари муддатининг бир ҳисобот давридан бошқасига ўтиши; қурилишга нисбатан турли мақомга эга бўлган жараён иштирокчиларининг салмоқли сони ва бошқаларга боғлиқ.

Қурилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва унга солиқ солиш хусусиятларини мазкур фаолиятни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базадаги ўзгартиришлар ҳам юзага келтиради. Бизнинг материалимиз қурилиш ташкилотларининг молия, юридик ва бухгалтерия хизматларига бунда кўмак беради.  

 

ЭНГ КАМ МИҚДОРДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон) билан қурилиш ташкилотлар томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ), фуқароларнинг суғурта бадаллари ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ЖШДС) белгилаш тартибига қатор тузатишлар киритилган. Ушбу ҳужжат билан 2011 йил 1 январдан бошлаб қурилиш соҳаси корхоналари учун ходимлар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам нормативлари белгиланган, уларга мувофиқ қурилиш ташкилотлари кўрсатиб ўтилган солиқлар ва тўловларни ҳисоблаб чиқаришлари ва тўлашлари лозим. Ҳисоб-китобнинг асосий тамойиллари илгаригидек қолдирилган, бироқ мазкур солиқлар ва тўловлар бўйича ҳисоб-китоб қилинган миқдорлар меъёрий миқдорлар билан таққосланиши ва каттароқ сумма тўланиши керак.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга1 (кейинги ўринларда – 2200-сон Низом) мувофиқ бундай ҳисоб-китобни қўллаш учун қурилиш ташкилотлари ҳисобот чораги якунларига кўра асосий фаолият тури сифатида қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажаришлари лозим:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;

ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (фундамент қуриш, шу жумладан қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахтасупаларни, шу жумладан ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;

аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш.

 

Қурилиш ташкилотлари томонидан энг кам меъёрларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда2 (кейинги ўринларда – 2173-сон Низом) белгиланган.

 

ҚУРУВЧИ ИШЧИЛАР СОНИНИНГ ЭНГ КАМ МЕЪЁРЛАРИ

«ХОДИМЛАР сонининг меъёри» тушунчасининг ўзи муайян ташкилий-техник шароитларда муай­ян иш ҳажмини бажариш учун зарур бўлган оптимал ходимлар (мазкур ҳолатда – қурувчи ишчилар) сонини англатади. Ушбу меъёрлар бажариладиган ишларнинг хусусиятига қараб иш жойларини зарур техника, инвентарь ва ускуналар билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ қурилишнинг энг кенг тарқалган шароитлари учун белгиланади. Одатда, улар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини шакллантиришда, штат жадвалларини тузишда ва бошқа мақсадларда ходимлар сонини ҳисоб-китоб қилиш ва асослаш учун қўлланилади.

Қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ иш вақтининг киши-соатларда ҳисоблаб чиқариладиган қурилиш ишларини бажаришга меҳнат сарфи меъёрларидан келиб чиқиб белгиланади. Зарурий меҳнат сарфи тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа-смета ҳужжатларида (ЛСҲ) келтирилади, бутун қурилиш уларга мувофиқ амалга оширилиши керак. ЛСҲда қурилиш ишларининг рўйхати ва мазмуни, уларнинг физик ўлчов бирликларидаги ҳажми, шунингдек ҳар бир иш тури бўйича лойиҳалаштирилаётган ҳажм меъёри ва ҳисоб-китобида иш бирлигига меҳнат, машина ва механизмлар, материалларнинг қиймат ва миқдор харажатлари белгиланади.

 

Маъмурий бинони капитал таъмирлаш локал-ресурс
қайдномасида меҳнат сарфининг акс эттирилиши

 

Т/р

 

Асос, ресурс коди

 

Ишлар ва
ресурслар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

бир бирликка

 

лойиҳа бўйича

 

1

 

Е65-9-6

 

Диаметри 50 мм гача бўлган ички пўлат қувурларни алмаштириш

 

100 м

 

0,75

 

1.1

 

1

 

Қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи

 

киши-соат

 

134,9

 

101,175

 

1.2

 

2

 

Машинистларнинг меҳнат сарфи

 

киши-соат

 

0,6

 

0,45

 

3. Машина ва механизмлар

 

1.3

 

С2016

 

Қўлда ёйсимон пайвандлаш учун мосламалар

 

машина-соат

 

16,1

 

12,075

 

...

 

 

 

 

 

 

4. Материаллар

 

...

 

С63810

 

Гильзали труба қувурлари

 

м

 

100

 

75

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

Одатда, қурилиш ташкилотининг штатида қурувчи ишчилардан ташқари бошқа тоифадаги ходимлар – техник ва ёрдамчи ходимлар (ҳайдовчилар, механиклар, машинистлар, юк ташувчилар ва бошқалар), шунингдек маъмурий ходимлар ҳам бўлади. Бироқ ходимлар сонининг энг кам меъёрини ҳисоб-китоб қилишда улар ҳисобга олинмайди.

 

ХОДИМЛАР сонининг энг кам меъёрини ҳисоблаётганда қурилиш пудрат шартномасида назарда тутилган ойларда қурилиш ишларини бажариш муддатини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар шартнома бир ойдан кам муддатда ёки давомийлиги ойлар бўйича бир маромда тақсимланмаган ишларни бажаришга тузилган бўлса (бу технологик хусусиятлар билан асосланган ва ишларни бажариш жадвалида акс эттирилган бўлиши мумкин), шунингдек ЛСҲ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаган ҳолатларда, қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри ишлар бажариш муддати кўрсаткичини ҳисобга олмаган ҳолда, яъни ҳар бир календарь ой учун алоҳида белгиланади.

Шаҳарсозлик кодексининг 39-моддасига кўра ЛСҲ шаҳарсозлик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади. Объект мўлжали, уни молиялаштириш манбаига қараб, ЛСҲ қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмалари, санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа идоралар билан келишиб олинади. Агар ЛСҲ кўрсатиб ўтилган мезонларга мувофиқ келмаса, бундай ҳужжатни белгиланган тартибда тасдиқланмаган деб ҳисоблаш мумкин. Мазкур ҳолатда киши-соатлардаги меҳнат сарфи ҳар ойда ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми акс эттириладиган бирламчи ҳужжатларга асосан аниқланади. Қурилиш ташкилотлари учун бундай ҳужжат Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (шакл Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон протокол қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура) ҳисобланади. Ушбу ҳолатда ЛСҲ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейин ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми бўйича қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри қайта ҳисоб-китоб қилинмайди (2173-сон Низомнинг 16-1-банди).  

 

ҚУРУВЧИ ишчилар сонининг энг кам меъёри ҳажмига таъсир кўрсатувчи яна бир кўрсаткич ўртача ойлик иш вақти фонди ҳисобланади, у 6 кунлик иш ҳафтасида битта қурувчи ишчи ҳисобига туғри келадиган миқдорда қабул қилинади (2014 йилда – 168,5 соат, 2015 йилда – 168,4 соат).

Шундай қилиб, объект бўйича барча қурилиш ишларида банд бўлган қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёри қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

ХСнорм = СИК / БМ / ИВФ, бунда:

 

СИК – сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда меҳнат сарфи (киши-соатларда);

БМ – пудрат қурилиш шартномасига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш муддати;

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди.

Ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонларгача яхлитланади.

 

1-МИСОЛ. Қурилиш ташкилоти маъмурий бинони капитал таъмирлаяпти. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан тузилган сметага мувофиқ унда банд бўлган қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи – 2 864,4 киши-соатни; ишларни бажаришнинг меъёрий муддати – 2 ойни; ҳар бир ходимга 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди – 168,4 соатни ташкил қилади.

Белгиланган формула бўйича қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик сони энг кам меъёрини аниқлаймиз:

ХСнорм = 2 864,4 / 2 / 168,4 = 9 киши.  

 

Агар қурилиш ташкилоти бир йўла бир нечта объектни қураётган бўлса, ходимлар сонининг меъёрлари ҳар бир объект бўйича аниқланади, кейин эса бутун ташкилот бўйича қўшилади.

 

ҚУРИЛИШДА бош пудрат тизими кенг қўлланилади: буюртмачи битта қурилиш ташкилоти – бош пудратчи билан шартнома тузади, у алоҳида ишларни бажариш учун ёрдамчи пудрат шартномасига асосан ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилади. Бундай пудрат муносабатлари Фуқаролик кодексининг 634-моддаси билан тартибга солинади.

Ушбу ҳолатларда бош пудратчи ёрдамчи пудратчиларнинг меҳнат сарфини ҳисобга олмаган ҳолда ходимларнинг ўртача ойлик энг кам сони меъёрини аниқлайди:

 

БПХСнорм = (СИК – ҚИБСИК) / БМ / ИВФ, бунда:

 

СИК – сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (киши-соатларда);

ҚИБСИК – сметага мувофиқ ёрдамчи пудрат шартномаси асосида ёрдамчи пудрат ташкилотига топширилган объектда қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (киши-соатларда);

БМ – пудрат қурилиш шартномасига мувофиқ қурилиш ишларини бажариш муддати;

ИВФ – ҳар бир қурувчи ишчига 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди.

 

2-МИСОЛ. Бош пудратчи савдо комплексини қуряпти. Безаш ва санитария-техника ишларини бажариш учун 2 та ёрдамчи пудрат ташкилоти жалб этилган. ЛСҲга мувофиқ қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи 10 540,3 киши-соатни; ёрдамчи пудрат шартномаларига кўра 1-чи ва 2-чи ёрдамчи пудратчиларнинг меҳнат сарфи тегишинча – 2 850 киши-соат ва 1 680,6 киши-соатни; ишларни бажариш меъёрий муддати – 3 ойни; бир ходим ҳисобида 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди – 168,4 соатни ташкил қилади.

Формула бўйича ҳисобланган бош пудратчининг қурувчи ишчилари ўртача ойлик энг кам сонининг меъёри қуйидагини ташкил қилади:

БПХСнорм = (10 540,3 – 2 850 – 1 680,6) / 3 / 168,4 = 12 киши.  

 

ТУРЛИ ишларни, айниқса қурилиш ишларини бажаришда хом ашё ва материалларни етказиб беришда узилишлар, ускуналарнинг мавжуд бўлмаслиги, шунингдек бирор-бир форс-мажор ҳолатлар юзага келиши мумкин. Бундай вазиятларнинг оқибатида ишда бекор туриб қолиш, яъни бутун корхонада ёки унинг бирор-бир бўлинмасида (участкасида) иш тўхтаб қолиши мумкин.

Бундай ҳолатларда қурилиш ишлари ҳажми мавжуд бўлмаганда (иш тўхтаб қолганда) ходимларга тўлиқсиз иш ҳафтасини белгилаш мумкин. Меҳнат кодексининг (МК) 89-моддасида назарда тутилганидек, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга, фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир. Бироқ у бу ҳақда ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши (тилхат олиши) шарт.

Бекор туриб қолганда меҳнатга ҳақ тўлаш МКнинг 159-моддасида тартибга солинган – ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Иш берувчи бекор туриб қолиш даврида ходимни иш ҳақи сақланмайдиган таътилга жўнатишга ҳақли эмас. МКнинг 150-моддасида белгиланишича, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Бундай ҳолатларда ходимлар сонининг энг кам меъёри ЛСҲ белгиланган тартибда тасдиқланмаган ҳолдагидек аниқланади (2173-сон Низомнинг 16-1-банди). Яъни қурилиш ташкилоти мазкур календарь ойда ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмини акс эттирадиган дастлабки ҳужжатларга асосан киши-соатлардаги меҳнат сарфини, кейин эса уларга асосланиб ҳар бир ой учун ходимлар сонининг энг кам меъёрини мустақил равишда аниқлайди:

 

ХСнорм/ой = МСой / ИВФой, бунда:

 

МСой – амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланган ушбу календарь ой учун меҳнат сарфи (киши-соатларда);

ИВФой – ушбу календарь ойда 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар бир қурувчи ишчига тўғри келувчи иш вақти фонди.

 

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИНИНГ ЭНГ КАМ МЕЪЁРИ

ҚУРУВЧИ ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаб чиқаришда бутун корхона бўйича ходимларнинг суммар сони кўрсатилади. Яъни юқорида келтирилган формулалар ва услубият бўйича ҳисобланган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри, шунингдек маъмурий ва техник ходимлар сони ҳисобга олинади.

Қурувчи ишчиларнинг ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри қуйидаги формула асосида аниқланади:

 

МҲТФmin = ХС (БПХС) х Тк х Кт х ИҲЭКМ, бунда:

 

ХС (БПХС) – бутун ташкилот (ёки ёрдамчи пудратчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда бош пудратчи) ходимлари сони;

Тк – қурилиш ишларида ўртача разряднинг тариф коэффициенти;

Кт – қурилиш ишларини бажаришда меҳнат ҳақини оширувчи тармоқ коэффициенти;

ИҲЭКМ – белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори.

Ҳисоб-китоб қилиш чоғида қурилиш ишларида ўртача разряднинг тариф коэффициенти (Тк) Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 4-разряди тариф коэффициентига мос келишини ҳисобга олиш зарур (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон Қарорига 1-илова). Меҳнат ҳақини оширувчи тармоқ коэффициенти (Кт) жамоа шартномасида назарда тутилган бўлсагина қўлланилади. Шу боис тариф коэффициенти ҳар доим 3,297, тармоқ коэффициенти – 1,15 миқдорида қўлланилади.

 

3-МИСОЛ. Ёрдамчи пудрат ташкилоти қурилаётган маъмурий бинода безаш ишларини амалга оширяпти. Сметага мувофиқ қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи 6 187,6 киши-соатни, ишларни бажаришнинг меъёрий муддати – 3 ойни, бир ходим ҳисобида 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш вақтининг фонди – 168,4 соатни, МБХ ва техник ходимларнинг сони – 4 кишини ташкил қилади. Энг кам иш ҳақи – 118 400 сўм деб белгиланган.

Биринчи ойда қурилиш материалларини етказиб беришда узилишлар юзага келганлиги туфайли қурилиш ишлари вақти-вақти билан тўхтаб қолган, уларнинг жадвалига ўзгартиришлар киритилган. Яъни қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи (МСой) ойлар бўйича нотекис бўлган ва амалда (ҳар бир ой учун маълумотнома-ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ) қуйидагича тақсимланган:

1-ой – 1 608,8 киши-соат;

2-ой – 2 320,2 киши-соат;

3-ой – 2 258,6 киши-соат.

Қурувчи ишчиларнинг ўртача ойлик сони энг кам меъёри ­(ХСнорм/ой) қуйидагиларни ташкил қилади:

1-ой – 1 608,8 / 168,4 = 10 киши;

2-ой – 2 320,2 / 168,4 = 14 киши;

3-ой – 2 258,6 / 168,4 = 13 киши.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаб чиқариш учун бутун корхона бўйича ходимларнинг умумий сони (ХСумум) қуйидагига тенг:

1-ой – 10 + 4 = 14 киши;

2-ой – 14 + 4 = 18 киши;

3-ой – 13 + 4 = 17 киши.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ойлик фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) қуйидагиларни ташкил қилади:

1-ой – 14 х 3,297 х 118 400 = 5 465 107,2 сўм;

2-ой – 18 х 3,297 х 118 400 = 7 026 566,4 сўм;

3-ой – 17 х 3,297 х 118 400 = 6 636 201,6 сўм.

Корхона бўйича бутун меъёрий муддат (3 ой) давомида безаш ишларини бажариш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (мазкур даврда ЭКИҲ ўзгармаслиги шарти билан) қуйидагини ташкил қилади:

5 465 107,2 + 7 026 566,4 + 6 636 201,6 = 19 127 875,2 сўм.

 

Қурилиш ташкилоти асосий фаолият билан бир қаторда бошқа фаолият турларини амалга оширган тақдирда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан келиб чиқиб аниқланади. Яъни асосий ходимлар, маъмурий, техник ва ёрдамчи ходимлар, шунингдек асосий бўлмаган фаолият билан банд бўлган ходимлар сонининг энг кам меъёри қўшилади. Бунда ҳам қурилиш ишлари ўртача разряди тариф коэффициенти (Тк) қўлланилади, у Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 4-разрядига тўғри келади ва 3,297 га тенг.

 

ТЎЛОВЛАРНИ ҚЎШИМЧА ҲИСОБЛАШ

БЮДЖЕТГА қанча ЯИТ, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ЖШДС тўланишини аниқлаш учун ҳар ойда ҳисоблаб ёзилган даромадлардан ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган мазкур тўловлар бўйича қўшимча ҳисоблашларни амалга ошириш шарт, бутун корхона бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳақиқатдаги МҲТФ билан таққослаш керак. 2200-сон Низомга мувофиқ ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди унинг энг кам меъёрига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, ҳатто ходимлар сонининг энг кам меъёрига риоя қилинмаганда ҳам, тўловлар бўйича қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Агар меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган даромадлардан ортиқ бўлса, тўловлар бўйича қўшимча ҳисоблаб ёзиш суммасини уларнинг умумий ставкаси бўйича ҳисоблаш лозим:

 

ҚҲ = (МҲТФэнг кам – МҲТФҳақиқат) х УС / 100, бу ерда:

 

МҲТФэнг кам – ҳисобот чораги учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри;

МҲТФҳақиқат – ҳисобот чораги учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;

УС – тўловларнинг умумий ставкаси.

Тўловларнинг умумий ставкаси – қуйидагиларнинг ставкалари суммаси:

тегишли тоифадаги тўловчилар учун белгиланган ЯИТ;

фуқароларнинг суғурта бадаллари;

фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган 1%га камайтирилмаган ЖШДС (ЖШДС энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ставка миқдорида қабул қилинади).

2015 йил 1 январдан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, улар томонидан қўлланиладиган солиқ солиш тизимидан ва амалга ошириладиган фаолияти туридан қатъи назар, 15%га тенг ЯИТ ставкаси белгиланган (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 25-илова).

Шу боис 2015 йил 1 январдан қурилиш микрофирмалари ва кичик корхоналари учун тўловларнинг умумий ставкаси ЯИТ ставкаси – 15%ни, фуқароларнинг суғурта бадаллари – 7%ни, ЖШДС – 8,5%ни ўз ичига олади ва 30,5%ни ташкил қилади (2014 йилда 39% эди); йирик қурилиш ташкилотлари учун ЯИТ ставкаси – 25%, фуқароларнинг суғурта бадаллари – 7%, ЖШДС – 8,5% ва умумий ставка 40,5%га тенг.

 

4-МИСОЛ. Кичик корхона ходимларига I чорак учун ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган даромадлар – 17 565 300 сўм. Корхона бўйича 3 ойлик ҳисоб-китобда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри 19 127 875,2 сўмни ташкил қилди. У ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган даромадлардан ортди, шу боис тўловлар бўйича қўшимча ҳисобланадиган суммани ҳисоблаш лозим:

ҚҲ = (19 127 875,20 – 17 565 300) х 30,5 / 100 = 476 585,44 сўм.

 

Тўловлар бўйича қўшимча ҳисоблаш суммаси ҳар чоракда ортиб бормайдиган якун билан Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига илова қилинадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланади, Маълумотнома-ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай (ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай) тўланади.

 

1ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 2823 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика