Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 50 / Бевосита мулоқот

Бола парваришлаш таътили вақтида бухгалтер бўлиб ишласангиз

Мен бухгалтер бўлиб ишлайман. Бола икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилида бўлиб, у тугагунга қадар ишга чиқишга қарор қилдим. Бутун бухгалтерия ҳисобини ўзим юритаман, фақат баъзан уйда ишлайман.

Ходима 4 ёки 6 соат ишлаб, иш ҳақини тўлиқ ва бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида бўлиш вақтида энг кам иш ҳақининг 2 бараварига тенг миқдордаги нафақани олиш ҳуқуқига эгами?

Н.Ким,

хусусий корхона бухгалтери.

 

– Ҳа, сиз болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилида бўлиш вақтида тўлиқ бўлмаган иш кунида ёки иш берувчи билан келишиб уйда ишлаш ҳуқуқига эгасиз. Бунда сизнинг бир вақтнинг ўзида болани 2 ёшга тўлгунча парваришлаш нафақаси ва иш ҳақи олиш ҳуқуқингиз сақланади (Меҳнат кодексининг (МК) 234-моддаси; Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 6-банди).

Бироқ шуни эътиборда тутиш лозимки, тўлиқсиз иш куни шароитида иш ҳақи ишланган вақтга мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга боғлиқ ҳолда ҳисоблаб ёзилади. Демак, вақтбай тизимда (сизнинг бухгалтерлик меҳнатингизга айни шу тизимда ҳақ тўланса керак) ҳақиқатда ишланган вақтдан ва штат жадвали бўйича тариф ставкасидан (маошдан) келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўланади. «Ишлаб чиқарилган маҳсулот» тушунчасини эса меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда қўллаш мумкин, бунда ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматларни миқдорига қараб белгилаш мумкин.

Шунингдек эътиборингизни шунга қаратишимиз жоизки, тўлиқсиз иш куни шарти билан ишлаш аёл учун йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон-бир тарзда чеклашга асос бўлмайди (МКнинг 119-моддаси).

Шу боис сиз тўлиқсиз иш куни ишлашингиз ёки меҳнат мажбуриятларини уйда бажаришингиз мумкин, бунда ЭКИҲнинг 2 бараварига тенг нафақа оласиз. Бироқ иш ҳақи ишланган вақтга мутаносиб тарзда ҳисобланиши керак. Сиз тўлиқ иш куни ишлашингиз ва бутун иш ҳақини олишга ҳақлисиз. Бироқ иш берувчи нафақа олишингизни рад этиш ҳуқуқига эга. Агар у ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаса, нафақа суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киради ва унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

Агар сиз бюджет соҳасида ишласангиз, бу ҳолда МКнинг 2281-моддаси қўлланади, унга кўра 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади, меҳнатга ҳақ, бундан қатъи назар, ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади. Бюджет соҳасида ишлаётган аёлларга бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга2 (Президентнинг 12.12.2007 йилдаги ПҚ-744-сон Қарорининг 21-банди) мувофиқ ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланади.

 

1МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон Қарорига 1-илова.

 

Ирина АХМЕТОВА, экспертимиз.

Прочитано: 5013 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика