Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 50 / Тадбиркор ён дафтарига

Солиқ тўловчининг тақвими

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (соатларда):

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 172

36 соатлик иш ҳафтасида – 156

 

ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида – 21

6 кунлик иш ҳафтасида – 26

 

3 январь6

2014 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2014 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

5 январь

2014 йилнинг декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм).

 

9 январь

2015 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм; 300-модда, учинчи қисм);

мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (мол-мулк ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва 2015 йил учун белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи қисм);

2015 йилнинг I чораги учун назарда тутилган реализация қилинадиган акциз тўланадиган товарлар ҳажмидан ва белгиланган акциз солиғи ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган акциз солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар).

 

10 январь6

2014 йилнинг декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм);

2014 йилнинг декабрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар);

2014 йилнинг декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни

(МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди; Президентнинг 16.07.2012 йилдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини  тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сон Фармони);

2015 йилнинг январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар);

2015 йилнинг январь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм).

 

13 январь

2015 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

14 январь

2014 йилнинг декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди);

2015 йил учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, бешинчи қисм);

2015 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, тўртинчи қисм).

 

15 январь

2014 йилнинг декабрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди).

 

23 январь

2015 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм). 

 

24 январь6

2014 йилнинг декабрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари);

2014 йилнинг декарь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари).

2015 йил учун мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни4 

(Солиқ кодекси, 264-модда, иккинчи қисм).

 

25 январь6

2014 йилнинг IV чораги учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва декабрь ойи учун тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17–19-бандлари); 

2014 йилнинг декабрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм);

2014 йилнинг декабрь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи ва бешинчи қисмлари);

2015 йилнинг I чораги учун акциз солиғи бўйича жорий тўловларни унинг чораклик суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, учинчи қисм).

 

30 январь

2014 йил учун даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно

(Солиқ кодекси, 187-модда);

2014 йил учун юридик шахслар даромадининг умумий суммаси ва тўлов манбаида ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм, 3-банд).

 

31 январь6

2014 йил учун ягона ер солиғини тўловчилар томонидан ўзи етиштирган ва қайта ишлаган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 363-модда, биринчи қисм);

2015 йил учун ягона солиқ тўловчилари томонидан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда (ер солиғининг 3 баравари миқдорида) Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(МВ, Иқтисодиёт вазирлиги ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2001 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди);

2015 йил учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚ ва МВнинг  АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-банди).

 

 

1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

2Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар ҳамда ЯСТ тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланмайди.

3Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

4Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар ва, тегишинча, маълумотномани тақдим этмайдилар.

5Солиқ суммаси бир йил учун 200 ЭКИҲдан камни ташкил қиладиган корхоналар ҳамда жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

6Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади. 

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Hamkor» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 4902 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика