Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 50 / Бевосита мулоқот

ҚҚС ҳисобга олинади

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси хом ашёни ҚҚС билан харид қилади, ундан маҳсулот ишлаб чиқаради ва уни экспортга ҚҚСнинг ноль даражали ставкасида жўнатади. Солиқ даври мобайнида корхона ҚҚСни келиб тушган тушум улушидан келиб чиқиб қайтаради. Жорий йилнинг уч чораги якунларига кўра у солиқ тўловчининг карточкасида акс эттирилган ҚҚС бўйича бўнакка (минусли ҚҚС) эгадир.

Бозор талаб-эҳтиёжлари боис биз IV чоракда маҳсулотни экспорт қилиш ва хом ашё сотиб олишни режалаштирмаяпмиз. Шу боис йил охирида фойдаланилмаган хом ашё, ишлаб чиқарилган, бироқ сотилмаган маҳсулот ва қайтарилмаган ҚҚС қолдиқда бўлади. Тайёр маҳсулотни 2015 йилнинг I чорагида экспорт қилишни режалаштиряпмиз.

Корхона 2015 йил I чораги учун ҚҚС ҳисоб-китобида аввалги даврлар учун унинг бўнаги қолдиғини ҳисобга олишга ҳақлими? Бундай қолдиқ валюта тушумининг мутаносиб келиб тушишида уни қайтариш учун бир солиқ давридан бошқасига ўтувчи ҳисобланадими?

Д.Райская,

МЧЖ ТИФ бўлими мутахассиси.

 

– Ҳа, сиз 2015 йил I чорагида (ҳар қандай бошқа даврда ҳам) бўнак қолдиғини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз. Шунингдек, агар сизда бошқа солиқлар бўйича қарз мавжуд бўлмаса, уни қайтаришни талаб қилишингиз мумкин.

Солиқ кодексининг 227-моддаси ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасидан ортганда солиқ тўловчининг бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблари тартибини белгилайди. Бўнакнинг ортган суммаси биринчи навбатда Ўзбекистон норезидентларидан олинган хизматларга ҚҚС бўйича қарзни сўндириш учун ишлатилади. У йўқ бўлган тақдирда ортиқча тўланган ҚҚС бошқа солиқлар бўйича қарзни сўндириш учун ишлатилади. Ва, ниҳоят, агар солиқ тўловчида бундай қарз ҳам йўқ бўлса, ортиқча тўланган ҚҚС суммаси унинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Бунинг учун у қуйидаги ҳужжатларни ёзма аризага 4 нусхада илова этган ҳолда тақдим этади:

● солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ тўловчи қарзларининг солиштирув далолатномаси;

● ҚҚС ҳисоб-китоби;

● агар юридик шахсга илгари ҚҚС қайтариб берилган бўлса, қайтарилган суммалар ва қайтариб бериш санаси тўғрисидаги маълумотлар.

Бундан ташқари, сиз ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида маҳсулот экспортини тасдиқлайдиган ҳужжатларни: шартнома ёки унинг нусхаси, экспорт режимида расмийлаштирилган БЮД, божхона органининг белгиси қўйилган, товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқлайдиган товарнинг кузатув ҳужжатлари, шунингдек экспорт шартномалари бўйича валюта тушумининг келиб тушганлиги тўғрисида банк кўчирмалари (ёки уларнинг нусхалари)ни тақдим этишингиз шарт.

Агар ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасининг ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасидан ортиши сақланиб қолса, ошган сумма кейинги солиқ даврига кўчирилади ёки ушбу солиқ бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига инобатга олинади ёхуд солиқ тўловчининг аризасига биноан унга қайтарилади. Бунда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспорт қилинганда ҚҚС унинг учун чет эллик ҳамкордан ҳақ олингандан кейингина ҳисобга қабул қилинишини ­эътиборга олиш лозим.

 

Игорь АИПКИН.

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 2559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика