Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 36 / vopros.norma.uz

Буюртмачининг хом ашёсидан

Ташкилотимиз юридик шахс билан қайта ишлашга берилган хом ашёмизни қайта ишлашга шартнома тузди. Унга кўра биз қайта ишлашга бериш асосида зарур миқдорда металл етказиб беришимиз ва тўла топширишимиз, ижрочининг хизматларига ҳақ тўлашимиз, у эса ушбу хом ашёдан биз учун зарур бўлган деталлар тайёрлаши ва буюртмачига қайта ишланган хом ашё – буюмларни (фланецларни) қайтариши шарт. Қайта ишлашга берилган хом ашё 129 955 сўм туради. Шартнома суммаси 319 361 сўмни ташкил этади. Унинг шартларига кўра буюмларни тайёрлаш нархлари қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш қийматини ўз ичига олади.

Бухгалтерия ҳисобида металлни қайта ишлашга бериш, фланецларни тайёрлаш бўйича ижрочининг хизматлари ва тайёр буюмларни балансга қабул қилиш қандай акс эттирилади? Мазкур ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлган буюртмачи корхонада қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади?

Ю.Копейкина,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ хом ашё қайта ишловчига берилаётганда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бундай хом ашёни топширишга юкхатни расмийлаштиради. Унинг ҳаракати қайта ишлашга берилган хом ашёни ҳисобга олиш қайдномасида акс эттирилади.

Қайта ишланган маҳсулотлар топширилишини ижрочи бундай хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиради, унда маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича ишлаб чиқариш харажатларининг қиймат баҳоси қайд этилади. Бундан ташқари, у буюртмачига бундай хом ашёдан фойдаланиш тўғрисида қайта ишловчининг ҳисоботини топширади, у натура бирликларида тузилган бўлиб, унда келиб тушган ва ишлатилмаган хом ашё, ундан олинган маҳсулот миқдори ва ассортименти, чиқиндилар, шунингдек қайтариладиган чиқиндилар миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Қайта ишлаш асосида бериладиган хом ашё ва материаллар 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да2 назарда тутилган тартибда шакллантириладиган таннарх бўйича баҳоланади. Унга кўра қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ижрочининг ҳисобварақ-фактураси асосида қайта ишлашга берилган хом ашё ҳамда уни қайта ишлаш хизматлари қиймати бундай хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебетига ҳисобдан чиқарилади. Улар асосий ишлаб чиқариш (2000), ёрдамчи ишлаб чиқаришлар (2300), умумий ишлаб чиқариш харажатлари (2500), ишлаб чиқаришдаги брак (2600), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни (2700) ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўлиши мумкин. Қайта ишлаш маҳсулотлари хўжалик фаолиятида улардан бундан кейин фойдаланиш учун буюртмачининг омборига келиб тушганда 1000-ҳисобварақ дебетланади.

Агар шартнома шартлари бўйича қайтариладиган чиқиндилар буюртмачига топширилса, улар 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағи дебети бўйича бундай хом ашёни қайта ишлаш маҳсулоти ҳисобга олинадиган тегишли ҳисобварақлар билан корреспонденцияда улардан эҳтимолий фойдаланиш ва (ёки) реализация қилиш қиймати бўйича кирим қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида материалларни қайта ишлашга бериш қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Операциянинг
мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

21-сон БҲМС3
бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Чет ташкилотга фланецлар тайёрлаш учун металл берилди

 

129 915,0

 

1070

 

1010

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат

 

Ижрочига бўнак ўтказилди

 

319 361,0

 

4300

 

5110

 

Шартнома, банк кўчирмаси

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

129 915,0

 

2010

2310

2500

2600

2700

1000

1070

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

319 361,0

 

2010

2310

2500

2600

2700

1000

6010

6110

6120

6990

Далолатнома, ҳисобварақ-фактура

 

Тўланган бўнак ҳисобга киритилди

 

319 361,0

 

6010

6110

6120

6990

4300

 

Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар журнал-ордери

 

Тўлиқ ишлатилмаган, қайта ишлашдан қайтарилган материаллар кирим қилинди

 

 

1000

 

1070

 

Юкхат

 

 

 

Солиқ кодексининг (СК) 355-моддасига мувофиқ ялпи тушум ЯСТ солиш объектидир, унинг таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум ва таркиби СКнинг 132-моддаси билан белгиланган солиқ тўловчининг бошқа даромадлари киради. Реализация деганда сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тушунилади.

Шу тариқа, хом ашёни қайта ишлашга топшириш операцияси ЯСТ солиш объекти ҳисобланмайди.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3«Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).


Ольга ГАИПОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика