Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 36 / vopros.norma.uz

Товар – ҳозир, пули – бугун, эрта, индинга

Корхонамиз улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланади. Биз Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган товарларни сотамиз. Уларни жисмоний шахсларга ҳақини бўлиб-бўлиб олиб сотмоқчимиз. Бунинг учун биз қандай рухсатнома олишимиз керак? Қандай қилиб бир бирликдаги товарни қисмларга бўлиб ҳисобдан чиқариш мумкин? ЯСТ қандай тўланади: савдо тушумидан 4%ми ёки жисмоний шахсга ёзилган ҳисобварақ-фактуранинг 4%и биланми?

И.Ким,

бош бухгалтер.

 

– Чакана савдо корхоналарига товарлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш учун ҳеч қандай махсус рухсатнома талаб қилинмайди.

Ушбу ҳолда «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуннинг (6.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон) 5-моддасига амал қилиш керак, унга кўра товар истеъмол кредити сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Истеъмол товарларини (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир.

ТМБнинг чиқиб кетиш чоғида ҳисобдан чиқарилиши 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг1 7-параграфи билан белгиланади. Уларнинг қиймати чиқиб кетиш далилини аниқлаш пайтида балансдан ҳисобдан чиқарилиши керак. Яъни чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг таннархи у билан боғлиқ даромад тан олинадиган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади.

2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар»га2 кўра товарларни реализация қилишдан даромад товарларга эгалик қилишдан хатарлар ва афзалликларнинг анчагина қисми харидорга берилиши пайтида эътироф этилади. Бунда унинг «2-сон БҲМСга мувофиқ товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) чоғида даромадларни тан олиш (эътироф этиш) мисоллари» бўлимининг 8-бандида тушунтирилишича, сотиш нархига тааллуқли бўлган даромад (фоизлардан ташқари) сотиш кунида тан олинади. Сотиш нархи киритилган фоиз ставкаси бўйича олиниши керак бўлган тўловларни дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади. Бинобарин, қисман ҳақ тўлаш чоғида товар бирлигини қисман ҳисобдан чиқариш ҳам, сотишдан даромадни қисман эътироф этиш ҳам назарда тутилмайди.

Сотишнинг тўлиқ нархига тенг бўлган даромад (фоизларсиз) ҳисобварақ-фактура ёки товар харидорга берилиши далилини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат ёзилган санада эътироф этилади. Худди ўша пайтда харажат эътироф этилади, яъни товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилади.

Бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш тартибида реализация қилинган товарлардан олинган даромадлардан ЯСТни ҳисоблаб ёзиш товар харидорга берилган даврда амалга оширилади. Бўлиб-бўлиб тўланадиган тўлов учун фоизлар даромад деб эътироф этилади ва, тегишинча, тўловлар жадвалига кўра улар ҳисоблаб ёзилишига қараб солиқ солинади.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика