Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 23 / Ташқи иқтисодий фаолият

Қонуний иш берувчи

Хорижий фуқароларни ЎзР ҳудудида меҳнат фаолия­тига жалб этиш учун иш берувчи Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг рухсатномасини олиши лозим (Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни қўллаш тартиби ҳақидаги йўриқноманинг 11-банди). Бунда:

юридик шахс – Ўзбекистон резиденти, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар;

республика ҳудудида яшайдиган ва шахсий хўжаликда ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланадиган айрим жисмоний шахслар (Ўзбекистон фуқаролари ёки чет элликлар) иш берувчи бўладилар.

Ўз фаолиятини Ўзбекистон ҳудудида доимий муассаса орқали амалга оширадиган, Солиқ кодексининг 20-моддаси қоидаларидан келиб чиқилганда кўрсатилган тоифалардан бирортасига кирмайдиган норезидент Агентликда чет элликларни меҳнат фаолиятига жалб этишга рухсатнома олиши керакми?

 

– Бир томондан олганда – йўқ. Зеро, биринчидан, Ўз­бекистон Республикасида хо­рижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни қўллаш тартиби ҳақидаги йўриқнома1 (бундан кейин – 285-сон Йўриқнома) унинг меъёрлари қўлланадиган иш берувчиларнинг ёпиқ рўйхатига эга, иккинчидан эса, бундай рухсатномани олиши керак бўлган шахслар рўйхатида Ўзбекистон ҳудудидаги ўз фао­лиятини шу жумладан доимий муассаса орқали амалга оширадиган хорижий шахс – норезидент йўқ.

Бироқ, бошқа томондан, бундай вазият ҳеч бўлмаганда мантиққа зид кўринади: норезидентга тадбиркорлик фао­лиятини доимий муассаса орқали амалга ошириш учун маҳаллий кадрларни меҳнат қилишга жалб этишдан кўра ўз ходимларини Ўзбекистонга юбориш қулайроқдир2. Нима учун ушбу ҳолатлар рес­публика ҳудудида ишлаш учун ёлланадиган хорижий ходимларнинг (умуман ва касблар гуруҳлари бўйича) энг кўп йўл қўйиладиган сонини ҳисобга олишда эътиборга олинмайди?

Юқорида айтганларга хо­рижий инвесторларга бериладиган қўшимча им­тиёз нуқтаи назаридан қараш мумкин. Шунда инвестициявий жозибадорлик мақсадида хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома олиш мажбуриятидан Ўзбекистон резидентлари бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳам озод этиш мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг (МК) 12-моддасига кўра чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ва республика ҳудудида жойлашган корхоналарда Ўзбекистоннинг меҳнат тўғ­рисидаги қонун ҳужжатлари қўлланади. Бунда:

«чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган корхоналар» тушунчасига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар (ЎзР резидентлари) ҳам, хорижий юридик шахслар (ЎзР норезидентлари) ҳам мувофиқ келади;

норезидентнинг доимий муас­сасаси норезидент томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳар қандай жойи эканлигидан (Солиқ кодексининг (СК) 20-моддаси) келиб чиқилса, ушбу муассаса хорижий юридик шахснинг ҳудудимизда бўлишини тақозо этади.

Бинобарин, МКнинг 12-моддаси мазмунидан келиб чиқилса, ўз фаолиятини дои­мий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент меҳнат тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатларига риоя этиши шарт. Унга кўра чет эллик шахс ЎзР ҳудудида меҳнат фао­лиятини фақат бунга ҳу­қуқи тасдиқланганида амалга ошириши мумкин. Ҳу­қуқ эса ўз навбатида фақат иш берувчига берилган рухсатнома базасида тақдим этилади (285-сон Йўриқ­номанинг 11-банди).

Бошқача айтганда, норезидент фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошириш чоғида ходимдан (хорижий фуқародан) меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиғини сўраб олиши шарт. Ходим фақат норезидентда Ўзбекистон ҳудудида хорижий ишчи кучини меҳнатга жалб этишга рухсатнома бор бўлгандагина бундай тас­диқни олиши мумкинлиги боис норезидент уни олиш учун Меҳ­нат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миг­рацияси масалалари агентлигига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Ташқи меҳнат миграция­си масалалари агентлиги тўғ­рисида низом3 4-бандининг тўққизинчи хатбошиси, 9-бан­дининг олтинчи хатбошиси, 13-бан­дининг учинчи хатбошиси маъносидан келиб чиқилса, рухсатнома умуман юридик шахсларга (резидентлигини кўрсатмасдан) берилди. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларга ҳам, хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларга ҳам, уларнинг сўровига кўра хорижий ходимларни жалб этишлари учун Агентлик томонидан рухсатнома берилади.

Шундай бўлса-да, вазият тугал ойдинлаштирилмаганлиги, тегишли рухсатнома олмасдан туриб хорижий ишчи кучини жалб этиш билан боғлиқ хатарлар эса мавжудлиги боис Агентликнинг позицияси муҳимдир. Ҳозирги вақтда кўриб чиқилган сўров­лар натижаларига кўра ушбу давлат органининг расмий фикри фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент, 285-сон Йўриқномага биноан, хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома олиши зарур бўлган иш берувчи ҳисобланмаслиги далилини рад этмайди. Шу билан бирга Агентлик хорижий юридик шахсларга хорижий ходимларни Ўзбекистондаги меҳнат фаолиятига жалб этиш учун рухсатнома олишларида амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлайди.

Ушбу давлат органининг фикридан келиб чиқилганда норезидент томонидан бундай рухсатномани олиш мажбурий эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Бошқа томондан эса, бундай имконият истисно этилмайди, бунинг устига иш берувчи томонидан Агентлик берган меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиғига эга бўлмаган хорижий ходимларнинг меҳнатга жалб этилиши амалдаги қо­нун ҳужжатларини бузишдир. Экспертлар ҳамжамияти қизғин муҳокама қилаётган бошқа масала ушбу вазиятда меҳнат шартномасини тузадиган иш берувчи бўлиб ким: доимий муассаса ёки норезидент ҳисобланишидан иборат. Бироқ ушбу мавзу алоҳида материалда кўтариб чиқишга арзийди, уни кейинчалик газетамиз саҳифаларида албатта ёритамиз.

Юқоридаги мавзуга қайт­сак, ёқлаб ва қарши чиқиб айтилган барча важларни эътиборга олиб, корпоратив амалиёти доимий муассаса орқали фаолият юритиши пайтида юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий хатарларни имкони борича камайтиришга қаратилган норезидентларга хорижий ходимларни меҳнат қонунчилиги талаб­ларига риоя этган ҳолда ва Агентликнинг рухсатномаси билан жалб этишни ёки тегишли рухсатнома олмасдан туриб хорижий ходимларни муайян лойиҳа доирасида меҳнат фаолиятига жалб этишга йўл қўйиладиган (ҳеч бўлмаганда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилгунига қадар) Агентликнинг расмий хатига эга бўлишни тавсия этишни мақ­садга мувофиқ деб ҳисоб­лаймиз.

 

Р.S.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, берилган саволларни тадқиқ қилиш давомида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар синчиклаб ўрганилганига қарамай, чоп этилаётган жавоблар профессионал маслаҳат ҳисобланмайди. Жавоблар уларни ўрганган шахсларнинг саволларда баён этилган вазиятларни тушунишларидан келиб чиқиб билдирган фикрларини ифодалайди.

Ушбу материалларда баён этилган фикрлар масалаларни қўшимча ўрганиш ва кейин муҳокама этиш учун имконият қолдиради. Ҳар қандай ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқ тарзда қўллашдан олдин профессионал маслаҳатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир, у муам­мони мақбул ва қонуний тарзда ҳал этиш мақсадида айрим вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради.

 

1Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 20.11.1996 йилда 285-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Агар маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим ёки маҳаллий меҳнат бозори талабгорлари учун инвестор томонидан иш жойлари тақдим этилишини назарда тутадиган давлат билан бошқа аҳдлашувлар доирасида амалга ошириладиган инвестиция фаолияти тўғрисида сўз бормаса, албатта.

3ВМнинг 12.11.2003 йилдаги 505-сон Қарорига 3-илова.

 

Екатерина АДЕЕВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN»
аудиторлик-консалтинг компаниялари
гуруҳи
юридик
амалиёти раҳбарининг ўринбосари.

Прочитано: 3468 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика