27.11.2019
Подоходный налог: налоговый вычет как инструмент социальной поддержки
В ходе налоговой реформы в Узбекистане приняты революционные меры в части налого¬обложения доходов физических лиц. далее...»» |
27.11.2019
Налоговые проверки предлагают снимать на видео
При проведении всех видов проверок на месте деятельности налогоплательщика налоговые органы будут вести видеосъем¬ку. Такой способ закрепления доказательств предусмотрен опубликованным на портале СОВАЗ для обсуждения проектом Положения о порядке ведения органами государственной налоговой службы видеосъемок при проведении мероприятий по налоговому контролю деятельности налогоплательщиков (на государственном языке). Его обсуждение завершается 29 ноября. далее...»» |
27.11.2019
Нормативные документы
опубликованные в номере далее...»» |
26.11.2019
Формы статотчетности на 2020 год
Они утверждены постановлением Государственного комитета по статистике (рег. МЮ N 3193 от 4.11.2019 г.) и размещены на официальном сайте Комитета stat.uz. далее...»» |
20.11.2019
Ўзим учун олиб келдим
жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали нотижорат мақсадида олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тўловларини оптималлаштиришга доир далее...»» |
20.11.2019
Имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ҚҚСга тузатиш киритиш
2019 йил 1 январдан ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 1.01.2019 йил ҳолатига кўра сотилмаган квартиралар бор. 2019 йил 14 майгача ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотдик, 14 майдан кейин Президентнинг 13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармонининг 13-бандига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзни қўлладик. Ушбу Фармоннинг 26.09.2019 йилдаги янги таҳририга мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 1.01.2019 йилдан бошланади. Корхона тақдим этилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топширмоқчи бўляпти, бироқ ДСИда у қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳақли эмаслигини ва аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилмасликларини айтишяпти. Харидорлар билан шартномалар 2 йил олдин тузилган, квартиралар нархи ҚҚСга боғланмаган ҳолда белгиланган. Корхона имтиёзни қўллашда сотиш нархини ўзгартирмоқчи эмас, у ҚҚСсиз айнан ўша қийматга тенг бўлади. Январдан майгача ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни имтиёзни ҳисобга олган ҳолда топшириш мумкинми? далее...»» |
20.11.2019
Ёрдамчи пудратчини жалб этган ҳолда хизматлар кўрсатиш: солиқ оқибатлари
Корхона балансида машина ва механизмлар бор, қурилиш объектида транспорт хизматларини кўрсатишда улардан фойдаланилади. Корхона бош пудратчи сифатида чиқди, келишилган нарх – 1 машина-соат учун 300 000 сўм, шу жумладан ҚҚС – 20%. Ишларни бажариш учун ёрдамчи пудратчи жалб этилган, у 1 машина-соат учун 200 000 сўм нархида хизмат кўрсатган, шу жумладан ҚҚС – 20%. 1. Ёрдамчи пудратчини жалб этган ҳолда хизматлар кўрсатилганда, бош пудратчи буюртмачига қандай суммага бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани ёзиб беради? 2. Фойда солиғини ҳисоблашда ёрдамчи пудратчи хизматларининг қиймати қандай ҳисобга олинади? далее...»» |
20.11.2019
Хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилганда…
Компания хорижий агентлар – ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, компания хизматларни импорт қилишда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚСни тўлашга ўтиши зарурми? Ёки фақат товарларни импорт қилувчилар ҚҚС тўлашга ўтадиларми? далее...»» |
20.11.2019
Норезидентга маҳсулотни олиб чиқмасдан сотиш
Ишлаб чиқариш корхонаси Тожикистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсга маҳсулот реализация қилиш тўғрисида шартнома тузди. Тўлов 100% миқдорида нақд пул шаклида сотувчининг валюта счётига ўтказилади. Банк бундай операция амалга оширилишига рухсат беради. Президентнинг ПФ-5564-сон Фармонида жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат этилганлиги кўрсатилган. 1. Тожикистон Республикасининг жисмоний шахси – резидентига 5 000 АҚШ долларилик тайёр маҳсулот реализация қилинганда божхона декларацияси тўлдирилиши зарурми? 2. Ушбу операция экспорт ҳисобланадими, унга қайси ставка бўйича ҚҚС солинади? далее...»» |
20.11.2019
Товарни етказиб беришнинг солиқ оқибатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дори воситаларини улгуржи ва чакана сотади. Кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш учун дори воситаларини харидорларга етказиб бериш режалаштирилмоқда. Буюртма қийматига ва етказиб бериладиган манзилнинг узоқ-яқинлигига қараб хизмат пулли ёки текин бўлиши мумкин. Дори воситаларини етказиб бериш пулли ёки текин бўлганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
20.11.2019
Сотиб олувчи ўз вақтида имтиёз ҳақида хабар бермаганда
Ташкилот (МЧЖ) ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. У бошқа ташкилотга 3 ой олдин товар сотган. Тўловни олдик, шартнома тўлиқ бажарилган, ҳисоб-китобда ушбу битим бўйича ҚҚСни ҳам кўрсатганмиз. Айни пайтда сотиб олувчидан ҚҚС қайтариб берилиши сўралган хатни олдик. Хатда улар алоҳида молиялаштиришда эканликлари, шу сабабли сотиб оладиган товарлари ҚҚСдан озод этилганлиги маълум қилинган. Сотиб олувчи товарлар, ишлар, хизматларни олишда ҚҚСдан озод этилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги сабабли сотувчи ундан олинган ҚҚС суммасини қайтармаслиги мумкинми? далее...»» |
20.11.2019
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2019 йилнинг ноябрь ойи учун далее...»» |
20.11.2019
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Компания ўз фаолиятини таъминлаш давомида турли хил харажатларни амалга оширади. Уларнинг бари асосий фаолият тури билан бевосита боғлиқ эмас. Бироқ улар ҳам ҳисобга олиниши ва эътироф этилиши лозим. «Norma» МЧЖ экспертлари қандай чиқимларни операцион харажатлар моддасига киритиш мумкинлиги, шунингдек уларни қандай ҳисоблаш ва ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берадилар. далее...»» |
20.11.2019
Воситачининг харажатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот юк автомашиналарини сотиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. ДЙҲХХда ҳисоб-маълумотларни ҚҚСсиз оламиз. Уларни автотранспорт воситаларини сотувчиларга текинга берамиз. Автомашиналар сотилганда ҳисобварақ-фактурада нарх кўрсатилмаган ҳолда ҳисоб-маълумотлар сонини қайд этамиз. Ҳисоб-маълумотнинг қиймати автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қопланмайди. 1. Ҳисоб-маълумот текинга берилганда, унинг таннархига ҚҚС ва фойда солиғи солинадими? 2. Ҳисоб-маълумотнинг ҳисобдан чиқарилиши қандай проводкалар билан расмийлаштирилади? далее...»» |
20.11.2019
Улушни сотишдан олинган даромаддан ЯСТ
Корхона – ЯСТ тўловчиси йирик суғурта компаниясининг устав фондида улушга эга. У ўз улушини Туркия компаниясига бозор қиймати бўйича сотиш учун олди-сотди шартномасини тузди, бозор қиймати мустақил баҳоловчи компания томонидан аниқланди. Улушнинг баланс қиймати баҳолаш қийматидан паст. Ҳисоб-китоб счётига АҚШ доллари эквивалентида улуш келиб тушган. Бошқа корхонанинг УФдаги улушини сотиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
20.11.2019
Бир йилда келиб тушган АВни қайта баҳолаш
Ташкилот фойдаланишда бўлган асосий воситаларни харид қилди. Улардан 2 йил давомида фойдаланилди. Сотиб олувчи ташкилот кичик корхона ҳисобланганлиги сабабли ушбу АВни қайта баҳоламади, қайта баҳолаш 3 йилда 1 марта ўтказилади. Сотиб олувчи корхона қайта баҳолаш чоғида мазкур 2 йилни ҳисобга олиши ва олинганига 1 йил бўлганлигига қарамай, 3 йилда 1 марта ўтказиладиган қайта баҳолашни амалга ошириши лозимми? далее...»» |
20.11.2019
УФ камайтирилишининг солиқ оқибатлари
Бизнинг МЧЖ битта муассис томонидан таъсис этилган. Қурилиш ташкилоти билан буюртмачининг материалларидан қурилиш ишларини бажаришга шартнома туздик. Муассис ишларни бажариш учун қурилиш материалларини харид қилди ва уларни устав фондини шакллантириш ҳисобига МЧЖга берди. Ушбу қурилиш материаллари билан устав фонди тўлиқ шаклланди. Қурилиш якунлангач, материалларнинг бир қисми фойдаланилмай қолиб кетди. Муассис фойдаланилмаган материалларни олиб кетишга ва УФни ушбу суммага камайтиришга қарор қилди. 1. Муассис аввалига материалларни УФни тўлдиришга киритиб, кейин уларни УФни камайтириш ҳисобига олиб кетишга ҳақлими? 2. Корхона ва муассис учун ушбу операцияларнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
20.11.2019
Ҳаммасини суд ҳал этади
ДСИ камерал текширув натижалари бўйича хронометраж текшириш маълумотномаси ва корхона томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутлар бўйича қарзни сўндириш талабномасини тақдим этди. Солиқ кодексининг 70-моддасида белгиланган муддатда корхона тафовутларнинг сабаблари тўғрисида ёзма шаклда тушунтириш хатини тақдим этди. ДСИ корхона томонидан аниқланган тафовутларни асослаш белгиланган муддатда тақдим этилмаганлигини кўрсатган ҳолда қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини берди. Мазкур ҳолда ДСИ судга қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини беришга ҳақлими? далее...»» |
20.11.2019
Кейинги ойдан янгича ҳисоблаймиз
Корхона 10.09.2019 йилда қўшимча ер майдонига (52 кв.м) эга бўлди. 2019 йил учун ер солиғи ҳисоб-китоби 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра мавжуд ер майдони – 0,07 га ҳисобидан топширилган. Йил давомида ер участкаси майдони ошганлиги (камайганлиги) ер солиғи бўйича қайси ҳисоб-китобда кўрсатилади? далее...»» |
20.11.2019
Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби
Улар Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарорида келтирилган (АВ рўйхат рақами 3194, 8.11.2019 йил). далее...»» |