04.12.2016
Надзор и исполнение
Говоря об отечественной практике надзора за соблюдением законодательных норм, нельзя не отметить немаловажную роль Минис¬терства юстиции, пропускающего через свое экспертное «сито» все подзаконные акты министерств и ведомств, которые не имеют юридической силы без визы Минюста. Два года назад решением* главы государства в структуре Генеральной прокуратуры появилось Главное управление по надзору за исполнением законодательства. далее...»» |
29.11.2016
Хизматлар лицензияланган
Корхонамиз олис бўлмаган масофаларга юк ташиш билан шуғулланиш имконига эга. Билишимча, бунинг учун лицензия олиш зарур. Бунинг учун қандай ҳужжатларни тайёрлашимиз керак бўлади? далее...»» |
29.11.2016
Соғлом рақобат ва фойдали таклифлар
ЯИДХПда шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказилишига доир Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |
29.11.2016
Вақтинча қолишингиз мумкин
Мен Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эгаман. Ҳозир Россияга доимий яшаш учун кетяпман. Айтишларича, пропискадан чиқишим билан дарҳол янги яшаш жойига чиқиб кетишим керак экан. Муайян вақт пропискасиз Ўзбекистонда қолишим мумкинми? далее...»» |
29.11.2016
Ижарага олувчини изланг
2015 йилда шартномани нотариал расмийлаштириб, ўзимга тегишли квартирани ижарага топширдим. Ярим йилдан кейин ижарага олувчи бошқа арзонроқ квартира топганини айтиб, ижара шартномасини бекор қилмай туриб бир ҳафта ичида янги яшаш жойига кўчиб кетди. Айни пайтда квартирага бошқа ижарага олувчини қўймоқчиман, бироқ нотариал идорадагилар эски ижара шартномасини бекор қилмай туриб бошқа ижарага олувчи билан янги шартнома тузишга ҳақим йўқлигини айтишди. Барча илтимосларимга қарамай, эски ижарага олувчи ижара шартномасини бекор қилиш учун нотариус ҳузурига келишдан бўйин товлаяпти. Судма-суд юриб, шартномани суд тартибида бекор қилишга вақтим йўқ. 1. Қандай қилиб нотариусда ижара шартномасини ижарага олувчининг иштирокисиз бекор қилиш мумкин? 2. Қандай қилиб келгусида ижарага олувчи шартномани бекор қилишдан бўйин товлаши ҳолатларининг олдини олиш мумкин? Шартномага ижара шартномаси ижарага олувчининг иштирокисиз бекор қилиниши ҳақидаги шартни киритса бўладими? далее...»» |
29.11.2016
Боқувчисини йўқотиш: қарамоғидагиларга тўловлар
Меҳнатда майиб бўлгани сабабли вафот этган ходимнинг ўлими учун жавобгар иш берувчи билан марҳумнинг ота-онаси ўртасида ихтилофлар юзага келди. Маҳалла қўмитасининг маълумотномасига кўра, марҳумнинг қарамоғида 2 киши – отаси ва онаси – ишламайдиган пенсионерлар бор эди. Бахтсиз ҳодиса рўй берган пайтда отаси 75 ёшда, онаси 64 ёшда бўлган. Вафот этган ўғли билан бирга яшашган, марҳумнинг болалари ва умр йўлдоши, шунингдек уч ёшга етмаган укалари, сингиллари ва неваралари бўлмаган. Иш берувчи ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарори 1-иловаси 26-бандига асосланиб, аввалига ота-онасига боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарарни умр бўйи тўлаш ҳақида буйруқ чиқарди, сўнгра ушбу қарорнинг ўша бандидаги «ота-онасидан бирига тўлаш» қоидасига таяниб, уни бекор қилди ва отасига ойлик тўловларни тўламай қўйди. Агар ота-онасининг иккови ҳам меҳнатга қобилиятсиз бўлса, иш берувчи боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан марҳумнинг ота-онасидан бирига зарарни тўлашни бекор қилгани тўғрими? далее...»» |
29.11.2016
Ногиронга меҳнат тавсиялари
Турмуш ўртоғим 48 ёшда. 2013 йилда инсульт бўлган. III гуруҳ ногирони. Лицейда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ўқитувчилик иш стажи – 26 йил. Лицейда дарслардан кейин жуда кўп йиғилиш ва мажлислар ўтказилиб, 1 соатдан 3 соатгача давом этади. Бундай мажлисларга қатнаш мажбурийми? Ишлайдиган III гуруҳ ногирони меҳнат қилишда қандай имтиёзларга эга? далее...»» |
29.11.2016
Инспектор, сиз ноҳақсиз!
Мен, жисмоний шахс, нотурар жой хонасини хусусий тадбиркорга ижарага берганман. Нотариал расмийлаштирилган шартномада айтилганидек, агар шартнома муддати тугаганда ижара шартлари ўзгармаса, шартнома ўз-ўзидан келаси муддатга узайтирилади. Бироқ солиқ инспекциясидагилар янги шартнома тузишимни талаб қиляптилар. Амалдаги шартномада аввалгисининг муддати тугаганда ва томонларнинг эътирозлари бўлмаганда у ўз-ўзидан янги муддатга узайтирилиши шарти назарда тутилган бўлса, солиқчининг янги ижара шартномасини тузиш ҳақидаги талаби тўғрими? далее...»» |
29.11.2016
Ваколатларни юклаймиз
Шуъба корхонаси директори ишга қабул қилиш, ходимларнинг хизмат жойини ўзгартириш сингари буйруқларни имзолашга жисмонан улгурмаяпти. Буйруқларни имзолаш ҳуқуқини бошқа шахсга, айтайлик, кадрлар бўлими бошлиғига берса бўладими? Ёки иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқини расмийлаштириш керакми? Агар мумкин бўлса, қандай меъёрий ҳужжатларга асосланамиз? Бу қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
29.11.2016
Пойтахт банкидаги иккиламчи ҳисобварақ
Вилоятда рўйхатдан ўтказилган фирма Тошкентда иккиламчи ҳисобварақ очиши мумкинми? далее...»» |
29.11.2016
Тўлаганга ҳисобварақ-фактура
Жисмоний шахсдан (ижарага берувчидан) ижарага олинган хонанинг электр ҳақини юридик шахс (ижарага олувчи) тўлайди. Юридик шахс (ижарага олувчи) билан электр тармоғи корхонаси ўртасида шартнома тузилган. Бироқ электр тармоғи ижарага берувчи жисмоний шахс номига ҳисобварақ-фактура ёзади. Бу қанчалик тўғри? далее...»» |
29.11.2016
Кичик корхона кадрлар бўйича ҳисобот бермайди
Хусусий корхонамиз трикотаж буюмлар ишлаб чиқаради. Биз иш билан таъминлашга кўмаклашиш туман марказига ҳар ойда қандайдир ҳисоботларни топширишимиз шартми? далее...»» |
29.11.2016
Устунлик қиладиган фаолиятни аниқланг
Хусусий корхона нон ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқаради (ХХТУТ бўйича коди – 18113). Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тузилган шартномаларга кўра харидорларга етказиб бериш учун корхона балансида 20 та «Дамас» автомобили бор. Асосий фаолият туридан ташқари, ХК йўловчиларни автоташиш билан шуғулланади. Бунинг учун 10 та «Ласетти» автомобилини сотиб олганмиз. Келгусида хизматлар ҳажмини кенгайтириш учун яна 40 та шундай автомашина сотиб олмоқчимиз. Корхона балансида 70 та автомобилни қайд этса бўладими? Қандайдир талаблар, чекловлар мавжудми, рухсатномалар керак бўладими? далее...»» |
29.11.2016
Хизмат автомобили: ишончнома ёки йўл варақаси
Корхона енгил автомобиль сотиб олиб, балансга кирим қилди. Корхона директори ундан Ўзбекистон ҳудудида хизмат мақсадларида қонуний асосда фойдаланиш учун ўзи ва ходимларига қандай ҳужжат ёзиб бериши керак? Агар ишончнома бўлса, у қандай мазмунда бўлиши лозим? Агар йўл варақаси бўлса, у қандай кўринишда бўлиши керак? Корхона ходимларининг автомобилни бошқариш ҳуқуқини қандай қилиб тўғри расмийлаштирса бўлади? далее...»» |
29.11.2016
Ҳар қандай йўл билан қайтарилсин
Ишдан бўшаган ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун қайтиб келмади. Корхона қандай қилиб қонунни бузмаган ҳолда меҳнат дафтарчасини эгасига жўнатиши мумкин? Агар олувчини меҳнат дафтарчасини олиши зарурлиги ҳақида хабардор қилса, кейинчалик уни почта орқали жўнатиши ёки ишончномага кўра қариндошидан бериб юбориши ва ҳ.к. мумкинми? далее...»» |
29.11.2016
Дам олиш куни ишдан бўшатганда
Таътиллар жадвалига кўра ходим таътилга чиқиши керак. Бунда у кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди. Иш берувчи имзо қўйганидан кейин мен таътил кунларини ҳисоблаб, ходимнинг таътили шанба куни, яъни дам олиш куни тугашини аниқладим. Таътилдан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда қайси санани кўрсатиш зарур? далее...»» |
29.11.2016
Меҳнат дафтарчаси – товар эмас
Иккита фирма битта бинодаги хоналарни ижарага олади. «А» фирмаси йил бошида меҳнат дафтарчаларини сотиб олди. Уларнинг бир қисмини ишлатмади, янги ходимларни қабул қилиш нияти ҳам йўқ. «В» фирмаси ишлатилмаётган меҳнат дафтарчаларини «А» фирмасидан сотиб олиши мумкинми? далее...»» |
29.11.2016
Депутатлар долзарб масалаларни кўриб чиқдилар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. далее...»» |
28.11.2016
Издержки неправильного учета
С предоставлением предприятиям значительной свободы в финансовой деятельности, в том числе и в реализации политики в области оплаты труда, возросло количество финансовых, кредитных, налоговых и некоторых других правонарушений и преступлений. При начислении зарплаты работникам не выполняются требования и предписания нормативных актов, встречаются случаи приписок, хищения из фонда оплаты труда на предприятиях. Правоохранительные органы нуждаются в глубоком анализе финансово-хозяйственной деятельности организации, где совершено преступление. Это привело к росту значимости судебных экспертиз, среди которых важную роль играет судебно-бухгалтерская экспертиза. Заключение эксперта помогает следователю разобраться в бухгалтерских документах и записях в счетных регистрах, выявить отражение незаконных операций и собрать доказательства в предусмотренных законом процессуальных формах. Для проведения судебно-бухгалтерской экспертизы расчетов с персоналом по оплате труда эксперту-бухгалтеру предоставляются для ознакомления материалы дела, относящиеся к предмету экспертизы. Состав документов, которые могут быть затребованы у предприятия для изучения экспертом, зависит от того, подлинность каких учетных данных вызывает сомнение у следствия или суда. далее...»» |
28.11.2016
Представительство узбекистанцев в России
АО открывает представительство в Российской Федерации численностью 50 человек для выполнения строительно-монтажных работ. Имеется протокол наблюдательного совета о разрешении создать представительство в РФ. Учитывая, что само представительство и его работники должны пройти аккредитацию в России прежде, чем приступить к работе, возникает ряд вопросов. 1. Как правильно в Узбекистане оформить прием работников для работы в представительстве в РФ до их отъезда? 2. Возможно ли со своих унитарных предприятий командировать людей для работы в представительстве в РФ? Или же их нужно сначала уволить, а затем принять в представительство? далее...»» |