Norma.uz
Публикации
31.05.2018 Мутахассис учун прописка
«Ўзагротехсаноатхолдинг» пойтахтда доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин. Тузатишлар Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 319-сон қарори билан киритилди.
далее...»»
31.05.2018 Масаланинг икки хил ечими
Компаниямиз фаолияти – импорт винолар билан улгуржи савдо қилиш. Шартномалар тузаётганда буюртмачиларимиздан Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқиш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг (АВ томонидан 26.07.2004 йилда 1390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-бандига мувофиқ ҳужжатлар пакети ва алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини талаб қиламиз. Бироқ шу йилдан бошлаб айрим буюртмачиларимиз ушбу гувоҳнома нусхасини тақдим эта олмай, буни лицензияловчи орган «қоғоздаги» гувоҳномани бермай, license.gov.uz веб-сайтида унинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия этаётганлиги билан асосламоқдалар. Лицензияловчи орган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган қоғоз ташувчидаги рухсат гувоҳномасини бермаслиги мумкинми?
далее...»»
31.05.2018 Бадал миқдорини асослаш зарур
Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари учун ХУМШга турар жой квартиралари эгаларига қараганда 3 баравар кўп тўлайди. Бу қанчалик тўғри?
далее...»»
31.05.2018 Филиални ҳам текширадилар
Кичик корхона янги филиал очди. Очилган кундан буён 10 ой ўтди. Очилган санасидан бошлаб ҳали бир йил ўтмаган бўлса, Меҳнат вазирлиги ёки бошқа қандайдир орган корхона филиалида текширув ўтказишга ҳақлими? Корхонанинг ўзида текширув бошланган.
далее...»»
30.05.2018 Компенсация олиш ҳуқуқи
Корхонамизнинг касаба уюшмаси раиси бўшатилган ходим бўлиб, ташкилотимиз билан меҳнат ёки фуқаролик шартномаси тузмаган. Корхона унга: шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсацияни; қўшимча тўловлар ва иш ҳақига бошқа устамаларни тўлашга ҳақлими?
далее...»»
30.05.2018 Ҳунармандчилик: маҳсулотни олиб чиқиш соддалашди
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом (2.05.2018 йилда 3004-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди. Ҳужжат ташқи савдо, ташқи ишлар ва маданият вазирликлари, шунингдек Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарори билан тасдиқланган.
далее...»»
30.05.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
30.05.2018 Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар
Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар Ҳисоб палатасининг 2017 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар.
далее...»»
30.05.2018 Ислоҳотлар «мева» бермай қолмайди
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 22 декабрда мамлакатимиз парламентига Мурожаатномасида божхона тизимидаги ислоҳотларга ҳам катта аҳамият берилди. Божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири сифатида эътироф этилди. Шундан келиб чиқиб, ноқонуний текширишлар, хусусий бизнес фаолиятига асоссиз аралашишга қарши курашиш, шу мақсадда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди.
далее...»»
30.05.2018 Экспорт салоҳияти ошган
Жорий йил февраль ойида мамлакатимиз раҳбари юртимизда экспорт салоҳиятини 30%га ошириш ва импортни 30%га оптималлаштириш бўйича керакли топшириқларни берди. Сурхондарё вилоятида ушбу йўналишда қатор ишлар олиб борилиши натижасида 2017 йилда воҳадан экспорт қилинмай қолган табиий асал, сут маҳсулотлари, бодринг, ўрик данаги 2018 йил давомида четга, асосан Афғонистон ва Россияга экспорт қилинди.
далее...»»
30.05.2018 Томорқа – даромад манбаи
Хоразм вилоятида 289,5 минг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари тасарруфида 39,4 минг гектардан ортиқ томорқа мавжуд. Аксарият хонадонлар ундан унумли фойдаланиб, нафақат оиласига даромад келтирмоқда, балки бозорлар тўкинлиги, юртимиз фаровонлигига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
далее...»»
30.05.2018 Ҳам ЯСТ, ҳам ер солиғи
ЯСТ тўловчи, 1,6 гектарлик майдонга эга ер участкасини ижарага олувчи корхона ЯСТ ва (ёки) ер солиғини тўлаши керакми?
далее...»»
30.05.2018 Дорихона жойлашган жой аҳамиятга эга
ЯСТ тўловчи МЧЖ дори-дармон воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Март ойида улгуржи лицензия олди. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш ҳар ой амалга оширилмайди. Корхона дори-дармон воситаларини фақат чакана сотиб, нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилмаса, ЯСТни қандай ставкада тўлаши керак?
далее...»»
30.05.2018 Шубҳали қарзлар бўйича захира: солиқ оқибатлари
Корхона (фойда солиғи тўловчиси) йил якунларига кўра шубҳали қарзлар ва ундирилишига умид бўлмаган қарздорлик бўйича захира ташкил этишга қарор қилди. Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?
далее...»»
30.05.2018 Талаба декларация топширмайди
Ўзбекистон олий таълим муассасасида стипендия олувчи, шу билан бирга ярим ставка ишловчи талаба жами даромади тўғрисида ДСИга декларация топшириши керакми?
далее...»»
30.05.2018 Меҳнат жароҳати олганда солиқ солиш
Меҳнат жароҳати олган ходим дори-дармон сотиб олиши учун иш берувчи тўлайдиган компенсация суммасига солиқ солинадими?
далее...»»
30.05.2018 Кичик корхона мақомини ўзгартирмоқда
2016 йил якунларига кўра қурилиш ташкилоти (ИФУТ коди – 42210) ходимларининг ўртача йиллик сони – 50 киши. 2017 йилда штат 12 кишигача қисқартирилди. Кичик корхона мақоми микрофирма сифатида қандай ўзгартирилади ва уни ким ўзгартиради – статистика органларими ёки корхонанинг ўзими?
далее...»»
30.05.2018 Тўлов манбаида солиқни ушлаб қолинг
Фирмамиз хорижий қайта суғурта қилувчилар билан қайта суғурта қилиш шартномаларини тузиш хизматларини кўрсатади. Баъзан қайта суғурта қилувчи – амалда даромадни олувчи А норезиденти ЎзР иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузмаган мамлакатда, бошқа Б норезиденти эса бундай битим тузилган мамлакатда бўлади. Иккала норезидент қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилади, унда А норезиденти амалда даромадни олувчи сифатида, Б норезиденти эса А норезиденти учун имзо қўювчи сифатида қайд этилади. Б норезидентининг сертификати асосида А норезидентини даромад солиғидан озод қилиш мумкинми?
далее...»»
30.05.2018 Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2018 йилнинг май ойи учун
далее...»»
30.05.2018 Солиқ ислоҳотидаги хатарлар
29 март куни «Ўзэкспомарказ»да Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасининг (кейинги ўринларда – Концепция) расмий тақдимоти ўтказилгандан буён қарийб икки ой ўтди. Интернет тармоғида уни қувонч билан қарши олишдан тортиб буткул рад этишгача минглаб фикрлар билдирилди. Ушбу мақолада Концепция амалга оширилганда юзага келиши эҳтимоли бўлган хатарлар хусусида сўз юритамиз.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика