Norma.uz
Публикации
05.06.2018 Бир ёқадан бош чиқариб
Тошкентда Марказий Осиё божхона брокерлари уюшмаларининг биринчи конференцияси бўлиб ўтди. Минтақа профессионал ҳамжамиятлари учун бу муҳим воқеадир. Тадбир Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмалари ўртасида ахборот ҳамкорлиги масалалари бўйича Ҳамкорлик нияти тўғрисидаги баённомани* амалга оширишда амалий қадам бўлди. Конференцияда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмалари Кенгашлари раҳбар ва аъзолари, шунингдек мазкур давлатлардаги халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) TFCA Дастури вакиллари, ЎзР ДБҚ ходимлари ва Ўзбекистон ББУ аъзолари иштирок этди.
далее...»»
05.06.2018 Тажрибали божхоначининг тавсиялари
Жорий йилнинг баҳор ойида божхона амалиёти учун аҳамиятли бўлган бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга кирди. Улар божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ТИФ иштирокчилари учун тўсиқларни камайтиришга йўналтирилган. Мустақил эксперт Холида УСМОНОВА «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) билан киритилган янгиликларга доир ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашади.
далее...»»
05.06.2018 Шахсий фойдаланиш учун дори-дармон
Яқинда Россияда ўтказиладиган кўргазмага бораман. Сўнгги пайтда дорихоналаримизда отамнинг даволаниши учун зарур айрим импорт дориларни топа олмаяпман. Дориларни хориждан олиб киришда уларнинг миқдори ва номланиши бўйича муайян чекловлар мавжудми?
далее...»»
05.06.2018 Улгуржи савдога лицензия нимага керак?
Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари изчил равишда қисқартирилиб, соддалаштирилиб бормоқда. Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони туфайли улар 42 тага камайди. Бироқ 2018 йил 1 июндан бошлаб бекор қилинадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари рўйхатига (1-илова) улгуржи савдо киритилмаган. Бу нима билан боғлиқлиги аён эмас, сабаби Фармон лойиҳасида ушбу фаолият турини лицензиялашдан озод қилиш таклиф этилган эди.
далее...»»
05.06.2018 Туризмда ҳисоб юритиш хусусиятлари
Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм – энг ривожланаётган тармоқлардан бири. Ушбу соҳада ягона давлат сиёсатининг амалга оширилиши, мамлакатимиз тарихий-маданий меросининг оммалаштирилиши ўз натижасини бермоқда. Юртимизга ташриф буюрган туристлар сони анча кўпайди, туризм хизматлари экспорти ҳам ошди. Туризм соҳасидаги қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Туризм бизнеси иштирокчиларига ушбу соҳада ҳисоб юритишнинг нозик жиҳатларини билишда кўмак берадиган туркум материалларни бера бошлаймиз.
далее...»»
05.06.2018 Квартирани сотиб, солиқни тўланг
Ўзбекистон норезиденти (Россия фуқароси) мерос қилиб олган Тошкент шаҳридаги квартирани ЎзР резидентига сотмоқчи. Хусусийлаштирилган квартиранинг кадастр қиймати 6 млн сўм бўлган. Мерос расмийлаштирилаётганда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан қиймат 102 млн сўм этиб қайта ҳисобланган. Тўлов манбаи норезидент жисмоний шахснинг даромадидан олинадиган солиқни қайси қийматдан ва қанча миқдорда тўлайди?
далее...»»
05.06.2018 Батут учун ЯСТ тўланг
Кичик корхона туризм хизматлари билан шуғулланади, ЯСТ тўлайди. Шунингдек болалар ўйнаши учун дам бериб шиширилган батутни ҳақ эвазига тақдим этади ва бундан кундалик тушум олади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керакми? Батутдан фойдаланишдан тушган тушумга қандай солиқ солинади? Батут ўйин автоматларига кирмайдими?
далее...»»
05.06.2018 Курс фарқи: қандай ҳисобга олинади
1.01.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатрида тўлдириладиган баланснинг барча валюта моддаларини қайта баҳолашдан валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 000 000 сўмни ташкил этади. 5.09.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун касса, банкдаги депозит счётларидаги валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида олинган валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 500 000 сўмни ташкил этади. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301-сатрида қандай сумма кўрсатилади?
далее...»»
05.06.2018 Биоҳожатхоналар учун НКМ
Купюра қабул қилувчи автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналарини ишлаб чиқарадиган МЧЖ шаклидаги корхонани ташкил этмоқчимиз. Ишлаб чиқаришни якунлагач, корхонамиз кабиналарни Тошкентдаги барча туманларда ўрнатади. Биоҳожатхоналар хизматларини кўрсатиш биз учун асосий фаолият тури ҳисобланади. 1. Автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларида чек бериш учун принтер ва НКМ ўрнатиш зарурми? 2. Нақд пул ҳар ҳафта инкассация қилиниши керакми? 3. Битта кабинка таннархи 30 млн сўмни ташкил этса, фаолият ва кабинкалар ҳисоби қандай юритилиши лозим? 4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини (ЯСТ) қўллашимиз мумкинми? 5. Ушбу фаолият соҳаси учун солиқ имтиёзлари мавжудми?
далее...»»
05.06.2018 Шартнома тузиш зарур
МЧЖ ўзининг футбол стадионини ўйинчиларга машғулот ва ўйинлар ўтказиш учун пул эвазига тақдим этади. Бу асосий фаолият тури. Жисмоний шахсларга муайян вақт (2–3 соат) фойдаланишлари учун футбол стадиони берилганда улар билан шартномалар тузиш зарурми? ЯСТ қандай ҳисобланади?
далее...»»
05.06.2018 ЖШДС: ёш ходимлар учун имтиёз
Президент Ёшлар иттифоқининг таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади (5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди).
далее...»»
05.06.2018 Инвесторни излаб...
«Бизнесни ривожлантириш учун маблағни қаердан олса бўлади? Инвесторни қандай топиш мумкин?» – бу тадбиркорни мудом безовта қилаётган саволлардир. Инвестор эса «Пулимни қаерга тиксам экан?» дея чамалайди.
далее...»»
05.06.2018 Қимматга тушган «мерос»
Халқимизда яқинлардан қолган мерос муқаддас саналади. Албатта, уни кўзга тўтиё қилиб асраб-авайлаш керак, лекин бу иш ҳам қонун доирасида бўлиши даркор.
далее...»»
05.06.2018 Холислар мақоми хусусида
Маълумки, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан жиноят бир-биридан ижтимоий хавфлилик даражасига кўра фарқ қилади. Шу сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан, жиноят ишлари бўйича жавобгарлик эса Жиноят кодекси билан тартибга солинади. Бундан ташқари бизда Жиноят-процессуал кодекси ҳам қабул қилинган бўлиб, у жиноят ишларини юритиш жараёнини тартибга солади.
далее...»»
05.06.2018 Саволларга «жонли» жавоблар
Бугун мамлакатимизда давлат идораси вакиллари бевосита тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюрмоқда, уларнинг муаммо ва қизиқишларини жойларнинг ўзида ўрганишмоқда.
далее...»»
05.06.2018 Қурилиш: пудратчида ҳисобни ташкил этиш
Таннархни ташкил этувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига мувофиқ қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади:
далее...»»
05.06.2018 Ўзбекистонда Ислом банк ишини жорий этиш таклиф этилди
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молия инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Ҳужжат Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
далее...»»
05.06.2018 Контрактни рўйхатдан ўтказиш мажбурий
Корхона давлат корхонаси ҳисобланади (давлат улуши – 100%), бироқ бюджет маблағларини сарфламай, ўзини ўзи таъминлайди. Биз қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган импорт контрактларини ЛБМАда рўйхатдан ўтказишимиз зарурми?
далее...»»
05.06.2018 Солиқ оқибатлари юзага келмайди
МЧЖ ХК (ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлайдиган ЯСТ тўловчиси) бошқа корхона устав фондига бино тарзида ҳисса киритди. Муайян вақт ўтгач, у мазкур улушни учинчи шахсга текинга беришга қарор қилди. Улуш бошқа корхонага текинга берилганда ёки номиналдан паст қийматда сотилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
05.06.2018 Барча мезонларга мувофиқ келсин
Корхона (ИФУТ коди – 01240) мевали экинларни етиштириш мақсадида 2017 йилда ташкил этилган эди. Меваларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланамиз, ЯСТ тўлаймиз. Жорий йил май ойида интенсив боғлар учун 6 гектар суғорилмайдиган (қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланилмаган) ерни ижарага олдик, томчилатиб суғориш тизимини жорий этмоқдамиз. Корхонага қайси даврдан бошлаб қандай солиқ солинади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика