23.07.2018
Масофадан эмас, бевосита мурожаат қилмоқчиман
Ҳозирда баъзи бир аризалар фақат давлат хизматлари орқали интернетдан қабул қилиняпди. Лекин муай¬ян ташкилотнинг ўзига бориб бевосита мурожаат қилиш ҳам мумкинми? Масалан, мен хонадонимга абонент рақами (электр энергияси учун) очиш учун техник шарт олишим керак экан. Техник шарт эса фақат давлат хизматлари орқали жўнатилиб, бунинг учун 17 224 сўм хизмат ҳақи тўлашим керак экан. Давлат хизматларига мурожаат қилишим мажбурийми? далее...»» |
23.07.2018
Божхонадан ўтказиш тартиботи
Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Россиядан ингредиентлар олиб келамиз. 1 июндан бошлаб фирмаларга божхона расмийлаштирувини мустақил равишда амалга оширишга рухсат берилди. Ушбу имкониятдан фойдаланмоқчимиз. Божхонадан ўтказишни нимадан бошлаш керак? далее...»» |
23.07.2018
Мутахассиссиз ишлаб бўлмайди
Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони билан 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди. Давлат божхона қўмитаси томонидан бериладиган божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ҳам улар сирасига киради. Ушбу тартиб-таомил Божхона кодексининг 277-моддаси ва тегишли Низом (ВМнинг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинар эди. Прогрессив қадам. Бироқ саволлар юзага келади: божхона расмийлаштируви билан мустақил шуғулланмайдиган ТИФ иштирокчиси ушбу соҳада хизматларни тақдим этувчи вакилнинг профессионализмини аниқлай оладими; унинг малакаси ким томонидан ва қандай тасдиқланади? Уларга Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) раиси Арсен Айрапетьянц жавоб берди. далее...»» |
23.07.2018
Қайта ишлашни тавсия этамиз
Электр эҳтиёт қисмларни ИМ 40 режимида расмийлаштирганмиз. Юк олувчи товарни олиб кетганидан кейин улар нотўғри ишлаши маълум бўлди. Энди юк эгаси уни қайтариб жўнатиб юбормоқчи. Юк жўнатувчи бу туркум нуқсонли чиққанини тан олиб, товарни қабул қилишга ва ўрнига бошқасини жўнатишга тайёрлигини айтди. Тегишли далолатнома расмийлаштирилди. Ушбу эҳтиёт қисмлар сертификатлаштирилмайди, тегишинча, ҳеч қандай лаборатория синовлари ўтказилмаган. Бироқ божхона қайтариб олиб киришга розилик бермай, ваколатли сертификатлаштирувчи органнинг товар нуқсонлилигини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишни сўраяпти. Бизга юкни вақтинча олиб чиқиш режимида расмийлаштиришни маслаҳат бердилар. Қандай йўл тутайлик? Эҳтимол, ушбу эҳтиёт қисмларни кейинчалик алмаштириб беришлари учун қайтариб жўнатиб юбориш керакдир? далее...»» |
23.07.2018
Малака ошириш – корхона харажати
Сўнгги йилларда республикамизда автомобиль ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик маданияти ва билим даражасини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Эндиликда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг барча ҳайдовчилари ҳар 2 йилда ўз малакасини ошириши шарт. Ўз ходимини ўқув курсларига юборган корхона эса бунда юзага келадиган харажатларни тўғри ҳисобга олиши лозим бўлади. далее...»» |
23.07.2018
Тамагирлик пайи қирқиладиган бўлди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.06.2018 йилдаги 463-сон) ижросига доир бир қатор ишларни амалга оширмоқда. далее...»» |
23.07.2018
АВ хизмат муддатини ўзгартириш мумкин
Корхона (асосий фаолияти – қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш) 2014 йилда янги импорт ускуна сотиб олиб, фойдаланишга жорий этди. Ҳисоб сиёсатига кўра амортизация тўғри чизиқли усулда ҳисобланади. Корхона ускуна ва бино учун пастроқ амортизация нормасини белгилаб, ўз ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритишга ҳақлими? далее...»» |
23.07.2018
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2018 йилнинг июль ойи учун далее...»» |
23.07.2018
Касаллик варақаси бўйича тўловни тўғри тўлаш
Ходима 2.04.2018 йилда ойига 650 000 сўмлик маош билан тўқимачилик фирмасига ишга қабул қилинди. 2018 йил 20–25 июнда касал бўлди, буни тасдиқловчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бор. Унда бемор 26.06.2018 йилдан ишга тушиши мумкин деб ёзилган. Ходима касаллик варақасини тақдим этгунча ва тақдим этгандан кейин ишга чиққан. Корхонамиз – унинг биринчи иш жойи, илгари у ҳеч қаерда ишламаган. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Унинг суммасини қандай солиқ ҳисоботларида кўрсатиш лозим? далее...»» |
23.07.2018
Туризм корхонасининг даромади: тан олиш пайти
Ўзбекистонда хизматларни тақдим этишдан олинган даромадлар улар кўрсатилганлиги далили бўйича тан олинади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси). Турлар ҳақи сифатида туристлардан келиб тушган суммалар аванс ҳисобланади ва туроператорнинг даромадини оширмайди. Оралиқ тўловлар асосида турни реализация қилишдан даромадлар ва туристлардан олинган аванслар тан олинмайди (АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон БҲМСнинг 18-банди). Аванслар туроператорнинг мажбуриятлари таркибида ҳисобга олинади ва ¬6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» счётида акс эттирилади. далее...»» |
23.07.2018
Алкоголни қандай сотиш мумкин
Умумий овқатланиш корхонаси реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилди. Омборда товар (алкоголь) қолдиғи бор. Корхона умумий овқатланишда алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасига эга. Ушбу корхона уни таннархи бўйича омбордан жисмоний ва юридик шахсларга сотиши мумкинми? далее...»» |
23.07.2018
Фуқаролик кодексига амал қилинг
Корхонанинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Бундан ташқари, товарларни ҳақ эвазига етказиб бериш учун бошқа корхона билан воситачилик шартномаси тузилди. Корхона воситачи ҳисобланади. Товарларни етказиб беришга импорт контракти тузилди, корхона у бўйича олувчи ҳисобланади. Корхона товарлар учун ўз валюта маблағларидан 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлади. Товар белгиланган муддатларда олинди ва божхона тозалаши амалга оширилди, бунда божхонага ҚҚС тўланди. Товар балансдан ташқари счётга кирим қилинди ва ҳисобварақ-фактура бўйича комитентга берилди. Корхонани текшираётган ДСИ инспектори воситачилик шартномаси бўйича мазкур операцияни солиқ оқибатларини келтириб чиқарадиган улгуржи савдога киритмоқда. Фаолиятни воситачилик шартномаси асосида воситачилик ёки улгуржи савдога киритиш учун нима асосий мезон ҳисобланади? далее...»» |
23.07.2018
Ипотека кредити: шартлар ўзгартирилди
Президентнинг 18.07.2018 йилдаги «2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган. далее...»» |
23.07.2018
Халқаро лойиҳаларга – янги имтиёзлар
Президентнинг 16.07.2018 йилдаги ПҚ–3857-сон қарори билан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирок этган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартибига доир низом тасдиқланди, уларни амалга оширувчи ташкилотларга эса солиқ ва божхона имтиёзлари берилди. далее...»» |
23.07.2018
Разъяснения по заполнению форм налоговой отчетности по ЕСП и страховым взносам граждан
за первое полугодие 2018 года далее...»» |
23.07.2018
Как заполнить Расчет ЕНП за II квартал 2018 года
Расчет единого налогового платежа (прил. N 13, рег. МЮ N 2439 от 22.03.2013 г.) за II квартал 2018 года представляется в ГНИ по месту налогового учета нарастающим итогом не позднее 25 июля. далее...»» |
23.07.2018
Налоговых последствий не возникает
На балансе ООО (плательщик ЕНП, без добровольной уплаты НДС) числится автомобиль. Учредитель хочет получить его за счет прибыли. Какие налоговые последствия возникают при передаче автомобиля в счет дивидендов? далее...»» |
23.07.2018
Бюджет для граждан
Органы государственной власти располагают большим объемом информации, которая характеризует финансовое и социально-экономическое развитие государства в целом. Нормативно-правовое законодательство, отчетность, открытые данные – вся эта информация, исчерпывающая и актуальная, может быть полезна для специалистов министерств и ведомств, финансистов и иных профессионалов. А для обывателя это, как правило, просто набор непонятных документов. Рядового гражданина в первую очередь интересуют вопросы: куда расходуются средства, полученные за счет налогообложения физических лиц; какие социальные услуги можно получить? В имеющемся объеме информации человеку несведущему достаточно сложно найти четкий ответ на данные вопросы, не имея квалификации в бюджетном процессе. Об этом и многом другом, касающемся Госбюджета страны, шла речь на пресс-конференции, организованной Министерством финансов РУз совместно с ПРООН, Посольством Великобритании в Узбекистане и Центром «Стратегия развития». Она была посвящена впервые изданному в нашей стране сборнику «Бюджет для граждан–2018». далее...»» |
23.07.2018
Лето, август, светит солнце
В августе необходимо на время забыть о насущных проблемах и окунуться в атмосферу радости и комфорта. Есть шанс найти новых друзей и поменять место работы. Кстати, про любимое увлечение гороскоп тоже советует не забывать. Учтите, если есть желание и вдохновение, то и успех обязательно придет. А заниматься надо только тем, что поистине нравится и заряжает позитивом. далее...»» |
23.07.2018
Прибыль облагается ЕНП
При выходе из состава учредителей учредитель «А» изъявил желание получить действительную стоимость доли в натуре имуществом такой же стоимости, а точнее – в виде автотранспорта. Остаточная стоимость автотранспорта (с учетом проведенных ежегодных переоценок) – 77 433 тыс. сум. Оценочная стоимость автотранспорта – 77 500 тыс. сум. Действительная стоимость на момент выхода равна 77 500 тыс. сум. Учредительный взнос – 77 500 тыс. сум. Прибыль от списания автотранспорта с баланса – 40 189 тыс. сум. Единый налоговый платеж – 2 009 тыс. сум. (40 189 х 5 %). Облагается ли единым налоговым платежом (5 %) прибыль, полученная при списании автотранспорта с баланса предприятия, при передаче ее учредителю по оценочной стоимости, равной взносу учредителя? далее...»» |