25.07.2018
Бу – деҳқонга берилган ер
МЧЖ деҳқон хўжалигидан 0,5 гектар ер майдонини ижарага олиб, ўз ҳисобидан иссиқхона қурмоқчи. Икки корхона томонидан ижара шартномаси расмийлаштирилган. МЧЖнинг бу хатти-ҳаракатлари қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади? далее...»» |
25.07.2018
ЯИТ ставкаси ким учун пасайтирилди
2018 йил 1 июндан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун 15%дан кўп бўлмаган миқдордаги ЯИТ ставкаси белгиланди. 1. 15%дан кўп бўлмаган ставка деганда нима тушунилади? 2. 2018 йил июнь ойи учун ҳисоботда ЯИТ суммаси қандай акс эттирилади? далее...»» |
25.07.2018
Занжир узилган бўлса
Ягона буюртмачи хизмати Мудофаа вазирлиги объектларини капитал қуриш ва таъмирлашни режалаштириш, бошқариш ва техник кузатиш фаолиятини амалга оширади. ВМнинг фармойишига мувофиқ Академия объектларида «Трест-12» МЧЖ пудрат ташкилоти (ҚҚС тўловчи) қурилиш ишларини олиб бормоқда. Жалб этилган ёрдамчи пудрат ташкилоти ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Ёрдамчи пудрат ташкилоти материаллар ва ускуналарни ҚҚС билан сотиб олади ҳамда ¬ «Трест-12» МЧЖ ҳисобварақ-фактурани 240 сўмга (1 200 х 20%) оширган ҳолда қўяди, сабаби ёрдамчи пудратчи таннархни 1 200 сўм деб ҳисоблайди. Бу қурилиш қимматлашишига олиб келмоқда. Шу тўғрими? далее...»» |
25.07.2018
Солиқ оқибатлари юзага келмайди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизмати» ДУКнинг вилоят бошқармаси Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон қарорига асосан аҳолига пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлаш учун Халқ банки филиалларига нақд пулни ташиш бўйича бепул хизмат кўрсатади. Бепул ташишда ҚҚС ва ДМЖга ажратмалар қандай ҳисобланади? далее...»» |
25.07.2018
Флеш-ташувчи ва роялти
Корхона киришни назорат қилиш тизими учун лицензион интеграцион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи билан USB-флеш-ташувчини ўз эҳтиёжлари учун норезидентдан (Туркия) сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилди. Дастурни ҳисобга олганда флеш-ташувчи қиймати – 260 АҚШ доллари. Божхонада тозалаш амалга оширилган, барча йиғимлар, божлар ва солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланган. Конвертация бўлмаганлиги сабабли шу пайтгача етказиб олувчи олдидаги қарзни узмадик. Импорт контрактида лицензион дастурни янгилаш ва уни ишчи ҳолатда тутиб туриш учун келгусида тўловлар тўланиши назарда тутилмаган. 1. Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун хорижий ташкилотдан сотиб олинган ва Ўзбекистонга импорт қилинган лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўлов роялтига кирадими? 2. Роялти тарзида олинган норезидентнинг даромадларига қанча миқдорда солиқ солинади? Солиқ солиш мақсадида роялти суммасини қандай аниқлаш мумкин? 3. Тўлов манбаида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини бюджетга қайси пайтда тўлаш лозим? 4. Флеш-ташувчини божхонада тозалаш чоғида импорт қилинаётган товарнинг бутун қийматидан солиқ тўланган бўлса, роялтидан ҚҚС тўланадими? далее...»» |
25.07.2018
Ишлаб чиқаришдаги ҳисоб: тайёр маҳсулотни реализация қилиш
Маҳсулотни реализация қилиш – ишлаб чиқариш фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи. Зеро маҳсулот тайёрлашга сарфланган маблағлар айланмаси айнан реализация қилиш билан якунланади. Уни реализация қилиш натижасида ишлаб чиқарувчи корхона янги ишлаб чиқариш циклини тиклаш учун зарур айланма маблағларга эга бўлади. Ишлаб чиқариш корхонасидаги маҳсулот тузилган шартномаларга мувофиқ уни юклаб жўнатиш ёки ўз савдо бўлинмаси орқали сотиш йўли билан реализация қилиниши мумкин. далее...»» |
25.07.2018
Якунлар чиқарилди, вазифалар белгиланди
Давлат божхона қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси видеоселектор шаклида ўтказилди. Унда марказий аппарат, ҳудудий божхона бошқармалари, ¬«Тошкент-АЭРО» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий кинология маркази раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этди. далее...»» |
25.07.2018
Ички кийимлар контрабандага «қалқон» бўла олмади
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимларининг зийраклиги туфайли сифатсиз дори воситаларининг республикамизга кириб келиши олди олинди. Бу шубҳали дорилар қурбонига айланиши мумкин бўлган қанчадан-қанча беморни «чалкаш даволаш»дан сақлаб қолинди дегани. далее...»» |
25.07.2018
Божхонада олиб қўйилган товарлар нима қилинади
Тошкентда охирги ойлар мобайнида турли жойларда Санкт-Петербург божхоначилари томонидан РФ ҳудудида мусодара қилинган товарларнинг (Финляндия ва Беларусда ишлаб чиқарилган чарм куртка ва пойабзалларнинг) сотуви тўғрисидаги эълонлар ёпиштирилган. Суд қарорига кўра буларнинг ҳаммаси Россия мулк идорасининг ҳудудий бошқармаси эгалигига ўтган ва эндиликда «фуқаролик савдо хизмати» ушбу товарларни Ўзбекистон ҳудудида арзонлаштирилган нархда сотмоқда. Тутуриқсиз эълон. Шунга қарамай, шаҳарнинг бир қанча жойларида чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган туфли ва курткаларни одамлар икки баравар қиммат нархда сотиб олишган. Товарларни божхона хизмати қандай мусодара қилади? Ўзбекистон қонунчилигига биноан мусодара қилинган товарлар қандай реализация қилиниши мумкин? Бизда Санкт-Петербург божхонаси билан ҳамкорлик битимлари ўрнатилганми? далее...»» |
25.07.2018
Муаммолар юзма-юз ҳал этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент туманидаги 15-ўрта мактабда ташкил этилган учрашувда «Навоий» чегара-божхона пости яқинида яшовчи аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. далее...»» |
25.07.2018
Посилка учун меъёрлар
Интернет-дўкондан жўнатилган товарларнинг қанчасини почта жўнатмалари орқали божхона тўловларисиз қабул қилса бўлади? Бу багажда товарларни мустақил олиб ўтишда назарда тутилган лимитга тенг келиши тўғрими? Унинг меъёри ошиб кетган тақдирда қабул қилиб олувчи меъёрдан ортиқ товар учун тўловни қай тартибда тўлаши керак? далее...»» |
25.07.2018
Солиқ оқибатларисиз компенсация тўловлари
Ходим шахсий автомобилида юриб, корхона ишлари билан шуғулланади. Ундан фойдаланганлик учун компенсация тўланмаган. Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ўтган қанча даврга компенсация ҳисоблаш мумкин, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
25.07.2018
Давлат органларига кўмаклашувчи жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3837-сон қарорига мувофиқ ҳар бир давлат органи ҳузурида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. далее...»» |
25.07.2018
Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ўсди
Давлат статистика қўмитаси 2018 йил январь – июнь ойларида мамлакатимиздаги саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш ҳажми ҳақида маълумот берди. далее...»» |
24.07.2018
Мерос расмийлаштирилгандан сўнг
Мен ота-онамникида пропискадан ўтганман ва шу ерда яшайман, бироқ уйнинг эгаси йўқлиги сабабли фарзандимни пропискадан ўтказмаяптилар. Уй эгаси вафот этган, уйни эса ҳали қайта расмийлаштиришга улгурмадилар. Ўзим пропискадан ўтган уйга фарзандимни қандай прописка қилдиришим мумкин? Паспорт столидагилар янги чиққан қарорга кўра хўжайиннинг розилигисиз прописка қилмаётганликларини айтишди. Шу тўғрими? далее...»» |
24.07.2018
Ўзбекистон фуқароси бўлганимдан бахтиёрман
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирокида ўтказган учрашувда юртимиз тараққиёти учун хизмат қилаётган салоҳиятли кадрларни, уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб турмуш шароитини яратиш зарурлигини таъкидлади. далее...»» |
24.07.2018
Тендер ўтказиш керакми?
Тендер якунлари бўйича буюртмачи танлаган қурилиш ишлари пудратчиси барча ишларни ўз кучи билан бажара олмайди, унга ёрдамчи пудратчилар зарур. Бунинг учун тендер ўтказиш керакми? далее...»» |
24.07.2018
Кичик ҳажмли кемага нотариус нимага керак?
Президентнинг 21.04.2017 йилдаги ПҚ-2915-сон қарори билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Кичик ўлчамли кемалар давлат инспекцияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига топширилди. 2018 йил февралда Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари (АВ томонидан 6.02.2018 йилда 2967-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кучга кирди. далее...»» |
24.07.2018
Чекловларни бартараф этган маъқул
Президентнинг 14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар қабул қилинди. далее...»» |
24.07.2018
Ишнинг фойдасини кўзлаб
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида шартномаларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси талаб этилади. Бундай хулоса йўқлиги учун қандай жавобгарлик чораси назарда тутилган? далее...»» |