Norma.uz
Публикации
19.10.2020 Кимлар ҚҚС тўлайди

Жорий йилнинг июль ойида онлайн-аукционда корхонамиз ишлаб чиқариш линиясини сотиб олди. Мазкур мол-мулк суднинг қарорига биноан МИБ томонидан мулкдордан олиб қўйилган эди. Сотиб олиш чоғида баённомани олдик. 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига асосан ушбу мол-мулкни ҳисобга қабул қилдик. СКнинг 256-моддаси 3-қисмига мувофиқ суднинг қарорига биноан реализация қилинадиган мол-мулк реализация қилинганда ҚҚС тўланади. Бироқ на онлайн-аукцион, на МИБ бизга ҳисобварақ-фактура тақдим этишмади. МИБ ёки E-auksion бизга ҳисобварақ-фактура тақдим этиши лозимми? Тақдим этиш шарт бўлмаса, корхонамиз ҚҚСни тўлов ҳужжатига асосан ҳисобга олиши мумкинми?


далее...»»
19.10.2020 Айланма содир этилган санадан ҳисобга олинг

Корхона 2020 йил 21 сентябрда ЭҲФ тақдим этган, харидор 2020 йил 5 октябрда имзолаган. Мазкур ҳолатда ҚҚС қайси ойда ҳисобга олинади?


далее...»»
19.10.2020 ЯТТнинг ёлланган ходимлар учун тўлайдиган солиқлари

Якка тартибдаги тадбиркорларда амалиётда ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини солиқ ҳисоботида акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби юзасидан саволлар туғилади. «Norma» компанияси сўров билан Молия вазирлигига мурожаат қилди ва тушунтириш олди.


далее...»»
19.10.2020 Электр энергиясини қоплаш қандай ҳисобга олинади

Юридик шахс (умумбелгиланган солиқ солиш тизими) жисмоний шахсдан ижара шартномаси бўйича офисни ижарага олади. Шартномада айтилишича, юридик шахс электр энергияси харажатларини компенсация қилади. Мазкур операцияни ҳисобга қабул қилишда қандай проводкаларни амалга ошириш лозим?


далее...»»
19.10.2020 Капсуладаги сувлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ходимлар учун капсулада сув харид қилади. Сувлар маъмурият ва турли жойларда жойлашган ишлаб чиқариш цехлари учун олинади. Корхонада ҚҚС солинмайдиган айланма мавжуд эмас. Корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?


далее...»»
19.10.2020 Товар алмаштирилганда…

Ишлаб чиқариш корхонаси 2020 йил 24 июнда ўзи ишлаб чиқарган эман дарахтидан тайёрланган паркетни экспорт қилган, бунинг учун харидор олдиндан 100% ҳақ тўлаган. 2020 йил 15 сентябрда харидор аввал харид қилинган эмандан тайёрланган паркетни толдан тайёрланган паркетга алмаштиришни илтимос қилди, нархи ва миқдори ўзгармади. Корхона бунга рози бўлди ва зарур алмаштиришни амалга оширди, бунда реимпорт ва экспорт расмийлаштирилди. Алмаштирилган товар реимпорти ва экспорти қандай ҳужжатлар ва бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?


далее...»»
19.10.2020 Умумий овқатланиш ва ижарага бериш: айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз

Умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун 2020 йилнинг III ва IV чоракларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз тақдим этилган (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-б. «а» кичик банди). Корхона бир вақтда иккита фаолиятни амалга оширган тақдирда уни қандай қўллашни, buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди.


далее...»»
19.10.2020 Қандай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди

Амалиётда бухгалтерлар кўпинча воситачи харажатларини, ижара бўйича харажатларни қоплаш, шунингдек суғурта шартномаси бўйича товон билан боғлиқ операцияларга дуч келишади. Бундай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? Buxgalter.uz вазиятни тушунтирди.


далее...»»
19.10.2020 Корхонага қарийб 4 млрд сўмлик ҚҚС қайтарилди
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланган хўжалик юритувчи шахсларга қатор енгилликлар яратилди.
далее...»»
19.10.2020 Товарларни кўрикдан ўтказиш божхона тартиб-таомиллари ўзгартирилди

Давлат божхона қўмитаси «Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (рўйхат рақами 3154-1, 13.10.2020 й.).


далее...»»
19.10.2020 Кузги-қишки мавсум бехатар ўтсин!
Халқимизда «Фалокат оёқ остида» деган гап бор. Дарҳақиқат шундай. Мана, куз фасли ўртасида турибмиз. Ҳазонрезги мавсумда иситиш мосламалари ишга туширилади, электр ва газ асбобларидан кўпроқ фойдаланила бошлангани сабабли бу паллада ёнғин чиқиш хавфи ҳам бирмунча ортади.
далее...»»
19.10.2020 Мулкдор ҳуқуқи
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг айтишича, фақат яқин қариндошларни рўйхатга олиш мумкин экан, бунда бир кишига 14 кв.м ҳисобидан келиб чиқилади. Қандай асосга кўра ва неча кишини хусусийлаштирилган квартирамга рўйхатга олишим мумкин?
далее...»»
19.10.2020 Квартирадан рўйхатдан чиқариш – суд орқали

Навоий шаҳрида яшайман. Уйимга қариндошимни рўйхатга олганман. У қамоқда жазони ўташ вақтида вафот этди. У билан яқин қариндош бўлмаганим учун ўлим ҳақидаги маълумотномани менга беришмаяпти. Паспорт столи ҳамда рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалалари билан шуғулланадиган бошқа органлар уни ўлим ҳақидаги маълумотномасиз рўйхатдан чиқаришмаяпти. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Уни қандай рўйхатдан чиқарсам бўлади?


далее...»»
19.10.2020 Жанжалкашлик учун уйдан рўйхатдан чиқариб юбориш
Онам вафотидан кейин акам иккаламизга квартира мерос қолди. Акам онам вафотидан бир йил ўтиб оила қурди ҳамда турмуш ўртоғи ва қизалоғини ўзига тегишли турар жойга прописка қилдирди. Мен квартирамни сотиб, акам оиласини боқиши учун унга машина олиб бердим, ўзим эса акамнинг квартирасига пропискага ўтдим. Бироз вақт ўтгач акамнинг турмуш ўртоғи жанжал чиқарадиган бўлди. Мунтазам жанжаллар учун акам ва унинг оиласини суд тартибида квартирадан рўйхатдан чиқариб юборишим мумкинми?
далее...»»
19.10.2020 Меҳнат кодекси лойиҳаси: меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш қоидалари
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, эксперт Алексей НИЯЗМЕТОВ меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш борасида қандай ўзгаришлар киритилишини гапириб берди.
далее...»»
19.10.2020 Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаслиги қандай оқибатларга олиб келади
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари мавжуд эмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Бунинг учун юридик шахс жазога тортилиши мумкинми? Амалдаги қоидаларини ҳақиқий деб ҳисобланмаслигига нималар сабаб бўлади? buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқлари бўйича эксперти Ленара Хикматова жавоб берди.
далее...»»
19.10.2020 Тиббий хулоса бўйича ишдан бўшатилди
Ходима уйда бўлганида оёғи синиб қолди. Уч ой касаллик варақаси бўйича уйда бўлди. Ҳозир унга 1 йилга II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этди, у ногиронлик бўйича пенсияни расмийлаштираётган экан. У иши дазмол машинаси олдида кун давомида тик оёқда туришдан иборат эканлиги сабабли ўз мажбуриятларини бажара олмайди. Корхона ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли имтиёзли иш шароитларини тақдим эта олмайди. Корхона бундай ходимани ишдан бўшатиши мумкинми ёки ногиронлик даврида унинг иш ўрнини сақлаб туриши шартми?
далее...»»
19.10.2020 ФҲШ ўрнига – ички ўриндошлик
Компания ўз ходими – техник кўмак муҳандисини ФҲШ билан сотувлар бўйича хизматларни кўрсатишга ишга қабул қилмоқчи. Ташкилотда асосий ходим ФҲШ бўйича ишлаши ҳам мумкинми?
далее...»»
19.10.2020 Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми
Ходим билан 1 ойлик дастлабки синов муддати белгиланган ҳолда меҳнат шартномаси тузилган. Муддат тугашига 2 кун қолганда раҳбар янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан буён «ўзини кўрсата олмаганлиги» сабабли синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтирмоқчи. Иш берувчи келишилган синов муддатини узайтиришга ҳақлими?
далее...»»
19.10.2020 Ихтиёрий асосда
Корхона ҳар йили ИИБ қошидаги маҳаллий қўриқлаш бўлими билан банкдан олинган пул маблағларини корхона кассасига олиб келишда кассирни кузатиб боришга шартнома тузади. Корхона ИИБ билан бундай шартнома тузиши шартми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика